Украинада Starlink фаолияти чекланди

SpaceX компанияси Украинада ҳаракатланаётган Starlink терминаллари тезлигини чеклади. Илон Маскнинг таъкидлашича, Starshield тизимига оид тезлик ва фойдаланиш чекловларини АҚШ ҳарбийлари белгилайди.

Украинада Starlink фаолияти чекланди

SpaceX ҳаракатланаётган Starlink терминаллари фаолияти тезлигини чеклаган. Чеклов соатига 100 миля, яъни тахминан 160 километрдан юқори тезликда ҳаракатланишда кучга киради.

Украина мудофаа кучлари бу чеклов ҳақида олдиндан огоҳлантирилмаган. Оқибатда бир қатор ҳарбий вазифалар бажарилмай қолган. Ушбу чора ўша пайтдаги сиёсий вазият билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Украинанинг собиқ мудофаа вазири Михаил Федоров чоршанба куни кечга бориб хизмат фаолияти қисман тикланганини билдирди. У Starshield тезлигига қўйилган чекловларни тўлиқ бекор қилиш Украина мудофааси учун муҳимлигини таъкидлаб, Илон Маскка миннатдорлик билдирди ва ундан кейинги ёрдамни сўради.

Тахминан бир соат ўтиб, Маск ушбу мурожаатга жавоб берди.

«Starshield тизимлари АҚШ ҳукуматига тегишли ва унинг томонидан бошқарилади. Тезлик ёки фойдаланишга оид ҳар қандай чекловларни Америка ҳарбийлари ва якунда АҚШ президенти белгилайди», — деб ёзди у.

Маскнинг қўшимча қилишича, Starlink фуқаролик ёки мудофаа фаолияти учун мўлжалланган ва ҳужумкор ҳарбий амалиётларда ишлатилмаслиги керак. Унинг фикрича, бундай фойдаланиш тижорий компания учун номақбул бўлади.

АҚШ ҳукумати бу борада расмий изоҳ бермади. Бироқ Axios нашрига исми ошкор этилмаган юқори мартабали америкалик амалдор Вашингтоннинг Украинадаги Starlink фаолиятини чеклашга алоқаси йўқлигини айтди.

Украина Мудофаа вазирлиги вакиллари эса журналистларга SpaceX терминаллар тезлигини соатига 161 километр даражасида чеклашда давом этаётганини маълум қилди. Шу билан бирга, уларнинг қайд этишича, соатига 160 километргача бўлган тезликда алоқа сифати яхшиланган.

Starlink ва Starshield иккаласи ҳам Маскка тегишли SpaceX компаниясига қарашли. Бироқ Starlink асосан фуқаролик мақсадларида, жумладан, олис ҳудудларда интернет билан таъминлаш учун хизмат қилади. Starshield эса давлат идоралари ва ҳарбий тузилмалар эҳтиёжларига мўлжалланган.

13 октябрь куни Украина президенти Владимир Зеленский NPR нашрига берган интервьюсида Дональд Трамп маъмурияти Киев Россиянинг нефтьни қайта ишлаш заводларига зарба беришни тўхтатмаса, АҚШ Украина билан разведка маълумотларини алмашишни тўхтатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганини айтди.

мавзуга оид янгиликлар

Зилзиладан сўнг Венесуэлага бепул интернет тақдим этилди

Илон Маскнинг SpaceX компанияси зилзиладан талафот кўрган Венесуэла халқи учун маълум муддатга интернетни бепул қилди.

Жаҳон

27.06.2026, 09:22

Эронга яширинча Starlink қурилмалари олиб кирилган – Беннет

Исроилнинг собиқ бош вазири Нафтали Беннет Эрондаги ҳукуматга қарши намойишчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатга яширинча Starlink интернет қурилмалари олиб кирилганини маълум қилди.

Жаҳон

26.06.2026, 12:52

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди

Қирғизистонда SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош интернет хизмати расман ишга тушди. Компаниянинг интерактив харитасида мамлакат мақоми “available” (“мавжуд”) қаторига қўшилди.

Фан-технология

25.05.2026, 09:09

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади

Қарийб тўққиз ойлик танаффусдан сўнг Вашингтон, Москва ва Киев музокарачилари уруш масаласини муҳокама қилиш учун Абу-Дабида бир стол атрофига йиғилади.

Сиёсат

03.11.2026, 10:17

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Вашингтон Москвага жавоб берди: дипломатлар Киевда қолади

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Россиянинг хорижий дипломатик ваколатхоналарни Киевни тарк этишга чақиришига қарамай, америкалик дипломатлар Украинада қолишини билдирди.

Сиёсат

06.10.2026, 18:02

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?

Самарқандда ШҲТ плюс хавфсизлик бўйича экспертлар мулоқоти ўтказилади

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин

Жамоат транспортида хавфсизлик масаласи кун тартибида.

Ўзбекистон

04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда

АҚШда оралиқ сайловлар арафасида мусулмонларга нисбатан салбий муносабат ва сиёсий босим кучайгани айтилмоқда.

Жаҳон

03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади

Қарийб тўққиз ойлик танаффусдан сўнг Вашингтон, Москва ва Киев музокарачилари уруш масаласини муҳокама қилиш учун Абу-Дабида бир стол атрофига йиғилади.

Сиёсат

03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди

Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий соҳилдаги Дура шаҳрида журналист Мунтасир Нассорнинг уйига рейд ўтказиб, уни ҳибсга олди.

Жаҳон

03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди

Запорожье вилоятида жойлашган Комишуваха қишлоғида гуманитар ёрдам тарқатиладиган марказ ва унга яқин бошпанага ҳаво зарбалари берилди. Ҳужум оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган.

Жаҳон

03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?

Германиянинг 34 та шаҳрида ўн минглаб ёшлар иштирокида намойишлар ўтказилди. Франкфуртда ғалаёнлар тартибсизлик ва талончиликларга айланиб кетди.

Жаҳон

02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.

Ўзбекистон

02.11.2026, 13:03

Illyustrativ tasvir

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди

Уни ўғирлаб кетишмаган, гаровда ҳам ушлаб туришмаган.  Aслида нима бўлган?

Жаҳон

02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →