updated: 22.03.2026, 18:48

"Келишув бузилди". “Ўткан кунлар” таржимони нимадан норози?

Америкалик таржимон Марк Рис (Mark Reese) Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" асари инглизча таржимаси атрофида келиб чиққан баҳсларга муносабат билдирди. 

Маданий

25.12.2025, 10:55

Улашиш:

"Келишув бузилди". “Ўткан кунлар” таржимони нимадан норози?

У айрим доираларда билдирилаётган “асар миллий мерос бўлгани учун таржима барча учун бепул бўлиши керак” деган фикрга қўшилмаслигини таъкидлади.

Риснинг айтишича, у китоб устида 15 йил давомида ишлаган ва шу вақт ичида кўплаб университетларга, талабалар ва илмий тадқиқотлар учун минглаб нусхаларни бепул тақдим этган. Хусусан, диссертация ёзишда фойдаланиш учун китоблар тарқатилган, Самарқанд туризм университетига эса таржима асосида саҳна асари қўйиш учун нусхалар берилган.

Шу билан бирга, таржимон Жаҳон тиллари университетини ўз таржимасини рухсатсиз кўчириш ва тарқатишда айблади. Унинг сўзларига кўра, ҳатто китобни бепул тарқатишга қарор қилинган тақдирда ҳам, бу фақат муаллиф розилиги ва расмий шартнома асосида амалга оширилиши керак эди. Университет эса бундай тартибга амал қилмаган.

Марк Рис, шунингдек, Абдулла Қодирий оиласи билан тузилган келишувга мувофиқ, таржима даромадининг 20–25 фоизи меросхўрларга тўланиши шарт эканини билдирди. Унинг таъкидлашича, рухсатсиз кўчириш орқали Қодирий оиласининг ҳам ҳуқуқлари бузилган.

Таржимон интеллектуал мулк ҳуқуқлари масаласида Ўзбекистонда тизимли муаммолар мавжудлигини айтди ва бу ҳолат давлат муассасалари фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. У бу воқеани интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича халқаро мажбуриятларга зид ҳолат сифатида баҳолади.

Марк Риснинг фикрича, интеллектуал мулк қонунлари халқаро миқёсда амал қилади ва бу каби ҳолатлар Ўзбекистоннинг халқаро нуфузига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. У адолатли ечим ва расмий ҳуқуқий тартибга амал қилиниши зарурлигини таъкидлади.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Тошкент метросида янги рекорд: бир кунда 1,18 миллион йўловчи ташилди

21 сентябрь куни Тошкент метросидан 1 181 581 нафар йўловчи фойдаланди. Бу аввалги рекорддан 16 031 нафарга кўп.

Ўзбекистон

22.09.2026, 15:21

Россиянинг Украинанга зарбалари оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Россия тунда Украинанинг саноат марказига зарба бериб, тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлган, шимолдаги ҳужум эса минглаб одамларни электр таъминотисиз қолдирган.

Жаҳон

22.09.2026, 14:38

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?

Имтиҳонга рўйхатдан ўтиш муддати тугамаган бўлса ҳам, айрим ҳудудларда ажратилган ўринлар тез тўлиб қолиши мумкин. Бунинг сабаби  янги тартибда ўринлар сонига ҳам чеклов белгиланган.

Таълим

22.09.2026, 11:40

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури жорий этилади.

Ўзбекистон

22.09.2026, 11:18

G7 давлатлари ҳусийларни Саудия Арабистонига ҳужумларни тўхтатишга чақирди

G7 давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ямандаги ҳусийларни Саудия Арабистонига қарши ҳужумларни ва фуқаролик кемаларига таҳдидларни зудлик билан тўхтатишга чақирди. Улар Эрондан ҳам ҳусийларга қурол ва ёрдам беришни тўхтатишни талаб қилди.

Жаҳон

22.09.2026, 11:06

Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси иш бошлади. Сессия доирасида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Сиёсат

22.09.2026, 10:51

БМТ: АҚШнинг наркокема ҳужумлари инсониятга қарши жиноят

БМТ эксперти АҚШнинг Кариб денгизи ва Тинч океанида гиёҳванд модда ташувчи кемаларга қилган ҳужумларини халқаро ҳуқуқ бузилиши ва инсониятга қарши жиноят, деб атади.

Жаҳон

22.09.2026, 09:56

Исроил сайлови олдидан хавфсизлик масаласи асосий мавзу бўлиб қолмоқда

 Айрим таҳлилчилар мамлакат ҳарбий нуқтаи назардан хавфсизроқ бўлганини айтса, жамоатчиликда хавфсизлик ҳисси ҳануз юқори эмас.

Сиёсат

21.09.2026, 17:34

Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик яширинча олтин тўхтатиб қолинди

Тошкент аэропортида Дубайдан келган фуқаронинг юкидан 1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари ва олтин қуймалари топилди.

Ўзбекистон

21.09.2026, 16:32

Эрон иқтисодиёти уруш фонида 10 фоиздан кўпроқ қисқарди

Эронда ялпи ички маҳсулот йиллик ҳисобда 10,1 фоизга камайган. Энг катта пасайиш нефть ва газ соҳасида қайд этилган.

Иқтисодиёт

21.09.2026, 16:21

БАА Ғазога 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернаси юборди

БАА Ғазо секторига 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернасини етказди. Ёрдам 57 та юк машинасидан иборат 4 та конвой орқали юборилган.

Жаҳон

21.09.2026, 12:23

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда

Трамп маъмурияти Халқаро жиноий судга (ХЖС) қарши кенг кўламли санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Таклиф қилинаётган чоралар суднинг молиявий операцияларига таъсир қилиши мумкин.

Жаҳон

21.09.2026, 11:12

5 млрд сўмлик кредитни ўзлаштиришда гумонланган ўзбекистонлик Туркияда ушланди

Туркияда Ўзбекистонда 5 млрд сўм миқдоридаги кредит маблағларини ўзлаштиришда гумонланиб, халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У мамлакатга қайтарилиб, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:18

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди

Нега?

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:02

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда

Минтақа кузатувлар тарихидаги энг катта йўқотишлар қайд этилган дунёнинг учта ҳудуди қаторига кирган.  

Ўзбекистон

21.09.2026, 09:42

Покистоннинг Афғонистонга ҳаво ҳужумида камида 3 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Афғонистон Кунар вилоятига берган ҳаво зарбаси оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди.

Жаҳон

21.09.2026, 09:25

АҚШнинг ўқ-дори заҳираси камаймоқда

Пентагон маълумотларига кўра, АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси харажатлари 3 сентябрь ҳолатига 45,1 миллиард долларга етган. Ҳисоб-китоб ҳали якуний эмас.

Иқтисодиёт

19.09.2026, 12:46

Австралияда тарқалган H5N1 вируси инсонлар учун хавфлими?

Австралияда H5N1 қуш гриппи вируси йўқолиб кетиш хавфидаги денгиз шери ва бошқа сутэмизувчиларда аниқланди. Мамлакатда 576 та ҳолат қайд этилган.

Жаҳон

19.09.2026, 11:42

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди

Маълум қилинишича, гуруҳ аъзоларининг аксарияти Европадаги нуфузли университетнинг Тошкент шаҳридаги филиали талабалари бўлган.

Таълим

19.09.2026, 11:24

Хитойдаги чўл остида улкан сув манбалари топилди

Олимлар ушбу лойиҳа доирасида шўрхок сувлардан фойдаланиш бўйича махсус синов станциясини ташкил этишди. 

Жаҳон

19.09.2026, 11:14

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →