Алишер Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқарилди
Европа Иттифоқи Алишер Усмонов ва Михаил Фридманни санкциялар рўйхатидан чиқарди. Қолган 3 мингга яқин шахс ва ташкилотга нисбатан чекловлар эса олти ой ўрнига уч йилга узайтирилди.
Сиёсат
24.09.2026, 14:07
Улашиш:

Қарор қандай қабул қилинди
ЕИ элчилари келишувга 22 сентябрь куни эришди, қарор шу куни ёзма тартибда расман тасдиқланди. Санкцияларни узайтириш муддати дастлаб 15 сентябрда тугаши керак эди, кейин 22 сентябрь ярим кечасигача чўзилган.
Санкцияларни узайтириш учун барча давлатларнинг розилиги талаб қилинади. Латвия жараёнда охирги қаршилик қилган давлат бўлди, лекин якунда овоз беришдан бетараф қолди ва бу келишув ўтишига йўл очди. Латвия бош вазири Андрис Кулбергс Рига ўз санкцияларини киритишга ҳаракат қилишини маълум қилди. Унинг айтишича, Франция Латвия билан француз ядро воситасида тийиб туриш ташаббусига қўшилиш бўйича музокара бошлашга рози бўлган.
Франция ва Люксембург талаби
Усмоновни рўйхатдан чиқариш талаби билан шу ойнинг бошида Франция чиқиб, бошқа ЕИ давлатларини ҳайратга солди. Париж буни «миллий хавфсизлик» билан изоҳлади. Россиялик миллиардерга қўйилган чекловлар фонида Франция ва Озарбайжон ўртасида келишмовчиликлар юзага келган эди.
Шундан сўнг Люксембург Фридман учун ҳам худди шундай ёндашувни талаб қилди. Фридман активлари музлатилгани сабабли мамлакат ҳукуматига қарши 16 миллиард долларлик даъво қўзғаган. Икки бизнесмен рўйхатдан чиқарилиши эвазига блок қолган шахсларга нисбатан санкцияларни бир йўла уч йилга узайтиришга рози бўлди.
Озарбайжон омили
Reuters суҳбатлашган уч европалик дипломатнинг айтишича, Озарбайжонда камида икки француз фуқароси ҳибсда сақланмоқда. Париж хусусий суҳбатларда Боку Усмонов орқали унга «шантаж» қилаётганини билдирган. Боку бу даъвони рад этган.
Courthouse News хабарига кўра, кейинги куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев жосуслик учун 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган француз фуқароси Мартин Райанни афв этди. Meduza эса қарор суд эмас, сиёсий тарзда қабул қилинганини таъкидлайди: Люксембург Фридман манфаатини, Франция Усмонов манфаатини ҳимоя қилган.
Киев ва Европадаги эътирозлар
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига X тармоғидаги постида қарорни уятли ва асоссиз деб баҳолади, Москва буни байрам қилаётганини айтди. У ЕИ давлатларини икки бизнесменга нисбатан миллий чекловлар киритишга чақирди. Украина президенти Владимир Зеленский эса қарорни «суицидал» деб атади.
Можаро Венгрияда ҳукумат алмашганидан сўнг Россияга нисбатан ягона позицияни намойиш этишни истаган Европа раҳбарларини ташвишга солди. Санкциялар ва Украинага қўллаб-қувватлаш масаласида собиқ Венгрия раҳбари Виктор Орбан тез-тез тўсиқ бўлиб келган. Келишувга эришиш учун Европадаги ва БМТ Бош Ассамблеяси ёнидаги юқори даражадаги учрашувлар талаб қилинган.
Санкциялар нимани назарда тутган
ЕИ икки бизнесменга нисбатан санкцияларни 2022 йилда, Россиянинг Украинага бостириб киришидан сўнг киритган. Улар блок ҳудудида операциялар ва сафарларга тақиқни ҳамда ЕИдаги активларни музлатишни назарда тутган.
Усмонов Россия ва Ўзбекистон фуқаролигига эга. У USM Holdings инвестиция гуруҳига ва «Мегафон» алоқа компаниясига асос солган. Фридман эса Alfa Group инвестиция конгломератининг асосчиси. ЕИ иккала бизнесменни ҳам Путинга яқин деб таърифлаган эди.
мавзуга оид янгиликлар

«Усмонов ва Фридмандан санкцияларни олиб ташлаш шармандалик»: Украина расмийлари муносабати
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:48

Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда
Жаҳон
05.10.2026, 16:50

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди
Жаҳон
03.11.2026, 09:49

Дипломат: Украина бўлиниши мумкин
Жаҳон
13.10.2026, 09:19

Жанубий Корея Украинага огоҳлантириш берди: Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилади
Жаҳон
02.10.2026, 14:56

Москва ва Киев музокаралари: уруш тугайдими?
Сиёсат
09.09.2026, 09:57
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
сўнгги янгиликлар

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда
Жаҳон
03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди
Жаҳон
03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди
Жаҳон
03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
