«Эримнинг қарзини нега мен тўлашим керак?» – мактуб

Таҳририятимизга Сирдарё вилоятида яшовчи бир аёлдан юракни эзадиган мурожаат келиб тушди. Унинг айтишича, турмуш ўртоғи оила давомида унинг номига бир нечта кредит расмийлаштирган.

Маданий

27.07.2026, 13:52

Улашиш:

«Эримнинг қарзини нега мен тўлашим керак?» – мактуб

Оила бузилганидан кейин эса аёл кичик фарзанди билан ёлғиз қолган. Энг оғири, эр уйни тарк этган бўлса-да, кредит қарзларини тўлаш мажбурияти ҳалигача унинг зиммасида қолмоқда.

Мурожаат муаллифининг сўзларига кўра, у бахтли оила орзуси билан турмуш қурган, аммо турли келишмовчиликлар ва яқинларнинг аралашуви туфайли никоҳи барбод бўлган. Бугун эса у нафақат фарзандини ёлғиз тарбияламоқда, балки ўзи фойдаланмаган кредитларни ҳам ҳар ой тўлашга мажбур.

Унинг таъкидлашича, қарзлар оила эҳтиёжлари учун эмас, асосан турмуш ўртоғининг ташаббуси билан расмийлаштирилган. Бироқ ҳужжатларда қарз олувчи сифатида унинг исми қайд этилгани сабабли банк тўловни айнан ундан талаб қилмоқда.

Бу мурожаат биргина оиланинг дарди эмас. Оилавий муносабатларда молиявий масъулиятни англамасдан ҳужжатларга имзо қўйиш кейинчалик жиддий ҳуқуқий ва ижтимоий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

Бугун фарзандини ҳалол меҳнат билан вояга етказаётган аёл бир саволга жавоб изламоқда:

Оила бузилганидан кейин ҳам нега бошқа биров олган қарз учун аёл умрбод жавоб бериши керак?

Изоҳ: Мақола таҳририятга келиб тушган мурожаат асосида тайёрланди. Таҳририят барча томонларнинг муносабатини эълон қилишга тайёр.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Apple iPhone патентини бузганлиги учун $5,7 миллиард тўлайди

Калифорния ҳакамлар ҳайъати Apple иккита Taction патентини бузган, аммо буни қасддан амалга оширмаган деб топди; Apple апелляция беришни режалаштирмоқда.

Фан-технология

29.09.2026, 17:59

Сунъий интеллект пойгаси: Ҳиндистон Deep Tech учун $25 миллиард йўналтирмоқчи

Ҳиндистон АҚШ ва Хитой пешқадамлик қилаётган СИ соҳасида мустақилликка эришмоқчи. Мамлакат хорижий технологияларга қарамликни камайтириб, маҳаллий Deep Tech саноатини ривожлантиришга уринмоқда.

Фан-технология

29.09.2026, 16:13

Ғузорда пахтага сепилган кимёвий воситадан 22 нафар ўқувчи заҳарланди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида пахта майдонига сепилган кимёвий восита ҳаво орқали тарқалиши оқибатида 22 нафар мактаб ўқувчиси заҳарланди.

Ўзбекистон

29.09.2026, 15:27

Педофилларга умрбод қамоқ жазоси бериладими?

Ўзбекистонда 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан оғир жинсий жиноятлар учун узоқ муддатли ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси таклиф этилмоқда.

Ўзбекистон

29.09.2026, 14:03

Ўзбекистонда мактаб дарсликларида 1 257 та хато аниқланган

Шавкат Мирзиёев мактабларда янги авлод дарсликларини жорий этиш, олий таълимда дуал таълимни кенгайтириш ҳамда Ўзбекистонда Ляонин педагогика университети филиали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тақдимотлар билан танишди.

Таълим

29.09.2026, 12:33

Пенсия тизимида янги тартиб: қоғоз шаклида ҳужжат тақдим этиш бекор қилинади

Ўзбекистонда пенсия тайинлаш ва хизмат кўрсатиш жараёнлари рақамлаштирилади. Айрим пенсиялар фуқаронинг алоҳида мурожаатисиз проактив тарзда тайинланади.

Иқтисодиёт

29.09.2026, 12:07

Россия янги сафарбарлик бошлаган – Зеленский

Россия кеча юзлаб дронлар билан Украинага, жумладан, Киевдаги Фанлар академиясига ҳужум қилди. Шунингдек, Зеленский Москва янги сафарбарлик бошлаганини айтиб, Ўзбекистон каби давлатларни огоҳликка чақирди.

Жаҳон

29.09.2026, 11:27

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 16-конгрессига мезбонлик қилади. Бу ташаббус Абу-Дабида ўтаётган 15-конгресс иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди.

Сиёсат

29.09.2026, 11:23

Путин Россия Қуролли кучлари штатини йил бошидан бери тўртинчи марта оширди

 Россия президенти Владимир Путин Қуролли кучлар штатини яна 15,5 мингтага оширди. Энди армиянинг умумий штат бирлиги 2,44 миллион кишидан, ҳарбий хизматчилар сони эса 1,55 миллиондан ошди.

Жаҳон

29.09.2026, 10:25

Ҳиндистонда кучли ёмғирлар оқибатида 62 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида уч кундан бери давом этаётган кучли ёмғирлар оқибатида камида 62 киши ҳалок бўлди. Ўнлаб одамлар жароҳатланган, мингга яқин уй зарар кўрган.

Жаҳон

29.09.2026, 09:08

Гўзаллик салони ходимлари ОИВ учун тест топширади

Тожикистонда мижозларга бевосита хизмат кўрсатадиган гўзаллик салони ходимлари ОИВ бўйича тиббий кўрикдан ўтиши ва тегишли маълумотномага эга бўлиши шарт этиб белгиланди. Мамлакатда 7 017 нафар эркак, 5 035 нафар аёл, 18 ёшгача бўлган 993 нафар ёшлар ҳисобда турибди.

Жаҳон

28.09.2026, 17:32

Эрдўғон ва диний қадриятлар ҳақидаги ҳазили учун туркиялик комик судланди

Туркиялик комик Дениз Кўктош 88 кундан сўнг судланди. У президентни ва диний қадриятларни ҳақорат қилишда айбланмоқда.

Жаҳон

28.09.2026, 13:44

Тўртта клуб Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда

Англия матбуотида «Челси», «Астон Вилла», «Эвертон» ва «Борнмут» клублари «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолатини кузатаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Спорт

28.09.2026, 12:22

Қорақалпоғистонда $2,6 млрдлик шамол электр станцияси қурилиши бошланди

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида қиймати $2,6 млрд ва қуввати 1,5 ГВт бўлган шамол электр станцияси қурилиши бошланди.

Ўзбекистон

28.09.2026, 11:45

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон мудофаа вазири ишдан олинди

Ҳарбий машғулотда 14 ҳарбий ҳалок бўлганидан кейин нималар содир бўлди? Тафсилотлар — мақолада. 

Жаҳон

28.09.2026, 11:10

Фарғона ва Наманганда 2,6 кг гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Фарғона ва Наманган вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами қарийб 2,6 кг «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сақлаш ва сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

28.09.2026, 11:06

28–29 сентябрь кунлари инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд форуми ўтказилади

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида инсон ҳуқуқлари, барқарор ривожланиш ва халқаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган V Самарқанд форуми бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

28.09.2026, 10:28

Тошкентда зилзила қайд этилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳри ва вилоятида зилзила содир бўлган.

Ўзбекистон

28.09.2026, 09:50

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади

Нархлар қанчага ошади?

Иқтисодиёт

28.09.2026, 09:49

АҚШ ва Эрон музокаралари тўхтаб қолди: нефть нархи 1 фоиздан кўпроқ ошди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг тинчлик таклифини рад этганидан сўнг нефть нархи 1 фоиздан кўпроқ кўтарилди.

Жаҳон

28.09.2026, 09:09

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →