Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?
Дунёдаги энг қиммат компанияни бошқарган Женсен Хуанг Nvidia’даги фаолиятини якунлади. Унинг кетиши ортидан Nvidia раҳбарияти, келажаги ва СИ бозорида янги саволлар пайдо бўлди.
Жаҳон
14.11.2026, 13:19
Улашиш:

Foto: Reuters
Бир пайтлар дунёдаги энг қиммат компанияни бошқарган ва сунъий интеллект инқилобининг марказида турган инсон таназзулга юз тутди.
Женсен Хуанг ўзи бундан 33 йил асос солган Nvidia компаниясини тарк этди.
Nvidia – сунъий интеллект тараққиётига асос бўлаётган чипларни ишлаб чиқарувчи гигант компания.
Женсен Хуанг 1963 йилда Тайванда туғилган ва болалигида АҚШга кўчиб келган. Кентукки штатида бошланғич мактаб таълимини олган.
Орегон штати университетида электротехника йўналишида таҳсил олиб юрган кезларида бўлажак рафиқаси Лори билан танишади.
Женсен Хуанг ва Лори Миллс 1985 йилда турмуш қуришган. Уларнинг икки нафар фарзанди бор.
Бир нечта технология компанияларидаги фаолиятидан сўнг, Хуанг 1993 йилда икки ҳамкори билан Калифорниядаги Denny’s ресторанида Nvidia компаниясига асос солди.
Улар дастлаб компьютерлар учун график чиплар ишлаб чиқаришган. Бу эса ҳали сунъий интеллект нима эканлигини билишларидан олдинроқ унга замин яратган эди.
Ҳозирда компания чиплари тиббий тасвирлаш ускуналаридан тортиб Nintendo Switch консолларигача, ноутбуклардан тортиб автомобилларгача бўлган кўплаб маҳсулотларда қўлланилмоқда. Nvidia маҳсулотлари Anthropic ва OpenAI каби компаниялар учун ниҳоятда аҳамиятли.
«Эҳтимол, биз дунёдаги ҳар бир сунъий интеллект компанияси билан ишлайдиган ягона сунъий интеллект компаниясимиз», – деган эди Хуанг Bloomberg телеканалига берган интервьюсида.
Шу тариқа Хуанг эгнидан тушмайдиган чарм курткалари билан тез машҳур бўлиб кетди. У нафақат қиймати 5 триллион долларга етган биринчи компаниянинг бош директори, балки бутун сунъий интеллект саноатининг амбассадорига айланди.
У қирол Чарльздан тортиб, президент Дональд Трамп ва Си Цзиньпингача бўлган дунё етакчилари билан учрашди. Бундан икки ойча олдин эса Трамп ва Си Цзиньпин билан давлат зиёфатида бир даврада ўтирган эди.
Хуанг ўз лавозими зиммасига юклайдиган масъулият ҳақида шундай деган:
«Ахир, сиз компаниянинг бош директорисиз! Талабларингиз ва умидларингиз юқори бўлиши керак»
Аммо октябрь ойи охирларига келиб ҳаммаси издан чиқа бошлади.
2026 йил 29 октябрь куни The New York Times унинг Хитой жосуси бўлиши мумкин деб гумон қилинган Элис Хуанг (улар фамилиядош) билан муносабати ҳақида суриштирув материалини эълон қилди.
9 ноябрь куни Nvidia директорлар кенгаши Женсен Хуангнинг Хитой жосуслик операцияси нишонига айланган-айланмаганини текшириш учун мустақил суриштирув бошлади. Можаро ортидан компания акциялари 4,3 фоизга арзонлашди.
Кейинги кунларда эса вазият янада чигаллашиб, Хуангнинг шахсий ҳаёти ва Хитойга чип етказиб бериш билан боғлиқ алоқалар ҳам текширув марказига айланди. Financial Times нашри хабарига кўра, Хуанг Nvidia’дан илғор чиплар харид қилаётган Сингапурда жойлашган Megaspeed компанияси раҳбарларидан бири Элис Хуанг билан ҳақиқатан ишқий муносабатда бўлган. Женсен рафиқасидан хиёнати учун узр ҳам сўради.
NBC News телеканали эса АҚШ разведка идоралари томонидан Элис Хуангнинг Хитой жосуси экани аниқлаганини маълум қилди. Бу эса Женсен Хуанг, унинг компанияси ва миллий хавфсизлик юзасидан жиддий саволларни ўртага ташлади.
Кейинроқ, 11 ноябрда The New York Times газетаси Хуангнинг бошқа бир аёл — Nvidia соғлиқни сақлаш йўналиши бўйича вице-президенти Кимберли Пауэлл билан ҳам ишдан ва никоҳдан ташқари алоқаси бўлгани ҳақида хабар тарқатди. Хуанг мазкур хабарга ҳали муносабат билдиргани йўқ.
Натижада 11 ноябрь куни кечаси Nvidia директорлар кенгаши йиғилиш ўтказди. Эртаси куни эса компания Хуангнинг истеъфога чиққанини эълон қилди. Шундан сўнг компания акциялари 11 фоиздан кўпроққа қулади.
Энди ким раҳбар бўлади?
Хуангнинг истеъфоси компанияни шу пайтгача ҳеч дуч келмаган бир савол қаршисида қолдирди: Nvidia усиз қандай бўлади?
Ҳозирча бош молия директори Колетт Кресс вақтинчалик бош директор вазифасини бажармоқда, шу билан бирга у ўз лавозимини ҳам сақлаб қолган.
Synopsys чипларни лойиҳалаш дастурий таъминоти компаниясининг собиқ бош директори Харви К. Жонс эса бошқарув кенгашининг илк раиси бўлди.
Колетт Кресс «Cisco» ва «Microsoft» каби компаниялардаги 25 йиллик фаолиятидан сўнг, 2013 йилда Nvidia жамоасига қўшилган. У кўпинча бош директорликка асосий ички номзод сифатида кўрсатилади. Бироқ компанияда тасдиқланган ворислик режаси мавжуд эмас, Хуанг ҳам ўз ўрнини ким эгаллашини маълум қилишдан доим қочиб келган.
«Унинг ўрнини эгаллашга тайёрлаб келинган аниқ бир ворис йўқ», — деди Байден маъмурияти даврида Оқ уйда сунъий интеллект бўйича бош маслаҳатчи бўлиб ишлаган Кармем Домингес.
The Information нашри таҳлилчиси Мартин Пирснинг таъкидлашича, компания ичида «яққол кўзга ташланадиган номзодлар йўқ». У ташқаридан жалб этилиши мумкин бўлган икки номзод номини келтирди: Хуангнинг қариндоши бўлмиш AMD бош директори Лиза Су ҳамда Британиянинг чиплар лойиҳалаш билан шуғулланувчи Arm компанияси бош ижрочи директори Рене Хаас.
Бошқа бир таҳлилчи эса Intel раҳбари Лип-Бу Тан номзодини илгари сурган.
Хуангнинг фарзандлари — Мэдисон ва Спенсер ҳам компанияда раҳбарлик лавозимларида ишлайди. Бироқ Домингеснинг сўзларига кўра, уларнинг жиловни ўз қўлига олишга қанчалик тайёр экани номаълум.
Инвесторлар Nvidia акцияларининг юқори баҳоланишига компания технологиялари билан бирга Женсен Хуангнинг раҳбарлик салоҳияти ва қарашлари ҳам муҳим роль ўйнаганини таъкидлашмоқда. Шунинг учун, янги раҳбарият Nvidia’нинг ривожланиш суръатини секинлаштириши мумкин. Бу эса ўз-ўзидан чип буюртмаларининг катта қисмини бошқа ишлаб чиқарувчиларга, жумладан AMD, Broadcom, Alphabet ва Samsung томон йўналтиради.
мавзуга оид янгиликлар

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

Сунъий интеллект пойгаси: Ҳиндистон Deep Tech учун $25 миллиард йўналтирмоқчи
Фан-технология
29.09.2026, 16:13

Gemini киберхавфсизлик синовида учта компания тизимига кирди
Фан-технология
19.09.2026, 10:59

Европа Иттифоқи болаларни ижтимоий тармоқлардан чекламоқчи
Жаҳон
17.09.2026, 10:32

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04
сўнгги янгиликлар

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади
Жаҳон
14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04
