Тошкент 343-ўринга кўтарилди: Global Cities Index 2026 натижалари эълон қилинди
Рейтингдаги энг муҳим жиҳат — Тошкент инсон капитали бўйича дунёда 108-ўринни эгаллади.
Жаҳон
22.09.2026, 16:38
Улашиш:

Тошкент Global Cities Index 2026 рейтингида 128 поғона юқорилаб, дунёнинг мингта энг йирик шаҳри орасида 343-ўринни эгаллади. Иқтисодий тоифада Ўзбекистон пойтахти янада сезиларли сакрашни амага оширди: бир йил ичида 558-ўриндан 188-ўринга кўтарилди.
Рейтингдаги энг муҳим жиҳат — Тошкент инсон капитали бўйича дунёда 108-ўринни эгаллади. 2024 йилда шаҳар 136-ўринда, 2025 йилда эса 123-ўринда эди. Рейтингнинг кетма-кет учта нашрида одамларнинг билими, кўникмаси ва касбий салоҳиятини акс эттирувчи йўналишда барқарор ўсиш қайд этилди.
Boston Consulting Group компанияси 2025 йилда ўтказган ва 2026 йил 21 майда эълон қилган «Built to Change: How Cities Compete for the Future» тадқиқотида Тошкент дунёнинг 80 та шаҳри орасида ўзгариш тезлиги бўйича фақатгина Шенчжен ва Ар-Риёддан кейин учинчи ўринни эгаллаганди. Шу билан бирга, иқтисодий фаолликдаги ўзгаришлар тезлиги бўйича пойтахт биринчи ўринни эгаллади. BCG нафақат шаҳарнинг ҳозирги ҳолатини, балки унинг қанчалик тез ривожланаётганини, мослашаётганини ва аҳоли учун шароитларни яхшилаётганини баҳолайди. Тадқиқот 200 дан ортиқ кўрсаткичларни қамраб олади ва дунё шаҳарларининг 24 минг нафар аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларини ҳисобга олади.

Рақамлар ортида ҳар куни пойтахт келажагини яратаётган инсонлар турибди: ўқитувчилар ва шифокорлар, муҳандислар ва тадбиркорлар, шаҳар хизматлари мутахассислари, талабалар ва ёш мутахассислар. Тошкент уларнинг билими, ташаббуслари ва меҳнати эвазига кучлироқ бўлиб бормоқда. Айнан шунинг учун ҳам инсон шаҳарни ривожлантиришга оид қарорлар марказида қолмоқда, деб ёзди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Таъкидланишича, ушбу натижалар Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ўзгаришлар, Президент Администрациясининг пойтахтни ривожлантиришга қаратаётган эътибори, шаҳар ва туман жамоаларининг ҳамжиҳатликда ишлаши, бизнеснинг саъй-ҳаракатлари ва аҳолининг бевосита иштироки туфайли мумкин бўлди. Халқаро таҳлилчилар Тошкентни «Cities to Watch» — ривожланишини кузатиб бориш лозим бўлган шаҳарлар рўйхатига киритдилар.
Аммо рейтингдаги юқори ўрин фақатгина ўзгаришлар кундалик ҳаётда сезилгандагина маънога эга бўлади. Шаҳар муҳити сифати, тоза ҳаво ва ҳар бир туманнинг қулайлиги учун ҳали кўп ишларни амалга ошириш зарур. Иқтисодий ўсиш одамлар учун — Тошкентда ўқиш, ишлаш, ўз бизнесини қуриш ва фарзандларини улғайтириш каби янги имкониятларга айланиши керак, дейилади хабарда.
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18

