Одамизод бу дунёдан ўтиб борар — Иброҳим Ғафуров вафот этди
Атоқли мунаққид, таржимон ва адиб, Ўзбекистон санъат арбоби Иброҳим Ғафуров бугун, 6-июнь куни 89 ёшида вафот этди.
Маданий
06.06.2026, 18:01
Улашиш:

Ёзувчи таржимон, танқидчи Иброҳим Ғафуров 1937 йил 27 декабрда Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. 1956-1961 йилларда САГУ (ҳозирги ЎзМУ) нинг филология факультетида ўқиган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби — Иброҳим Ғафуровнинг илк ҳикоя ва мақолалари 1957 йилда нашр этила бошлаган.
1961-1982 йилларда Давлат бадиий адабиёт нашриётида кичик муҳаррир, таҳририят мудири, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаган.
1995 йилда “Миллий тикланиш” демократик партиясини ташкил этиш ташаббускори бўлган. У мазкур партиянинг раиси (1996 йилдан), “Миллий тикланиш” газетасининг бош муҳаррири бўлган.
Иброҳим Ғафуров 1980 — 2000 йиллар истиқлол маданияти, маънавияти, эркинлик ва ахлоқ, янгича инсоний қарашларнинг шаклланиши, онгларнинг уйғониши ҳақида ёзган.
Жаҳон адабиётини миллий ўзбек адабиёти билан бойитиб, унга катта ҳисса қўшган.
1987 йил И. Ғафуров “Ўттиз йилнинг изҳори” китоби учун Давлат мукофоти совриндори бўлган.
1996 — 2005 йиллар Олий Мажлис депутати.
1995 йил “Дўстлик”, 2007 йил “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан мукофотланган.
2017 йил Иброҳим Усмонович “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби” шарафли унвонига лойиқ топилган ва бу унинг меҳнати ва иқтидори олдидаги яна бир иқрордир.
Унинг китоблари:
1. “Гўзалликнинг олмос қирралари”. Адабий ўйлар, (1964)
2. “Унутилмаган боғ. Усмон Носир” (1967)
3. “Она юрт куйчиси, Миртемир” (1970)
4. “Жозиба”. Адабий-танқидий мақолалар, (1970)
5. “Ёнар сўз”. Адабий-танқидий мақолалар (1973)
6. “Ям-яшил дарахт”. Адабий-танқидий мақолалар (1975)
7. “Ўртоқ шоир”. Мақсуд Шайхзода лирикаси (1976)
8. “Юрак — аланга”. Адабий-танқидий мақолалар (1980)
9. “Прозанинг шоири. Саид Аҳмад маҳорати” (1981)
10. “Лириканинг юраги”. Адабий-танқидий мақолалар (1982)
11. “Сўзун ишиғи”. Муосир ўзбек адабиёти ҳақинда. Баки (1979)
12. “Шеърият — изланиш демак”. Адабий-танқидий очерк (1984)
13. “Ўттиз йилнинг изҳори”. Илмий-танқидий рисолалар (1987)
14. “Илтижо”. Мансуралар (1991)
15. “Дил эркинлиги”. Мансуралар, бадиалар, ҳикоялар (1998)
16. “Ҳаё — халоскор”. Сайланма, мансуралар, рисолалар (2006)
17. “Мангу латофат”. Сайланма, бадиалар (эсселар), рисолалар (2008)
18. “Таржимонлик мутахассислигига кириш”. Ўқув қўлланма (2008)
19. “Таржима назарияси” (О.Мўминов, Н.Қамбаров билан ҳамкорликда)
20. “Қуръон таржималари: Тажрибалар”. Рисола (2009)
21. “Ҳаёт — хаёл — хиёбони” (Иброҳим Ғафуров сафдошлар ва замондошлари зикрида) (2007)
Таржималари:
1. Эрнст Хемингуэй. “Чол ва денгиз”, қисса.
2. Эрнст Хемингуэй. “Алвидо, қурол”, роман.
3. Конст. Паустовский. “Олис йиллар”, роман.
4. Вадим Кожевников. “Қилич ва қалқон”, роман.
5. Мирзо Иброҳимов. “Бўрон қуши”, қисса.
6. Сулаймон Раҳимов. “Моҳитобон”, роман.
7. Мирзо Иброҳимов. “Парвона”, роман.
8. Ги де Мопассан. “Азизим”», роман.
9. Федор Достоевский. “Жиноят ва жазо”, роман.
10. Федор Достоевский. “Телба”, роман.
11. Федор Достоевский. “Қиморбоз”, роман.
12. Нозим Ҳикмат. “Сурур”, роман.
13. Чингиз Айтматов. “Қиёмат”, роман.
14. Чингиз Айтматов. “Чингизхоннинг оқ булути”, қисса.
15. Ҳинд эпоси “Панчатантра”. Беш муқаддас китоб.
16. Конфуций. Ҳикматлар.
17. А.Солженитсин. Ҳикоялар.
18. В.Распутин. “Ёнғин”, қисса.
19. Эдгар По. Ҳикоялар.
20. Фолкнер. Ҳикоялар.
21. Ф.Нитше. “Зардўшт таваллоси”, насрий достон.
22. Г.Г.Маркес. “Бузрукнинг кузи”, роман.
23. Жейм Жойс. “Улисс”, роман.
24. Ч.Айтматов. “Қулаётган тоғлар”, роман.
25. Ф. Достоевский. “Иблислар”, роман.
Ҳужжатли бадиий фильмлар сенарийлари:
1. “Ғафур Ғулом”.
2. “Мақсуд Шайхзода”.
3. “Зулфия”.
4. “Бобораҳим Машраб”.
ТВда туркумий муаллифлик кўрсатувлари:
“Тафаккур ёлқинлари”.
Paradigma.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва жамики мухлисларига ҳамдардлик билдиради.
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18

