Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 04:31

Туркия разведкаси «Арабистонлик Лоуренс» ҳақидаги тарихий архив ҳужжатини ошкор қилди

Ҳужжатга кўра, Томас Эдвард Лоуренс жамиятларга сингиб кириш ва улар ўртасида кескинлик уйғотиш мақсадида тез-тез ўз шахсияти, кийими ва ташқи қиёфасини ўзгартириб турган. У баъзан ўзини мусулмон, баъзан эса яҳудий сифатида таништирган. 

Жаҳон

11.01.2026, 10:00

Улашиш:

Туркия разведкаси «Арабистонлик Лоуренс» ҳақидаги тарихий архив ҳужжатини ошкор қилди

Миллий разведка ташкилоти (MİT) Биринчи жаҳон уруши даврида фаолият юритган британиялик разведка ходими, «Арабистонлик Лоуренс» номи билан машҳур Томас Эдвард Лоуренсга оид тарихий архив ҳужжатини жамоатчиликка тақдим этди. 1929 йил 23 сентябр санаси билан расмийлаштирилган мазкур ҳужжат MİTнинг расмий сайтида эълон қилинди. Шу тариқа, аввал ёпиқ бўлган архив материаллари эндиликда очиқ манбага айланди.

 

Лоуренснинг махфий фаолияти

 

Ҳужжатга кўра, Томас Эдвард Лоуренс жамиятларга сингиб кириш ва улар ўртасида кескинлик уйғотиш мақсадида тез-тез ўз шахсияти, кийими ва ташқи қиёфасини ўзгартириб турган. У баъзан ўзини мусулмон, баъзан эса яҳудий сифатида таништирган.

Мазкур архив материал дастлаб Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси томонидан тайёрланган ва ўша даврдаги Туркиянинг асосий давлат идоралари — Бош штаб ҳамда Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилган.

Ҳужжатда Лоуренснинг Биринчи жаҳон уруши йилларида Арабистон ҳудудида олиб борган фаолияти ёритилиб, у араб дунёсида турли исм, тахаллус ва кийимлар орқали шахсиятини яшириб юргани қайд этилган.

 

География ва ниқоблар ортидаги шахс

 

1888 йилда Уэльсда туғилган Томас Эдвард Лоуренс Биринчи жаҳон уруши пайтида Британия разведкаси офицери сифатида хизмат қилган. У 1916–1918 йилларда Усмонли империясига қарши қаратилган Араб қўзғолонида муҳим рол ўйнаган.

1923 йилги разведка ҳисоботига кўра, Лоуренс Миср, Сурия, Ироқ ва Фаластин ҳудудлари бўйлаб турли ниқоблар остида ҳаракатланган. Маълумотларга қараганда, у Мисрда бир муддат «Шайх Абдулла» тахаллуси билан яшаган, кейин Сурия ва Ироққа ўтган, Қуддусда кутилмаганда пайдо бўлган ва охир-оқибат Суданнинг Хартум шаҳрига жойлашган.

Қуддусда бўлган даврида у баъзан мусулмонлар диний устози, баъзан эса яҳудий раввини сифатида чиқиб, ҳар икки жамоа билан алоҳида учрашувлар ўтказган. Яҳудий раввин қиёфасида у «Якос Исканази» номидан фойдалангани айтилган.

 

Қуддусдаги кескинликлар ва айбловлар

 

Архив ҳужжатларида Лоуренс Қуддусда турли тахаллуслар орқали яҳудий ва мусулмон жамоаларига иғвогар хабарлар тарқатганликда айбланади. Бу ҳаракатлар Ислом анъанасида ал-Буроқ, яҳудийларда эса “Йиғи девори” (Ғарб девори) деб аталадиган ҳудуд атрофида кескинликни кучайтиришга қаратилгани таъкидланади.

Ҳужжат нусхасида Лоуренснинг ҳарбий формадаги сурати ҳам жой олган бўлиб, бу Усмонли даври хавфсизлик идоралари унинг фаолиятига қанчалик жиддий ёндашганини кўрсатади.

 

Британия сиёсати ва геосиёсий мақсадлар

 

Архив материалларида Усмонли разведка хизматларининг Британиянинг Миср, Фаластин ва Судандаги сиёсатига доир баҳолари ҳам келтирилган. Унда минтақа геосиёсий вазиятига таъсир ўтказиш мақсадида беқарорлик келтириб чиқариш уринишлари ҳақида сўз юритилади.

Ҳужжатга кўра, Фаластинда мустақиллик ғояларини заифлаштириш, Судан эса Миср билан боғлиқлиги ва у ерда Британия империявий манфаатларига эга амалдорлар мавжудлиги сабабли стратегик база сифатида белгиланган.

MİT маълум қилишича, ушбу ҳужжатнинг эълон қилиниши рақамли архивлар орқали тарихий разведка материалларини жамоатчиликка очишга қаратилган ташаббуснинг бир қисми ҳисобланади.

 

Лоуренснинг баҳсли мероси

 

Ғарбда ва Британияда Томас Эдвард Лоуренс кўпинча «тирик афсона» сифатида улуғланади. У 1916 йилда Ҳижозга юборилиб, Ҳошимий кучлар билан ҳамкорлик қилган. Амир Файсал I бин ал-Ҳусайн билан бирга арабларни парчаланиб бораётган Усмонли империясига қарши қўзғатган ва ҳошимийлар сулоласига мустақил давлат ваъдаларини берган.

Бироқ мусулмон дунёсида «Арабистонлик Лоуренс» кўпинча Британия мустамлакачилиги, парокандалик ва сунъий чизилган чегаралар рамзи сифатида баҳоланади. Биринчи жаҳон уруши ва Лоуренснинг баҳсли фаолияти мусулмон дунёсини илк бор мажбурий миллий чегаралар билан бўлиш жараёнини бошлаб бергани таъкидланади.

Бу чегаралар эса минтақадаги зиддиятларни бугунгача сақлаб келмоқда.

Жаҳон

11.01.2026, 10:00

Улашиш:

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

2025 йилда интернет нашрлар қанча фойда кўрди?

2025 йил якунларига кўра, аксарият етакчи интернет нашрлар даромадларини оширган бўлса-да, уларнинг соф фойдаси сезиларли даражада камайган. 

Иқтисодиёт

17.05.2026, 20:01

Туркия мактабларида “Марказий Осиё” ўрнига “Туркистон” атамаси қўлланилади

Туркия таълим муассасаларида эндиликда “Марказий Осиё” атамаси ўрнига “Туркистон” номи қўлланилади. Шунингдек, мактаб дарсликларидан “ташқаридан тиқиштирилган” бир қатор атамалар чиқариб ташланган.

Жаҳон

17.05.2026, 09:08

Кўзи ожизлар учун янгилик: қозоғистонлик олим «кўриш» имконини берувчи қурилма яратди

Қозоғистонлик олим Галимжон Габдрешов кўзи ожиз инсонларга атроф-муҳитни «кўриш» имконини берувчи янги қурилма яратди.

Фан-технология

16.05.2026, 18:00

Тошкентда нотўғри тўхтаган автомобиллар жарима майдончасига олиб кетилади

Тошкент шаҳрида тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган автомобилларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилади. 

Ўзбекистон

16.05.2026, 17:00

Ўзбекистонда эркаклар сони аёлларга нисбатан ҳануз юқори

Ўзбекистонда 2026 йил боши ҳолатига кўра эркаклар сони аёлларга нисбатан оз миқдорда юқорилигича қолмоқда. 

Ўзбекистон

16.05.2026, 16:29

Дунёда газ ва электр нархи нима учун қимматлашмоқда?

Сўнгги йилларда жаҳон энергетика бозори жиддий босим остида қолмоқда. Газ ва электр энергияси нархининг кескин ошиб бориши нафақат Европа ёки Америка, балки бутун дунё иқтисодиётига таъсир қилмоқда. 

