Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 миллион сўмдан ошди

Қайси соҳа вакилларига энг кўп маош тўланишини биласизми?

Ўзбекистон

05.10.2026, 12:51

Улашиш:

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 миллион сўмдан ошди

Ўзбекистонда 2026 йил II чораги якунларига кўра, ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 7,09 миллион сўмга етди. Йил бошида ушбу кўрсаткич 6,83 миллион сўмни ташкил этган эди.

Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2026 йил II чорагида мамлакатда ўртача ҳисобланган ойлик иш ҳақи 7 091,1 минг сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2026 йил I чорагидаги 6 825,9 минг сўмга нисбатан юқори.

Шу билан бирга, расмий статистикада иш ҳақи номинал ҳисобланган иш ҳақи сифатида келтирилади. Яъни бу рақам инфляция таъсири ҳисобга олинмаган ҳолда ҳисобланган ўртача кўрсаткич бўлиб, мамлакатдаги ҳар бир ходим айнан 7 миллион сўм маош олади, дегани эмас

Қайси соҳаларда маош энг юқори

2026 йил январь–март ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича энг юқори ўртача иш ҳақи молия соҳасида қайд этилган.

Жумладан:

Банк, суғурта, лизинг ва кредит фаолияти — 18,6 млн сўм;
ахборот ва алоқа — 16,5 млн сўм;
ташиш ва сақлаш — 10,7 млн сўм;
саноат — 8,03 млн сўм;
савдо — 7,21 млн сўм.
Қурилиш соҳасида ўртача иш ҳақи 6,5 млн сўмни ташкил этган. Таълим соҳасида бу кўрсаткич 4,62 млн сўм, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида эса 4,11 млн сўм бўлган.
Иш ҳақи бир йилда қанча ошди?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақининг сўнгги йилларда изчил ўсиб бораётгани кўринади.

Ўртача ойлик иш ҳақи йиллар кесимида

2022 йил
3,42 млн сўм

2023 йил
4,11 млн сўм

2024 йил
4,91 млн сўм

2025 йил
5,82 млн сўм

2026 йил I чорак
6,83 млн сўм

2026 йил II чорак
7,09 млн сўм

2026 йил январь–март ойларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи бир йил аввалги шу даврга нисбатан 17,4 фоизга ошган.

«Ўртача маош» нимани англатади?

Муҳим жиҳат — статистикадаги 7,09 миллион сўмлик кўрсаткич мамлакатдаги барча ходимларнинг маоши дегани эмас.

Ўртача иш ҳақи иқтисодиётдаги турли соҳалар, корхоналар ва ходимларнинг даромадлари асосида ҳисобланади. Шунинг учун юқори маош олинадиган молия, ахборот технологиялари ва алоқа каби соҳалардаги кўрсаткичлар умумий ўртача рақамнинг юқори бўлишига таъсир қилади.

Масалан, 2026 йил биринчи чорагида молия соҳасидаги ўртача иш ҳақи мамлакат бўйича умумий кўрсаткичдан қарийб уч баробар юқори бўлган

Ўртача иш ҳақи 7 миллион сўмдан ошиши нимани англатади?

Ўртача номинал иш ҳақининг 7 миллион сўмдан ошиши мамлакатда иш ҳақи кўрсаткичлари ўсиб бораётганини кўрсатади. 
Бироқ аҳолининг реал даромадлари ва турмуш даражасини баҳолашда фақат номинал иш ҳақига эмас, балки инфляция, истеъмол нархлари, ишсизлик ва аҳоли даромадлари каби бошқа кўрсаткичларга ҳам эътибор бериш керак.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
 

мавзуга оид янгиликлар

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

Сентябрда нималар қимматлашди?

Бензин, пропан, мол гўшти ва бошқа маҳсулотлар нархи қимматлаган.

Иқтисодиёт

05.10.2026, 16:57

Хитой Ўзбекистоннинг бош савдо ҳамкорига айланди

Шу пайтгача асосий савдо шеригимиз Россия бўлган бўлса, бугунга келиб Хитой билан иқтисодий алоқаларимиз мисли кўрилмаган даражада яқинлашди. 

Иқтисодиёт

08.08.2026, 10:39

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?

Европа мигрантларни Африкага жўнатмоқчи. Кейинги манзил Ўзбекистон бўлиши мумкинми?

Ўзбекистон

17.11.2026, 12:11

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой

Тошкентда реновация дастурига киритилган уйлар мулкдорларига Янги Тошкентда аввалги хонадони майдонининг 150 фоизигача бўлган янги уй-жойлар таклиф этилиши мумкин.

Ўзбекистон

16.11.2026, 17:32

ҚҚСни қайта ҳисоблаш бўйича янги қарор

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди

2027 йил 1 январдан айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСини солиқ органларидаги ортиқча тўловлар ҳисобидан қоплаши мумкин бўлади. Янги тартиб кимларга тегишли? 

Иқтисодиёт

16.11.2026, 15:22

Об-ҳаво маълумоти Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат ўзгаради

Ўзгидромет 16–20 ноябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Ўзбекистон

16.11.2026, 12:39

Йиғлаётган Бангладешлик аёл

Ҳиндистонда мусулмонлар депортация ва ҳибс хавфига дуч келмоқда

Ҳиндистонда сайловчилар рўйхатини қайта кўриб чиқиш жараёнида 130 миллион кишининг номи ўчирилган.

Жаҳон

16.11.2026, 11:02

Mobil bank ilovasi orqali onlayn to‘lovni amalga oshirish.

Банк иловаларидан фойдаланишда биометрия талаби ўзгарди

Энди P2P ўтказмаларда OTP-код ҳар доим ҳам талаб қилинмайди. Банк иловаларида рўйхатдан ўтиш ва карталарни бириктириш тартиби ҳам ўзгарди.

Иқтисодиёт

16.11.2026, 10:31

OIV

Тошкентда ОИВ юқтирган беморлар қанча?

Тошкентда 9 ойда 300 дан ортиқ ОИВ юқтириш ҳолати аниқланди. Шундан 233 нафари (75,9 фоизи) жинсий йўл билан юққан.

Ўзбекистон

16.11.2026, 10:21

Шоҳрух Ғиёсов

Шоҳрух Ғиёсов нега лавозимидан озод этилди?

Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов эгаллаб турган лавозимини тарк этди. 

Ўзбекистон

15.11.2026, 17:09

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда

Гуманитар ташкилотлар ва тиббиёт ходимлари қамал сабаб аҳолининг шифохоналарга етиб бориши қийинлашгани, ичимлик суви ва дори-дармон танқислиги эса юқумли касалликлар тарқалишини тезлаштираётганидан огоҳлантирмоқда.

Жаҳон

14.11.2026, 14:21

Jensen Xuang Nvidia’dan ketdi

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?

Дунёдаги энг қиммат компанияни бошқарган Женсен Хуанг Nvidia’даги фаолиятини якунлади. Унинг кетиши ортидан Nvidia раҳбарияти, келажаги ва СИ бозорида янги саволлар пайдо бўлди.

Жаҳон

14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади

АҚШ, Хитой ва Россия раҳбарлари тарихда илк бор уч томонлама учрашув ўтказиши кутилмоқда. Уч давлат раҳбари Эрондаги уруш ва ядровий қуролларни назорат қилиш масалаларини муҳокама қилади.

Жаҳон

14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди

АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) 2026 молиявий йилида 483,2 минг кишини мамлакатдан чиқариб юборди. Ҳибсга олинганлар сони эса 491 мингдан ошди.

Жаҳон

13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?

Тошкентда йўл ҳаракатига халақит берадиган жойларда қолдирилган автомобиллар ягона электрон тизим орқали эвакуация қилинади. Машинани жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон тўлов ва QR-кодли рухсатнома талаб этилади.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:32

Qaşqadaryodagi sun’iy muzliklar

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?

Ўзбекистонда илк сунъий музлик Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ишга туширилиб, 60 га яқин хонадонни сув билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?

OPEC+ мамлакатлари октябрь ойида нефть қазиб олишни кунига 2,04 миллион баррелга оширди. Бу кўрсаткич Эронга қарши АҚШ ва Исроил уруши бошланишидан олдинги даражага яқинлашди.

Иқтисодиёт

13.11.2026, 09:04

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →