Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда
Украинанинг жорий йилги бюджетида 56 миллиард долларлик молиявий бўшлиқ юзага келган.
Украина бу вазиятга қандай ечим топмоқчи?
Жаҳон
05.10.2026, 16:50
Улашиш:

AI Foto
Россиянинг дрон ва ракеталар билан ҳужумлари Украинадаги заводлар, омборлар, портлар ва темир йўл инфратузилмасига зарар етказиб, иқтисодий фаоллик ва солиқ тушумларининг пасайишига олиб келмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди
Кривой Рогда саноат корхоналари фаолияти тўхтаган
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг туғилган шаҳри — Кривой Рогда иқтисодий вазият айниқса оғирлашган. Россия ҳужумлари натижасида шаҳарнинг асосий саноат корхоналари фаолияти жиддий зарар кўрган.
Ўтган ойда шаҳардаги энг йирик иш берувчилардан бири бўлган ArcelorMittalнинг тоғ-кон ва металлургия мажмуаси Россиянинг баллистик ракеталар зарбалари ортидан ишини тўхтатган.
Урушдан олдин Украина иқтисодий ишлаб чиқаришининг қарийб ўн фоизини ташкил этган пўлат саноатидаги йирик корхоналарнинг бир қисми ҳозир фаолиятсиз қолган.
Украинага 56 миллиард доллар керак
Reuters маълумотига кўра, Украина жорий йилда бюджетдаги молиявий бўшлиқни ёпиш учун 56 миллиард доллар маблағга муҳтож. Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийб чорак қисмига тенг.
Ушбу маблағнинг 27 миллиард доллари мудофаа харажатларига тўғри келади.
Украина ҳукумати Европа Иттифоқидан келаси йилга мўлжалланган кредит маблағларининг бир қисмини олдинроқ ажратиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Европа Иттифоқининг Украина учун мўлжалланган кредити умумий қиймати 90 миллиард еврони ташкил этади.
Уруш харажатлари кун сайин ошиб бормоқда
Украина парламенти бюджет қўмитаси раҳбари Роксолана Пидласага кўра, икки йил аввал урушнинг бир куни мамлакатга ўртача 140 миллион долларга тушган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 190 миллион долларга етган.
2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Украина мудофаа учун 44 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.
Шу даврда давлат бюджетга солиқлар орқали тахминан 42 миллиард доллар туширган.
Россия ҳужумлари туфайли Украина бюджети январь–сентябрь ойларида 49,5 миллиард гривна, яъни тахминан 1,1 миллиард доллар солиқ тушумини йўқотган. Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, йил якунигача бу йўқотиш 70 миллиард гривнага етиши мумкин.
Дон экспорти ҳам кескин камайган
Россиянинг Қора денгиз портларига ҳужумлари Украина қишлоқ хўжалиги ва экспорт салоҳиятига ҳам таъсир қилмоқда.
Сентябрь ойида Украина ғалла экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,6 фоизга камайган.
Украина иқтисодиёт вазири Александр Кравченконинг баҳосига кўра, портлар фаолиятидаги чекловлар натижасида жорий йилда тахминан 40 миллиард долларлик экспорт тушуми хавф остида қолмоқда.
Иқтисодий ўсиш 0,5–1,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Иқтисодчилар Украина иқтисодиёти 2026 йилда атиги 0,5–1,5 фоиз ўсишини прогноз қилмоқда. Бу 2025 йилдаги 1,8 фоизлик ўсишдан паст.
Корхоналар янги инвестицияларни кечиктирмоқда, айрим компаниялар эса ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартирмоқда. Мамлакатда қиш мавсуми олдидан иқтисодий кутилмалар ҳам ёмонлашган.
Украинага хорижий ёрдам ҳам кечикмоқда
Reuters хабар беришича, Украина Россиянинг тўлиқ миқёсли босқини бошланганидан буён Ғарб давлатларидан қарийб 200 миллиард доллар молиявий кўмак олган.
Бироқ ислоҳотларни амалга ошириш ва айрим қонунларни қабул қилиш кечикаётгани сабабли жорий йилда 29,5 миллиард долларлик хорижий ёрдам хавф остида қолган.
Украина ҳукумати зарур қонунларни 15 октябрга қадар парламентдан ўтказишни режалаштирмоқда.
2027 йил мудофаа бюджети рекорд даражага чиқиши мумкин
Украина ҳукумати келаси йил мудофаа харажатлари учун 110 миллиард доллар ажратишни таклиф қилган. Бу сумма Ғарб давлатларининг тўғридан-тўғри ҳарбий ёрдамини ўз ичига олмайди.
Молия вазири Сергей Марченконинг баҳосига кўра, 2027 йил бюджети учун молиялаштирилмаган маблағлар тақчиллиги аллақачон 32 миллиард доллардан ошган.
Украина томони Европа давлатларида музлатилган Россия Марказий банки активларидан мамлакат бюджетини молиялаштиришда фойдаланиш имкониятини ҳам илгари сурмоқда. Европа Иттифоқи давлатлари Россия Украинага бостириб кирганидан кейин қарийб 210 миллиард евролик Россия Марказий банки активларини музлатган.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
мавзуга оид янгиликлар

Россия Днепр устидаги кўприкка зарба берди: беш киши яраланди
Жаҳон
06.10.2026, 16:14

«Усмонов ва Фридмандан санкцияларни олиб ташлаш шармандалик»: Украина расмийлари муносабати
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:48

Алишер Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқарилди
Сиёсат
24.09.2026, 14:07

Москва ва Киев музокаралари: уруш тугайдими?
Сиёсат
09.09.2026, 09:57

Донецкда икки аҳоли пункти Россия назоратига ўтди
Жаҳон
05.09.2026, 14:16

Россия ва Украина мактабларни ҳам урушга мослаштирмоқда
Жаҳон
24.08.2026, 17:51
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?
Ўзбекистон
20.10.2026, 16:58
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
