Кам даромадли инсонлар тез қарийди
Қаерда яшаётганингиз, атроф-муҳит, ижтимоий ва сиёсий хавф омиллари инсонларнинг қариш жараёнларини тезлаштиради.
"Nature Medicine" журналининг ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, Данияда инсон организми секинроқ қаришга ва соғломроқ ҳаёт кечиришга имкон берувчи энг яхши экологик, ижтимоий ва сиёсий шароитлар мавжуд.
Жаҳон
18.07.2025, 12:06
Улашиш:

Мазкур тадқиқот соғлом қариш жараёнини шакллантирувчи биологик омилларни аниқланди. 40 та мамлакатдан 160 мингдан ортиқ одамнинг маълумотларини таҳлил қилган халқаро тадқиқотчилар жамоаси турли шароитларнинг қаришга қандай таъсир қилишини ўрганди.
Қаришнинг ўртача тезлигини аниқлаш учун улар “биобеҳавиорал age gap” (биобеҳавиорал ёш тафовути) деб номланган сунъий интеллект (АИ) моделидан фойдаланди. Бу модель одамнинг ҳақиқий ёши билан, атрофдаги хавф омилларига қараб аниқланган биологик ёши ўртасидаги фарқни ҳисоблайди.
Масалан, агар сиз 50 ёшда бўлсангиз, аммо хавф омилларингиз асосида бу модель сизни 55 ёшдек қариган деб ҳисоблаётган бўлса, биобеҳавиорал ёш тафовутингиз 5 йил бўлади.
Натижалар нима бўлди? Тадқиқот қамраб олган тўрт қитъа – Африка, Осиё, Европа ва Жанубий Америкада – Европаликлар энг соғлом қараётган халқ деб топилди. Аксинча, қолоқ мамлакатларда одамлар биологик жиҳатдан кўпроқ қаригани кузатилди.
Тадқиқотда иштирок этмаган, аммо фикр билдирган Копенгаген университети қошидаги қариш масалалари бўйича доцент доктор Мортен Шейби-Кнудсеннинг айтишича, бу тадқиқот шуни кўрсатадики, қариш жараёни фақатгина биология ва турмуш тарзи билан эмас, балки кенгроқ ижтимоий ва сиёсий омиллар билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Инсоннинг қаерда ва қандай шароитда яшаши унинг организмидаги қариш жараёнини тезлаштириши ёки секинлаштириши мумкин.
Энг тез қараётганлар — Миср аҳолиси бўлиб, уларнинг биологик ёши ўртача тарзда ҳақиқий ёшидан 4.75 йил катта бўлган. Ундан кейинги ўринларда Жанубий Африка ва Жанубий Америка мамлакатлари туради. Европада эса Шарқий ва Жанубий минтақаларда яшовчилар тезроқ қараётгани аниқланган.
Энг секин қараётганлар эса Данияда кузатилган – уларнинг биологик ёши ўртача ҳисобда ҳақиқий ёшидан 2.35 йил кичик. Кейинги ўринларда Нидерландия ва Финляндия жой олган.
Соғлом қариш учун қандай шароит керак?
Тадқиқотчилар Дания ва бошқа Шимолий-Ғарбий Европа мамлакатларида соғлом қаришнинг асосий омиллари сифатида қуйидагиларни ажратди:
- Жисмоний омиллар: тоза ҳаво ва атроф-муҳит сифати
- Ижтимоий омиллар: гендер тенглиги, ижтимоий-иқтисодий фаровонлик
- Сиёсий омиллар: сайлов эркинлиги, сиёсий партияларнинг фаолияти, фуқаролик эркинликлари, сиёсатчиларнинг халқ манфаатларини ҳимоя қилиши
"Сиёсий омилларнинг қариш жараёнига кучли таъсири – тадқиқотдаги энг қизиқарли сирли жиҳатлардан биридир. Эҳтимол, сиёсий беқарорлик ва соғлиқни сақлашдаги тенгсизликлар инсон организмида доимий стресс уйғотиб, бу жараёнга сабаб бўлади", — деган Мортен Шейби-Кнудсеннинг.
Тадқиқотга кўра, биологик жиҳатдан тезроқ қараётганлар:
- кунлик оддий вазифаларни бажаришда 8 баравар кўпроқ қийналган;
- ақлий заифлашиш ҳолатлари уларда 4 баравар кўпроқ учраган.
Эътиборга молик жиҳат шундаки, тадқиқот фақат тўртта қитъани қамраб олган бўлса-да, айрим ҳудудлар, айниқса Африкадан Миср ва Жанубий Африкадан бошқа давлатлар иштирок этмаган.
"Ажабланарлиси шундаки, хавф омиллари ҳимоя омилларидан кўра кучлироқ таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, паст даромадли мамлакатлардаги инсонлар – ҳатто шахсий даромади нисбатан яхши бўлса ҳам – тезроқ қаришга моил экани аниқланди. Бу эса универсал таълим ва соғлиқни сақлаш каби умумий ечимларга сармоя киритиш зарурлигини яна бир бор исботлайди", – дейди Шейби-Кнудсен.
Жаҳон
18.07.2025, 12:06
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
Жаҳон
12.03.2026, 10:56

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди
Жаҳон
11.03.2026, 11:48
сўнгги янгиликлар

Яқин Шарқдаги вазият: Трамп сулҳга рози бўлдими?
Жаҳон
08.04.2026, 15:00

Олий суд тақиқланган интернет манбалар рўйхатини эълон қилди
Ўзбекистон
08.04.2026, 11:39

F-15 учувчисини қутқариш: Эрон осмонидаги махфий операция!
Жаҳон
08.04.2026, 07:44

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Омбудсман аралашуви билан фуқароларнинг мулк ҳуқуқлари тикланди
Ўзбекистон
07.04.2026, 16:32

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар учун янги имтиёзлар жорий этилади
Ўзбекистон
07.04.2026, 16:20

Яқин Шарқ можароси: Марказий Осиёда транзит нархи ошмоқда
Жаҳон
07.04.2026, 15:41

Маданият вазирлиги санъаткорлар учун солиқда енгиллик беришни таклиф қилди
Ўзбекистон
07.04.2026, 12:29

7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни
Жаҳон
07.04.2026, 10:23

Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман иш бошлади
Ўзбекистон
07.04.2026, 10:01

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Эрон уруши: 38-кунда вазият кескинлашмоқда
Жаҳон
06.04.2026, 16:13

Магнус Карлсен: Синдарoвнинг натижасини ҳеч ким кутмаганди
Спорт
06.04.2026, 13:50

Доғистонда сув омбори тўғони ёрилди, кўприк қулаб тушди
Жаҳон
06.04.2026, 13:01

Афғонистон Марказий Осиё билан савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказмоқчи
Жаҳон
06.04.2026, 12:12

“Бешқўрғон” бозоридаги ёнғин: жабрланганлар йўқ — ФВВ
Ўзбекистон
06.04.2026, 11:15

Хитойда контрабанда билан айбланган Франция фуқароси қатл этилди
Жаҳон
06.04.2026, 10:55

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49

Британияда ҳарбий база яқинида намойишчилар ҳибсга олинди
Жаҳон
06.04.2026, 10:14

Магнус Карлсен қозоғистонлик шахматчи устидан шикоят қилди
Спорт
06.04.2026, 09:16
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
Жаҳон
12.03.2026, 10:56

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди
Жаҳон
11.03.2026, 11:48
