Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади

Нархлар қанчага ошади?

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади

2026 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида жамоат транспортида йўл ҳаққи картадан тўлов учун 1 минг 700 сўмдан 2 минг 500 сўмга (47 фоиз) оширилади. Бу бўйича Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг қарори эълон қилинди.

Нақд пулдаги тўлов учун эса чипта қиймати оширилмайди, яъни амалдаги 3 минг сўмлигича қолади.

Қарорга кўра, транспорт картасидан фойдаланадиганлар учун имтиёзли ва бепул тарифлар амал қилади. Масалан, йўловчи ATTO картасидан автобусга тўлов қилиб, бир соат ичида бир йўналишдан бошқасига ўтса, иккинчи тўлов 1500 сўм бўлади (ҳозир 700 сўм). Бир соат давомида учинчи ва тўртинчи автобусда ҳаракатланиш эса бепул.

Бир соатлик тарифда метродан фақат бир марта фойдаланишга рухсат этилади. Иккинчи марта метродан фойдаланганда 60 дақиқалик ҳисоб даври янгидан бошланади.

Кенгаш қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган транспорт карталарининг тарифларини ҳам белгилаган. Унга кўра, автобусда ҳаракатланиш учун бир кунлик карта нархи 11 минг 500 сўм, 30 кунлик қиймат 250 минг сўм. Метрода кунлик тариф 13 минг 500 сўм, ойлик нарх 345 минг сўмни ташкил этади.

Аввалроқ Фискал таҳлиллар институти Ўзбекистонда жамоат транспорти учун йўл ҳаққини иқтисодий асосланган даражага ошириш таклиф қилганди. Қайд этилишича, ҳозирда жамоат транспорти харажатларининг 65,1 фоизи субсидия, яъни давлат бюджети ҳисобидан қопланмоқда. Субсидиялар ҳажми 2024 йилдаги 1 триллион сўмдан 2025 йилда 1,2 триллион сўмга, 2026 йилда эса 1,385 триллион сўмга етган.

Институт ҳисоб-китобларига кўра, брутто-шартномаларни молиялаштириш учун йилига 1,9 триллион сўм талаб этилади. Шундан 1,3 триллион сўми Тошкент шаҳри жамоат транспортига тўғри келади.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

4,7 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон энергетикаси қандай ривожланмоқда?

Ўзбекистон 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, электр энергиясини Европага экспорт қилиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Иқтисодиёт

17.10.2026, 15:32

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?

Ўзбекистонда дахлсизлик ва иммунитетга эга шахсларни жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш ва уларнинг ҳуқуқларини бузганлик учун жазо тартиби белгиланди.

Ўзбекистон

17.10.2026, 14:01

Rasm sun'iy intellektda yaratilgan

Хитой ва АҚШ Марказий Осиёда: иқтисодий рақобат янги босқичдами?

Хитой бош вазири Ли Сян ва АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи бир вақтга тўғри келмоқда. Пекин минтақада ҳамкорликни кучайтираётган бир пайтда, Вашингтон расмийси ҳам 200 дан ортиқ бизнес вакили билан Марказий Осиёга ташриф буюрмоқда.

Сиёсат

17.10.2026, 12:12

Нетаньяҳу ўрнини ким эгаллайди?

Исроилда 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари олдидан Биньямин Нетаньяҳуга қарши мухолифат сиёсатчилари бирлашмоқда. Бироқ уларнинг аксарияти Фаластин давлатини ташкил этишни қўллаб-қувватламайди

Сиёсат

17.10.2026, 10:37

Иккинчи жаҳон урушида Германия нега енгилди?

1941-йилда Гитлер СССРни бир неча ой ичида таслим қилишни режалаштирди. Европанинг катта қисмини аллақачон бўйсундирган Германия қўшинлари Москва остонасигача етиб борди. Аммо орадан тўрт йил ўтиб, Берлиннинг ўзи вайроналар ичида қолди.

Маданий

16.10.2026, 15:13

Саудия Арабистони Мадина устида ракетани тутиб қолди

Ҳусийлар Мадинага ҳужум қилганини рад этди. Яманнинг Аден шаҳридаги ҳукумат қароргоҳи яқинида содир бўлган ҳужумда эса камида икки киши ҳалок бўлди.

Жаҳон

16.10.2026, 10:13

Трамп: Ядровий қуроллардан воз кечиш керак

Трамп Хитой яқин беш йил ичида АҚШ имкониятларига етиб олишидан хавотирда.

Жаҳон

16.10.2026, 09:35

"Green Card 2027" расман очилади

АҚШ суди Трамп маъмуриятини 2027 йилги Green Card лотереясини қайта очишга мажбур қилди.

Жаҳон

15.10.2026, 17:54

Rasm sun'iy intellektda yaratildi

Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш секинлашади: Ўзбекистонда ҳолат қандай?

Европа тикланиш ва тараққиёт банки прогнозларига кўра, Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш суръати 2027 йилда 5,3 фоизга пасаяди.

Иқтисодиёт

15.10.2026, 17:15

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди

Вояга етмаганлар билан никоҳ муносабатларига киришиш, уларни турмушга бериш ёки уйлантириш ҳамда давлат рўйхатидан ўтмаган никоҳ бўйича диний маросим ўтказиш учун жарималар кучайтирилди.

Ўзбекистон

15.10.2026, 16:35

Хитой экспорти 2026 йилда 36,3 фоизга ошди

Хитой экспорти рекорд даражада ўсган бўлса-да, ички истеъмол ва инвестициялар сустлигича қолмоқда.

Иқтисодиёт

15.10.2026, 16:02

Туркиялик репер Lvbel C5 га турк адабиётини ўрганиш шарти қўйилди

Lvbel C5 тахаллусли репер қўшиқ сўзлари туфайли Истанбулда қўлга олинди. Қўшиқчи суд назорати остида турк адабиёти бўйича таҳсил олиш шарти билан қўйиб юборилди.

Жаҳон

15.10.2026, 14:52

Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди

Тиланчилик қилганлик учун қонунда қандай чоралар белгиланган?

Ўзбекистон

15.10.2026, 14:37

Туркияда кучли сел ва сув тошқинлари содир бўлди

Истамбул шиддатли ва тинимсиз ёғингарчиликдан талофат кўрди. Қурбонлар бор.

Жаҳон

15.10.2026, 11:25

Украинада Starlink фаолияти чекланди

SpaceX компанияси Украинада ҳаракатланаётган Starlink терминаллари тезлигини чеклади. Илон Маскнинг таъкидлашича, Starshield тизимига оид тезлик ва фойдаланиш чекловларини АҚШ ҳарбийлари белгилайди.

Жаҳон

15.10.2026, 11:18

8 млн долларлик фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Жиноий гуруҳ аъзолари сохта Call-марказ орқали фуқароларнинг банк карталаридан пулларни ўзлаштириб, уларнинг номига онлайн кредитлар расмийлаштирган.

Ўзбекистон

15.10.2026, 09:38

Электромобиллар қимматлайдими?

Хитой 2027 йил 1 апрелдан янги энергия автомобиллари экспортида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) қайтариш ставкасини 13 фоиздан 9 фоизга туширади. Бу ишлаб чиқарувчиларнинг экспортдан оладиган фойдасига таъсир қилиши мумкин.

Иқтисодиёт

14.10.2026, 16:59

Навоий шаҳрига тайинланган янги ҳоким ким эди?

У тайинловгача «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистон

14.10.2026, 15:43

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан янги чоралар кўрилиши мумкинлигини айтди. Унинг баёноти АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эронга қарши янги ҳарбий операцияни муҳокама қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан янгради.

Жаҳон

14.10.2026, 15:25

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

14 октябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкиниши Фарғона вилоятининг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилган.

Ўзбекистон

14.10.2026, 15:12

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →