Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45
Улашиш:

Ўзбекистонда интернет орқали харид қиладиган аҳолининг 70 фоизи ҳаётида камида бир марта хусусий сотувчилардан аввал ишлатилган товар сотиб олган. Бу Listee қайта сотув платформаси буюртмаси асосида ORO тадқиқот агентлиги ўтказган сўровномада маълум бўлди.
2025 йил декабрь ойида ўтказилган тадқиқотда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 1 849 нафар респондент иштирок этган. Сўровнома онлайн панель орқали ташкил этилган.
Тадқиқот натижаларига кўра, аввал ишлатилган товарлар орасида кийим-кечак, пойабзал, сумка ва электроника энг кўп харид қилинган йўналишлар ҳисобланади. Респондентларнинг 27 фоизи кийим-кечак, пойабзал ва сумка, яна 27 фоизи эса электроника маҳсулотларини хусусий сотувчилардан харид қилганини билдирган.
Қурилиш ва таъмирлаш материалларини сотиб олганлар 17 фоизни ташкил этган. Болалар товарлари ва ўйинчоқлари 16 фоиз, йирик маиший техника 15 фоиз, кичик маиший техника 14 фоиз, мебель эса 13 фоиз кўрсаткичга эга бўлган.
Ёшлар орасида қизиқиш юқорироқ
Сўровномада 25–34 ёшлилар аввал ишлатилган товарларни харид қилиш бўйича энг фаол гуруҳ сифатида қайд этилган. Бу ёш тоифасидагиларнинг 80 фоизи камида бир марта хусусий сотувчидан товар сотиб олган.
Улар орасида электроника энг оммабоп йўналиш бўлиб, 39 фоиз иштирокчи бундай маҳсулотларни харид қилганини айтган.
45–60 ёшлилар эса нисбатан эҳтиёткор. Ушбу гуруҳ вакилларининг 38 фоизи ҳеч қачон хусусий сотувчилардан товар харид қилмаганини билдирган.
Харидорлар учун ишонч биринчи ўринда
Тадқиқотда онлайн савдодаги хавфсизлик масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Натижаларга кўра, харидорларнинг 87 фоизи шахсий маълумотларнинг ишончли ҳимоя қилинишини муҳим деб ҳисоблайди. 86 физи фирибгарликдан ҳимояланишга, 83 физи эса сотувчи томонидан фирибгарлик содир этилган тақдирда пулни қайтариб олиш имкониятига аҳамият беради.
Шу билан бирга, хусусий шахсларнинг интернет орқали товар сотиши харид қилишга нисбатан анча кам тарқалган. Тадқиқотга кўра, сўнгги олти ой давомида Ўзбекистон аҳолисининг 8 фоизи интернет орқали мустақил равишда товар сотган. Яна 9 фоизи келгуси бир йил ичида бундай савдони синаб кўришга тайёрлигини билдирган.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38
сўнгги янгиликлар

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда
Жаҳон
03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди
Жаҳон
03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди
Жаҳон
03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38
