Пушкин Навоийнинг қошига келиб, Узр сўраб турар!..
Шоира Зебо Мирзо Ўзбекистонни босиб олиш ҳақидаги рус пропагандистларига қарши ёзган шеъридан бир парчасини Президент олдида ўқиб берди.
Маданий
03.06.2026, 17:16
Улашиш:

Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни Зебо Мирзони Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони билан тақдирлади.
“Бугун Ўзбекистоннинг шиддатига қараб ҳайратланганлар кўп. Лекин унинг тинчлигига, мустақиллигига, озодлигига кўз тикканлар бўлса, ўз шеърим билан уларга жавоб берганман”, - деди шоира.
Тақдирлаш маросимида Зебо Мирзо рус пропагандасига жавобан ёзган шеъридан бир парчасини Шавкат Мирзиёев олдида ўқиб берди.
Шеърнинг тўлиғи қуйида келтирилди:
КИШАН КИЙМА…
Кишан кийма, бўйин эгма, ки сен ҳам ҳур туғилғонсен! Абдулҳамид Чўлпон
Кишанлар кияйми,
Бўйин эгайми,
Эркимни берайми сенга қайтариб?
Ўзни унутайми,
Қонлар ютайми,
Турайми қошингда муте, музтариб?!
Чопайми
Чопилган томирларимни,
Суғуриб берайми тилимни?!
Бир «ҳайт!» деб,
Сермасанг қамчининг,
Қул қилиб берайми Элимни?!
Кўзими юмайми,
Энди очилган
Тарихнинг асотир китобларидан?
Юзимни бурайми,
Ёвдан юзини
Бурмаган аждодим хитобларидан!?
Қиличим ташлайми
Синмасдан бурун…
Қаттол қиличига тегмай жаранги?
Қўқонми, Марғилон
ва ёки Жиззах…
Жанггоҳ этагида тугамай жанги?
Санчайми
Ҳар битта гўдакларимни,
Ваҳший бир аскарнинг милтиқ тийғига?
Кўйлагин илайми
Кўкалдош, Кўкча…
Масжидин тўрида турган туғига?
Ўтайми
Пок муслим, тоза муслима
Бобом ё момомнинг қабрини бузиб?
Ерга урайинми яловларимни
Онам туморини узгандай узиб?
Кетайинми яна
Юз йиллар нари,
Пешонамга лаънат тамғасин босиб?
Ўлдирайми
гул-гул фарзандларимни
Сургунга жўнатиб,
Дорларга осиб?!
Қараб турайинми
Суврати аён,
Сотқин сиёғига жимгина боқиб?
Лаънатлайми
Чўлпон, Усмонларимни,
Қодирий китобин ўтларга ёқиб?!
Бузайинми
Хива, Бухоро Аркин,
Минг йиллик минора ҳавозаларин?
Бир дағдаға қилсанг,
Очиб берайми
Тошкент ё Самарқанд дарвозаларин?!
Ерга кўмайинми,
Осмонни очган
Настаълиқ, шикаста имлоларимни?
Бузилган қасрингга
Тўлайми хирож –
Ипаг-у пахтамни, тиллоларимни?
Оми деб кулайми
Даҳоларимдан,
Беришса – кўзининг ёғигача еб?
Ор қилайми халқим,
Она тилимдан,
«Шуям миллатми деб, шуям халқми деб?!»
Бўшатиб берайми
Мадрасаларни,
Ёв бостириб келса – отхоналарга?!
Алмашиб берайми
Масжид, мадраса,
Саждагоҳларимни бутхоналарга?!
Яна нима дейсан,
Нима истайсан,
Ёлғон, фитналардан безмадингми ҳеч?!
…Пушкин Навоийнинг қошига келиб,
Узр сўраб турар!..
Сезмадингми ҳеч?!
Ўйнашма
Миллатнинг ғурури билан,
Миллатнинг Номуси, Оридир – бу Эрк!
Она дегани бу – Она тилидир!
Ва бутун бир халқнинг боридир – бу Эрк!
Жонини жаҳонга
Жон деб улашган
Улуғ бир Онамиз – шу Ватан ҳаққи,
Келсанг,
Одамдай кел! –
Бағримиз очиқ,
Нон ҳаққи, туз ҳаққи, жону тан ҳаққи!..
Истибдод сиртмоғин
Бўйнимга солмоқ –
Бўлса агар қасдинг,
Умидингни уз!
Коинот қалбида
Порлаб турибди
Бугун Ўзбек деган мунаввар бир Сўз!
Қўрқитма!
Қалбимдан қўлларингни торт!
Катта Йўлга чиқиб бўлган Карвонмиз!
Асли сен қўрқасан!
Чунки Ишқ билан,
Бир буюк қалб бўлган Ўзбекистонмиз!
Бир буюк халқ бўлган Ўзбекистонмиз!
Кишанга қайт, дейсан…
Эй, шўрлик олчоқ…
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 14:37

Янги Тошкент учун қанча ер майдони ажратилади?
Ўзбекистон
12.10.2026, 17:00

Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади
Сиёсат
07.10.2026, 15:43

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар
Ўзбекистон
30.09.2026, 15:22

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзега қўнғироқ қилди
Ўзбекистон
26.09.2026, 10:48
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
сўнгги янгиликлар

Иккинчи жаҳон урушида Германия нега енгилди?
Маданий
16.10.2026, 15:13

Саудия Арабистони Мадина устида ракетани тутиб қолди
Жаҳон
16.10.2026, 10:13

Трамп: Ядровий қуроллардан воз кечиш керак
Жаҳон
16.10.2026, 09:35

"Green Card 2027" расман очилади
Жаҳон
15.10.2026, 17:54

Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш секинлашади: Ўзбекистонда ҳолат қандай?
Иқтисодиёт
15.10.2026, 17:15

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Хитой экспорти 2026 йилда 36,3 фоизга ошди
Иқтисодиёт
15.10.2026, 16:02

Туркиялик репер Lvbel C5 га турк адабиётини ўрганиш шарти қўйилди
Жаҳон
15.10.2026, 14:52

Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 14:37

Туркияда кучли сел ва сув тошқинлари содир бўлди
Жаҳон
15.10.2026, 11:25

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18

8 млн долларлик фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 09:38

Электромобиллар қимматлайдими?
Иқтисодиёт
14.10.2026, 16:59

Навоий шаҳрига тайинланган янги ҳоким ким эди?
Ўзбекистон
14.10.2026, 15:43

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз
Жаҳон
14.10.2026, 15:25

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Ўзбекистон
14.10.2026, 15:12

Колумбия никоҳсиз туғилишлар улуши бўйича дунёда етакчига айланди
Жаҳон
14.10.2026, 15:12

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга келади
Сиёсат
14.10.2026, 12:48

Honda электромобиллари симсиз қувватланади
Фан-технология
14.10.2026, 12:28

Қозоғистон 6 млн тонна нефтьни қазиб ололмади
Иқтисодиёт
14.10.2026, 12:22
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
