Ҳиндистонда мусулмонлар депортация ва ҳибс хавфига дуч келмоқда
Ҳиндистонда сайловчилар рўйхатини қайта кўриб чиқиш жараёнида 130 миллион кишининг номи ўчирилган.
Жаҳон
16.11.2026, 11:02
Улашиш:

Mohammad Ponir Hossain/ Reuters
Ҳиндистонда сайловчилар рўйхатини кенг кўламда қайта кўриб чиқиш натижасида рўйхатдан чиқарилган айрим мусулмонлар ҳибсга олиниш ва мамлакатдан депортация қилиниши хавфига дуч келмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги 16 ноябрь куни эълон қилган суриштирувида маълум қилди.
Reuters маълумотларига кўра, Ҳиндистон бўйлаб сайловчилар рўйхатидан 130 миллион кишининг номи чиқарилган. Бу мамлакат тарихидаги энг йирик бундай жараён ҳисобланади. Таҳлиллардан бирида мусулмонлар мазкур ўзгаришлардан номутаносиб даражада кўпроқ зарар кўргани қайд этилган.
Ғарбий Бенгалияда мусулмонлар улуши юқори
Жараён айниқса Ғарбий Бенгалия штатида кенг кўламда амалга оширилган. Reuters келтирган Сабар институти маълумотларига кўра, штатдаги сайловчилар рўйхатидан тахминан 9 миллион ном чиқарилган.
Қўшимча текширувдан кейин ўчирилган 2,7 миллион номнинг қарийб 70 фоизи мусулмонларга тегишли бўлган. Ваҳоланки, улар штат аҳолисининг 27 фоизини ташкил этади.
Бу жараён сайловлар арафасида сиёсий баҳсларга ҳам сабаб бўлган. Ҳиндистон Халқ партияси (BJP) сайловчилар рўйхатидан қонуний фуқароларни мақсадли равишда чиқариш айбловларини рад этган.
Сайловчилар рўйхатидан чиқариш депортация жараёни билан боғланмоқда
Ҳиндистон ички ишлар вазири Амит Шоҳ 5 ноябрь куни Ҳарьяна штатидаги митингда ноқонуний мигрантларни аниқлаш, уларни сайловчилар рўйхатидан чиқариш ва мамлакатдан депортация қилиш ҳақида гапирган.
Reuters таъкидлашича, сайловчилар рўйхатидан чиқарилишнинг ўзи шахснинг хорижий фуқаро эканини исботламайди. Бироқ агентлик суҳбатлашган оилалар мазкур икки жараён ўртасидаги боғлиқликдан хавотир билдирган.
Бангладешга чиқариб юборилган аёлнинг иши судда кўрилмоқда
Reuters суҳбатлашган 38 ёшли Саҳида Факирнинг айтишича, у 19 июль куни уйидан чиққанида полиция ходимлари томонидан ушланган. Унинг телефони олиб қўйилган, кейин эса Бангладешга ўтказиб юборилган.
Аёлнинг сўзларига кўра, телефонида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари сақланган. У ўзини Ҳиндистон фуқароси деб ҳисоблайди ва оиласи бир неча авлоддан бери шу мамлакатда яшаб келганини айтган.
Reuters кўриб чиққан суд ҳужжатларига кўра, мазкур операция давомида 149 киши Бангладешга депортация қилинган. Ҳиндистон расмийлари уларни Бангладеш фуқаролари деб баҳолаган.
Саҳида Факирнинг оиласи унинг депортация қилиниши устидан Ҳиндистон Олий судига мурожаат қилган. Аризада сайловчилар рўйхатидан чиқарилиш фуқароликни белгилаш учун етарли асос бўла олмаслиги таъкидланган.
Айрим фуқаролар бир неча ҳафта ҳибсда сақланган
Яна бир суд ишида савдогар Насируддин Шайх ва бошқа шахслар сайловчилар рўйхатидан чиқарилганидан кейин ҳибсга олинганини билдирган.
Шайхнинг айтишича, у ва яна 22 киши Чхаттисгарҳ штатида ишлаётган пайтида полиция томонидан ушланган. Уларнинг 19 нафари 14 кундан кейин исмлари янгиланган сайловчилар рўйхатида борлиги аниқланганидан сўнг озод қилинган. Шайх ва яна уч киши эса 32 кун ҳибсда сақланган.
Ҳиндистон полицияси ва давлат юристлари Ғарбий Бенгалияда доимий сақлаш лагерлари мавжуд эмаслигини судга маълум қилган. Бироқ Reuters журналистлари Муршидабодда гумон қилинган хорижий мигрантлар учун ташкил этилган махсус сақлаш марказини кўздан кечирган.
Ҳуқуқ фаоллари эса сайловчилар рўйхатидан чиқарилган шахсларнинг мурожаатлари кўплиги ва махсус трибуналлардаги жараёнлар секин кечаётганидан хавотир билдирмоқда.
Жаҳон
16.11.2026, 11:02
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Энг норози авлод
Маданий
12.10.2026, 10:05

Ҳиндистонда мусулмонлар асос солган университет бузилиши мумкин
Жаҳон
28.07.2026, 15:57

Паспорт бор, виза бор, аммо кириш йўқ: Омар Артан иши инсон ҳуқуқлари баҳсига айланди
Спорт
22.06.2026, 15:33

Ҳиндистондаги миллатчилик сиёсатининг ҳудудий яхлитликка таъси
Сиёсат
30.06.2025, 11:38

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16
сўнгги янгиликлар

Банк иловаларидан фойдаланишда биометрия талаби ўзгарди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 10:31

Тошкентда ОИВ юқтирган беморлар қанча?
Ўзбекистон
16.11.2026, 10:21

Шоҳрух Ғиёсов нега лавозимидан озод этилди?
Ўзбекистон
15.11.2026, 17:09

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда
Жаҳон
14.11.2026, 14:21

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?
Жаҳон
14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади
Жаҳон
14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16