Иқтисодиёт

16.05.2026, 15:31

Қурбон ҳайити куни эълон қилинди: ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олади

 Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади. Бу йил Қурбон ҳайити 27 май, чоршанба кунига тўғри келади.

Маданий

16.05.2026, 14:48

Нью-Йорк мэрининг Исроил парадида қатнашмаслик қарори баҳсларга сабаб бўлди

Нью-Йорк шаҳри мэри Зоҳран Мамдани анъанавий «Бешинчи кўчадаги Исроил куни»(“Israel Day on Fifth”) парадида иштирок этмаслик қарорини қабул қилди. Мэрнинг қарори айрим сиёсатчи ва яҳудий ташкилотлари томонидан кескин танқид қилинмоқда. 

Жаҳон

16.05.2026, 12:40

Туркистондаги масжидга “Миромон ота” номи берилади

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Туркистон шаҳрида барпо этилган масжидга Қасим- Жомарт Тоқаев “Миромон ота” номини беришни таклиф қилди.

Маданий

16.05.2026, 09:52

Эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр компенсациялари оширилди

2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар жорий этилиши муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга тўланадиган компенсациялар миқдори ҳам кўпайтирилди.

Иқтисодиёт

16.05.2026, 09:20

Россия ва Украина 205 нафардан ҳарбий асирни алмашди

Россия ва Украина ўртасида навбатдаги ҳарбий асирлар алмашинуви бўлиб ўтди. Томонлар бир-бирига 205 нафардан асирни топширди.

Жаҳон

15.05.2026, 17:58

Туркий давлатлар раҳбарлари Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилишди

XIV аср охирида Амир Темур фармойишига биноан барпо этилган ушбу мақбара бугунги кунда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган бўлиб, Марказий Осиёдаги  аср ислом меъморчилигининг энг ноёб ва муҳташам намуналаридан бири ҳисобланади.

Маданий

15.05.2026, 16:18

Электр ва газ тарифлари ўзгарди: янги нархлар қандай?

Ўзбекистонда 2026 йил 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар амал қилади. 

Иқтисодиёт

15.05.2026, 16:06

Ўзбекистонлик аёл Эпштейн иши бўйича гувоҳлик берди

Жеффри Эпштейн зўравонлигидан омон қолган ўзбекистонлик аёл унинг уй қамоғида бўлган даврида жинсий зўравонликка учраганини маълум қилди.

Жаҳон

15.05.2026, 12:15

Тақиқ қўйилган Рубио: у Хитойга қандай кирди?

АКШ давлат котиби Марко Рубио Хитой томонидан санкцияга учраган бўлса-да, Пекинга давлат ташрифи билан кириб борди. Бу дипломатик протокол ва лингвистик манёвр орқали амалга оширилди.

Жаҳон

15.05.2026, 11:44

“Эрон урушини давом эттиришдан маъно йўқ” – Хитой

Оқ уйнинг маълум қилишича, Трамп ва Си Пекиндаги музокаралар чоғида Ҳормуз бўғозидаги кема қатнови йўлини очиқ сақлаш зарурлиги борасида келишиб олган.

Жаҳон

15.05.2026, 10:55

Ҳиндистондаги кучли бўрон қурбонлари сони 111 нафарга етди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида кузатилган кучли бўрон ва ёмғирлар оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлди, яна 72 нафар фуқаро жароҳат олди.

Жаҳон

15.05.2026, 10:35

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга боради

Давлат раҳбари Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг “Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этади.

Сиёсат

15.05.2026, 10:18

Бухорода Осиё хотин-қизлари иккинчи форуми бошланди

Анжуманда Осиё давлатларидан келган сиёсатчи, тадбиркор, олима ва эксперт аёллар иштирок этмоқда.

Маданий

15.05.2026, 09:55

Хитой технологик кадрларини АҚШдан ортга қайтармоқда

АҚШда ишлаган минглаб хитойлик муҳандис, олим ва IT мутахассислари Хитойга қайта бошлади. Бу жараён айниқса сунъий интеллект, робототехника ва биотехнология соҳаларида кучайган.

Жаҳон

14.05.2026, 17:42

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →