Энди сунъий интеллект ўзбек тилида равонроқ сўзлаша олади
Ўзбекистон 20 миллиард токенли миллий тил корпусини OpenAI, Anthropic, Meta ва Alibaba компанияларига бепул тақдим этди.
Фан-технология
26.11.2026, 16:20
Улашиш:

Foto: rasm SI yordamida yaratildi
Ўзбекистон 20 миллиард токенли ўзбек тили миллий корпусини халқаро сунъий интеллект ишлаб чиқувчиларига бепул тақдим этди.
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов бу ҳақда 24 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўшма мажлисида мамлакатда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўйича ҳисобот берар экан, маълум қилди.
Унинг айтишича, корпус тилшунос олимлар иштирокида шакллантирилган, мутахассисларни жалб этишда эса депутатлар, хусусан, «Миллий тикланиш» партияси фракцияси ёрдам берган.
«Натижада анча олимларимиз ишлаб, 20 миллиард токен бўлган ўзбек тили миллий корпуси шакллантирилди ва уни бепул равишда барча катта-катта [ишлаб чиқувчиларга] бердик. Anthropic бўладими, Alibaba, Meta, OpenAI. Hugging Face’га ҳам очиқ қўйиб қўйдик. Хоҳлаган одам ундан бемалол фойдаланиши мумкин», – деди Шерзод Шерматов.
Вазир Ўзбекистон тўпланган маълумотларни тижоратлаштиришдан атайлаб воз кечганини таъкидлади.
«Яъни уни биз ўзимиз яратиб, уни сотиб пул қиламиз демадик. Дунёдаги open source сунъий интеллект платформаларининг ҳаммаси бемалол ишлатаверсин. Ҳаммаси ўзбек тилида яхши гапирадиган бўлса, шунча бизга фойда бўлади, эртага уни ишлатиш имкониятимиз бўлади», – деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, корпуснинг тақдим этилиши сунъий интеллект тизимларининг ўзбек тилини тушуниши ва унда мулоқот қилиш имкониятларини босқичма-босқич кенгайтириши керак. Айни пайтда Ўзбекистонда ўзбек тилида яхшироқ ишлайдиган моделларни яратиш бўйича ҳам иш олиб борилмоқда.
Миллий корпус нималардан иборат?
Ноябрь ойида вазирлик Hugging Face платформасида Ўзбек тили миллий корпусини эълон қилди. Унинг 1.4-версияси тавсифига кўра, маълумотлар тўплами ўзбек тилидаги 5,637 миллионта ҳужжат ва 6,062 миллиард сўзни ўз ичига олади.
Корпус:
- китоблар;
- даврий нашрлар;
- архив ҳужжатлари;
- қонунчилик материаллари;
- илмий нашрлар;
- интернет сайтлари;
- очиқ Telegram каналларидаги хабарлар асосида шакллантирилган.
Маълумотларнинг энг катта қисми Миллий кутубхонага тўғри келади – 1,83 миллиард сўз ёки жами ҳажмнинг 30,1 фоизи.
Кейинги ўринларда:
- «Tahrirchi» лойиҳаси (21,1 фоиз);
- интернет сайтлари (16,6 фоиз);
- «Ўзархив» архив ҳужжатлари (14,7 фоиз) туради.
Ҳужжатларнинг қарийб 52 фоизи лотин, 46 фоизи кирилл ёзувида тайёрланган. Бироқ сўзлар сони бўйича кирилл ёзувидаги матнлар устунлик қилади – 53 фоиз.
Матнларни таниб олиш учун DeepSeek-OCR ва Microsoft Azure AI Document Intelligence технологияларидан, таниб олиш жараёнидаги хатоларни тузатиш учун эса Google’нинг Gemma тил моделидан фойдаланилган.
Корпусни ишлаб чиқувчиларнинг маълум қилишича, ундаги такрорий материаллар олиб ташланган, матнлар сифати бўйича сараланган. Телефон рақамлари, паспорт маълумотлари, банк реквизитлари ва бошқа шахсий идентификаторлар яширилган.
Лицензия ва муаллифлик ҳуқуқи масалалари
Корпус очиқ Open Data Commons Attribution License (ODC-By) 1.0 лицензияси асосида тарқатилади. Ушбу лицензия манбани кўрсатган ҳолда маълумотлар базасидан фойдаланиш, уни тарқатиш ва қайта ишлаш имконини беради.
Бироқ лицензия бутун маълумотлар базасига тааллуқли бўлиб, унга киритилган барча асарларга автоматик равишда татбиқ этилмайди. Матнларнинг муаллифлик ҳуқуқи уларнинг муаллифлари ва ҳуқуқ эгаларида қолади. Вазирлик ҳам ушбу материалларга эгалик қилишни даъво қилмайди.
Ҳуқуқ эгалари матнларини корпусдан чиқариб ташлашни сўраб вазирликка мурожаат қилишлари мумкин. Бундай материалларни маълумотлар тўпламининг кейинги версиясида олиб ташлаш режалаштирилган.
Корпус тавсифида муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган китоблар, ОАВ материаллари ва бошқа асарларни сунъий интеллектни ўқитишда фойдаланиш учун киритишга ҳуқуқ эгаларидан қандай рухсат олингани очиқланмаган.
Давлат топшириғи
Ўзбек тили корпусини яратиш вазифаси президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил октябрь ойидаёқ белгиланган эди.
2025 йил 22 октябрдаги президент фармонига мувофиқ, Рақамли технологиялар вазирлигига 2026 йил охиригача камида 15 миллиард параметрни ўз ичига олган «Ўзбек тили корпуси» яратилишини ҳамда унинг камида 5 та очиқ катта тил моделларига жорий этилишини таъминлаш вазифаси юклатилган эди.
Фан-технология
26.11.2026, 16:20
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Сунъий интеллект ёрдамида илк бор табиатда учрамайдиган вируслар яратилди
Фан-технология
07.08.2026, 12:10

