updated: 22.03.2026, 14:44

Украина 1992 йилги МДҲ чегараларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимдан чиқди

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) доирасида давлат чегаралари ва денгиз иқтисодий зоналарини ҳимоя қилиш тўғрисидаги келишувдан чиқиши ҳақида фармонни имзолади.

Жаҳон

27.01.2026, 12:50

Улашиш:

Украина 1992 йилги МДҲ чегараларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимдан чиқди

Президентнинг 2026 йил 26 январдаги 82/2026-сонли фармонига мувофиқ, Украина 1992 йил 20 март куни Киев шаҳрида имзоланган МДҲга аъзо давлатларнинг давлат чегаралари ва денгиз иқтисодий зоналарини муҳофаза қилиш тўғрисидаги битимдаги иштирокини тўхтатди.

Қарор Украина Конституцияси, «Халқаро шартномалар тўғрисида»ги қонунчилик ҳамда Вена конвенцияси нормаларига асосланган ҳолда қабул қилинган.

Фармонга кўра, Украина Ташқи ишлар вазирлигига мазкур қарор ҳақида битим депозитарийсини расман хабардор қилиш вазифаси юклатилган. Бу эса Украинанинг МДҲ мамлакатлари билан чегара хавфсизлиги ва денгиз ҳудудларини бошқариш соҳасидаги кўп томонлама ҳамкорлиги тўлиқ тўхтатилганини англатади.

Маълумот учун, ушбу битим 1992 йилда собиқ Иттифоқ парчаланганидан сўнг янги мустақил давлатлар ўртасида чегара хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тузилган эди.

Мутахассислар фикрича, мазкур қарор Украинанинг МДҲ доирасида қолган формал мажбуриятларидан босқичма-босқич воз кечиш жараёнининг мантиқий давоми бўлиб, мамлакатнинг миллий хавфсизлик масалаларида Европа Иттифоқи ва НАТО каби халқаро тузилмалар билан ҳамкорликка устувор аҳамият қаратаётганини кўрсатади.

мавзуга оид янгиликлар

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди

Тўқаевга кўра, можарони музлатиб, Истанбул формуласининг 2.0 талқинига қайтиш керак. Аммо Путиннинг истакларини инобатга олсак, бу имконсизга ўхшайди.

Сиёсат

27.07.2026, 10:30

Украинанинг Эрон кемасига ҳужуми жавобсиз қолмайди – Аббос Ароқчи

Эрон ва Украина ўртасидаги муносабатлар 2022 йилдан буён кескинлашган. Бунга Эрон Россияга Shahed дронларини етказиб бергани сабаб бўлган.

Сиёсат

27.07.2026, 09:50

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков

Кремль матбуот котибининг айтишича, агар янги тинчлик таклифлари бўлмаса, Россия ғалабагача жанг қилади.

Сиёсат

25.07.2026, 12:26

Кечаси Украина Москва вилоятига 400 та дрон учирди

Украина бир кечада Москва ва унинг атрофидаги ҳудудларга 400 та дрон билан ҳужум қилган. Натижада икки киши жароҳатланиб, биноларда ёнғин чиққан.

Жаҳон

20.07.2026, 11:45

Украина ҳужумлари оқибатида Россияда 7 киши ҳалок бўлди, нефть базасида ёнғин келиб чиқди

Украина дронлари Котовск шаҳрида Россиянинг энг йирик онлайн-ритейлери бўлган “Wилдберриэс”га қарашли омборхонага, шунингдек, пойтахт яқинидаги нефть базасига келиб тушган.

Жаҳон

18.07.2026, 14:48

Европа Иттифоқи ва Украина дрон ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди

Уруш қийинчиликларида шаклланган Украина тажрибаси энди Европа Иттифоқи ҳимоясига ҳам ҳисса қўшади.

Жаҳон

15.07.2026, 16:51

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

“Одиссея” филми китоб савдоси ва юнон тилига қизиқишни кескин оширди

6 июлда премера қилинган Кристофер Ноланнинг “Одиссея” филми Гомернинг қадимий достонини ўқиш ва юнон тилини ўрганишга қизиқувчилар сонини кескин ошириб юборди. Бироқ, айрим пуристлар ушбу кинодан унчалик хурсанд эмас...

Маданий

28.07.2026, 16:21

Ҳиндистонда мусулмонлар асос солган университет бузилиши мумкин

Уттар-Прадеш ҳукумати университетнинг 40 та биносидан 38 таси қонунбузарлик билан қурилганини иддао қилмоқда. Талабалар эса қарорга қарши норозилик акцияларини бошлади.

Жаҳон

28.07.2026, 15:57

FIDE раҳбарлигига Ўзбекистон қачон даъвогар бўлади?

Самарқанд бу йил FIDE президенти сайловига мезбонлик қилади. Бироқ шахматдаги сўнгги йирик ютуқларга қарамай, Ўзбекистон бу гал ҳам ўз номзодини илгари сурмади.

Спорт

28.07.2026, 15:03

550 нафар собиқ амалдор Трампни Нетаньяҳуга босим ўтказишга чақирди

Исроилнинг юзлаб собиқ ҳарбий, разведка ва дипломатик амалдорлари Ғарбий соҳилда кўчманчилар зўравонлиги кучайиб бораётганини хавфли деб баҳолаб, Дональд Трампга мурожаат қилди.

Жаҳон

28.07.2026, 14:21

Ямандаги ҳусийлар янги уруш бошламоқда

Яманда ҳусийларга қарши кучлар шаклланиши мумкин. Чунки урушнинг қайта авж олишидан дарак берувчи аломатлар мавжуд.

Жаҳон

28.07.2026, 13:45

Қизига мажбурлаб мол гўнги едирган ота қўлга олинди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида ота ўз қизига нисбатан зўравонлик қилгани акс этган видео тарқалиши ортидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди. 

Ўзбекистон

28.07.2026, 12:39

Швейцарияда Гулнора Каримовага оид жиноят иши тугатилди

Суд Гулнора Каримовага нисбатан ишни жавобгарликка тортиш муддати билан боғлиқ сабабларга кўра тугатди. Шу билан бирга, Lombard Odier банки пул ювишнинг олдини олмагани учун миллионлаб франк жаримага тортилди.

Ўзбекистон

28.07.2026, 12:39

Францияда эркак уч аёлга пичоқ билан ҳужум қилди

Икки қўлида пичоқ ушлаган ҳужумчини атрофдагилар полиция етиб келгунча ерга йиқитиб ушлаб туришган. “Менга Аллоҳ буюрди” - деган жиноятчи.

Жаҳон

28.07.2026, 10:48

Газ етиб бормаган маҳаллалар электр иситиш тизимига ўтказилади

Табиий газ етиб бормаган маҳаллалар учун янги ечим тайёрланмоқда. Энди бундай ҳудудлардаги хонадонлар босқичма-босқич электр иситиш тизимига ўтказилиши мумкин.

Ўзбекистон

27.07.2026, 17:24

«Эримнинг қарзини нега мен тўлашим керак?» – мактуб

Таҳририятимизга Сирдарё вилоятида яшовчи бир аёлдан юракни эзадиган мурожаат келиб тушди. Унинг айтишича, турмуш ўртоғи оила давомида унинг номига бир нечта кредит расмийлаштирган.

Маданий

27.07.2026, 13:52

Франция ва Испания ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда

Умумий вазият жуда ёмон, биз  илгари кузатилмаган ҳолатга дуч келдик, деди Франция расмийси.

Жаҳон

27.07.2026, 12:22

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади

Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун янги субсидия тизими ишга туширилди. 

Ўзбекистон

27.07.2026, 12:16

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди

Тўқаевга кўра, можарони музлатиб, Истанбул формуласининг 2.0 талқинига қайтиш керак. Аммо Путиннинг истакларини инобатга олсак, бу имконсизга ўхшайди.

Сиёсат

27.07.2026, 10:30

Тошкент модернизм меъморчилиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессияси мамлакатимиз маданий-тарихий салоҳияти учун яна бир улкан тарихий воқеа билан муҳрланди.

Маданий

27.07.2026, 10:07

Украинанинг Эрон кемасига ҳужуми жавобсиз қолмайди – Аббос Ароқчи

Эрон ва Украина ўртасидаги муносабатлар 2022 йилдан буён кескинлашган. Бунга Эрон Россияга Shahed дронларини етказиб бергани сабаб бўлган.

Сиёсат

27.07.2026, 09:50

Қозоғистон экспортининг 95 фоизи АҚШнинг янги божларидан озод этилди

Қозоғистондан АҚШга экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг қарийб 95 фоизи Вашингтон жорий этган қўшимча импорт божлари таъсирига тушмайди. 

Иқтисодиёт

27.07.2026, 09:06

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди

Бу топилмалар 4000 йил олдинги даврга тегишли бўлиб, ҳозирча илм-фанга маълум бўлган энг қадимги хонаки ипак қурти пиллалари ҳисобланади.

Фан-технология

25.07.2026, 14:57

Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди

Браунау ам Инн шаҳрида бир қизалоқ ўйнаётиб, суяк топиб олади. Бу суяк эса уруш даврида тартибсиз кўмиб ташланган 120 дан ортиқ аскар қабрига олиб борди.

Фан-технология

25.07.2026, 14:01

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сурияга ташриф буюрди

БМТ делегациясини Бош вазир аш-Шайбоний кутиб олди. Бу амалдаги БМТ раҳбарининг 17 йил ичида Сурияга илк расмий ташрифидир.

Жаҳон

25.07.2026, 13:18

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков

Кремль матбуот котибининг айтишича, агар янги тинчлик таклифлари бўлмаса, Россия ғалабагача жанг қилади.

Сиёсат

25.07.2026, 12:26

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →