Миллий кино душмани ким? “Фарз” мисолида аччиқ ҳақиқат
Telegram ва ижтимоий тармоқларда фильмларнинг тарқалиши фақат муаллифлик ҳуқуқи муаммоси эмас. Бу – томоша маданиятининг бузилишидир.
Маданий
04.06.2026, 09:29
Улашиш:

Бугун кўплаб канал ва саҳифалар фильмни таҳлил қилиш учун эмас, кўпроқ кўришлар сонини ошириш мақсадида тарқатади. Натижада асар устида муҳокама эмас, унинг парчаси атрофида шов-шув ҳосил бўлади.
Саҳна контекстдан узилади, қаҳрамоннинг синови тушунтирилмайди, драматик йўналиш йўқолади. Томошабин эса воқеани тўлиқ идрок этиш ўрнига, уни ҳиссий “скуп” сифатида қабул қилади. Бу ёндашув айниқса “Фарз” каби маънавий қатламга эга фильмлар учун хавфлидир. Чунки бундай асарларнинг кучи айнан чуқурликда, сабаб-оқибат занжирида ва руҳий босқичларда намоён бўлади.
Яна бир ташвишли ҳолат – одамлар кўпинча фильмнинг тўлиқ мазмунини кўрмасдан туриб, у ҳақда ҳукм чиқариб қўяди. Reels’даги бир саҳна, Telegram’даги бир парча, Facebook’даги бир пост фильм ҳақида хулоса бериш учун етарли бўлиб қолгандек. Ҳолбуки, бадиий асар парчада эмас, бутунликда баҳоланади.
Бир эпизод кулгили ёки таъсирли кўрингани билан, у бутун фильмнинг маъносини бермайди. Аксинча, кўпинча фильмнинг энг муҳим жойи айнан кесилмаган, тўлиқ кўрилган, сабр билан кузатилган лаҳзаларда очилади. Қисқа видео маданияти эса шу сабрни емириб бораверади, бора-бора диққатни жамлай олмаслик ёки қисқа диққат сабаб фильм ўз ихлосмандларини йўқотиш хавфи остида қолади.
“Фарз” фильми расмий тарзда 2026 йил 16 мартдан Миллий кино санъати саройида намойиш этила бошланди. Бу худди бирор таомни айнан унинг “ватани”да ейиш ёки ўша таомни бошқа мамлакат ресторанида татиб кўришга ўхшайди. Кино ҳам ўз муҳитида кўрилганда таъсирли бўлади: у зал, овоз, экран, танаффуссиз оқим ва томошабин диққатини талаб қилади. Уни телефон экранига буларнинг барчасини сиғдириш имконсиз.
Фильмларни смартфон экранида кўриш мумкин, албатта, лекин уни бўлак-бўлак тарқатиб, асл бадиий таъсирини синдириш бошқа масала. “Бизда яхши кино кам”, “Нега бизда яхши кинолар чиқмаяпти?” деган шикоят кўп. Аммо шундай фильмлар пайдо бўлаётган бир паллада уларни оммавий равишда майда контентга айлантириш, асарнинг ўзига эмас, унинг шов-шувига хизмат қилиш – бу маданий масъулиятсизликдир.
“Фарз” фильми мисолида бир ҳақиқат яна бир бор кўринади: яхши кино фақат суратга олиниши билан эмас, тўғри қабул қилиниши билан ҳам яшайди. Агар биз уни тўлиқ асар сифатида эмас, Telegram, Facebook ва Reels’даги бўлаклар орқали истеъмол қилсак, норасмий манбаларга “қани-қани”лайверсак, кино санъати эмас, фақат контент бозори “гуллаб-яшнайди”. Сабаби, қадрли фильмнинг қадрини тушираётган ҳам айнан шу шошқалоқ истеъмол одатидир.
Ниҳолни парвариш қилмасдан, ундан катта дарахт кутиш мумкин эмас. “Фарз” каби фильмлар эса айнан парвариш талаб қиладиган ниҳоллардир. Уларни ҳимоя қилиш – фақат ижодкорнинг эмас, томошабиннинг ҳам бурчи. Кино санъати ҳам бошқа санъат турлари каби қадрланган жойда яшайди, гуркираб ривожланади.
Муаллиф: Мафтуна Бахтиёрова
мавзуга оид янгиликлар

Энг норози авлод
Маданий
12.10.2026, 10:05

Саида Мирзиёева «Ўзбекфильм»ни ривожлантириш режалари билан таништирди
Маданий
18.09.2026, 17:19

Европа Иттифоқи болаларни ижтимоий тармоқлардан чекламоқчи
Жаҳон
17.09.2026, 10:32

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланадиган болаларнинг баҳолари ёмонлашади – тадқиқот
Жаҳон
06.08.2026, 12:10

Австралияда ижтимоий тармоқларга қўйилган тақиқ фойда бермаяпти
Жаҳон
31.07.2026, 11:06

Х (тwиттер) Австралиянинг ижтимоий тармоқлар ҳақидаги қонунини танқид қилди
Жаҳон
29.07.2026, 13:01
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