OpenAI янги ChatGPT Work агентини намойиш қилди
Фан-технология
10.07.2026, 18:30

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди
Иқтисодиёт
20.11.2026, 10:51

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30

AI инсониятни 2030 йилгача йўқ қилиши мумкинми?
Фан-технология
10.09.2026, 10:30

ChatGPT етти ёшли боладаги инсульт аломатларини шифокорлардан олдин аниқлади
Фан-технология
09.09.2026, 09:56
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда 28 ноябрдан 5 декабргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
26.11.2026, 15:37

Қўштепа канали тайёр: Афғонистон сувни қачон олади?
Сиёсат
26.11.2026, 14:58

Гулнора Каримова иши: Ўзбекистонга қайтарилаётган 252,5 млн доллар нималарга сарфланади?
Иқтисодиёт
26.11.2026, 12:10

Мисрда ёнилғи ташувчи машина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
26.11.2026, 11:19

Ўзбекистон таэквондочилари Олимпиада йўлланмаси учун курашади
Ўзбекистон
26.11.2026, 09:57

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бора олади?
Сиёсат
26.11.2026, 08:40

Семипалатинск: СССР 40 йил давомида ўтказган ядро синовлари
Фан-технология
25.11.2026, 17:17

Адолатли судлов ҳуқуқи амалда қандай таъминланмоқда?
Ўзбекистон
25.11.2026, 16:56

Ўзбекистонда Коксаки вируси билан боғлиқ вазият қандай?
Ўзбекистон
25.11.2026, 16:32

Тайсонда шизофрения аниқланди
Спорт
25.11.2026, 11:52

Ўзбекистонда гўшт импорти: энг кўп гўшт қайси давлатдан келади?
Ўзбекистон
25.11.2026, 10:41

Имтиҳонда фириб қилганлар 10 йилгача тест топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилади
Таълим
25.11.2026, 10:19

Синдаров биринчи мусобақада қанча ютди?
Спорт
25.11.2026, 09:40

Ўзбекистон Президенти Иорданияда
Сиёсат
24.11.2026, 16:32

Малайзия рохинжа қочқинларини Мьянмага қайтарадими?
Жаҳон
24.11.2026, 15:58

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда
Сиёсат
24.11.2026, 15:41

Женсен Хуанг Nvidia раҳбари лавозимига қайтди: акциялар 31 фоиздан ошди
Жаҳон
24.11.2026, 12:53

Ипотека субсидиясига ариза қабул қилиш 25 ноябрда бошланади
Ўзбекистон
24.11.2026, 10:42

Лой тахтачалардан замонавий BNPL тизимигача: насиянинг 4 минг йиллик тарихи
Фан-технология
24.11.2026, 09:35
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45
