“Одиссея” филми китоб савдоси ва юнон тилига қизиқишни кескин оширди
6 июлда премера қилинган Кристофер Ноланнинг “Одиссея” филми Гомернинг қадимий достонини ўқиш ва юнон тилини ўрганишга қизиқувчилар сонини кескин ошириб юборди. Бироқ, айрим пуристлар ушбу кинодан унчалик хурсанд эмас...
Маданий
28.07.2026, 16:21
Улашиш:

Кристофер Ноланнинг “Одиссея” фильми кинотеатрларда атиги икки ҳафта намойиш этилган бўлишига қарамай, бутун дунё бўйлаб 650 миллион доллардан ортиқ даромад келтириб, жаҳон кассаларидаги етакчиликни қўлга олди.
Бу кинематографик гигант аллақачон йилнинг энг кассабоп бадиий фильми бўлиб улгурди ва кўпчилик интизорлик билан кутаётган 1 миллиард долларлик маррани забт этиш арафасида.
Фильм намойиш этилганидан бери одамлар классик асарларга қайтиб, Гомернинг қадимий достонини мутолаа қила бошлади. Буни статистикалар тасдиқламоқда:
- Жорий йилда Буюк Британиядаги китоб савдоси 2023-йилга нисбатан 70 фоизга ошган;
- Францияда июль ойи ўрталарида Spotify платформасида “Одиссея”ни тинглаш соатлари ўтган ойга қараганда 752 фоиздан кўпроққа ортган;
- Circana BookScan маълумотларига кўра, АҚШда йил бошидан буён китоб савдоси 76 фоизга ўсган.
Ноланнинг фильми нафақат мутолаага, балки юнон тилини ўрганишга бўлган қизиқишни ҳам кучайтирди.
Google Trends хабар беришича, сўнгги икки ҳафта ичида “юнон тилини ўрганиш” сўрови бўйича қидирувлар сони 5000 фоизга ошган.
Гомернинг “Одиссея” асари қадимги юнон тилида ёзилган бўлиб, у бугунги Грецияда қўлланиладиган тилдан анча фарқ қилади.
Фильм кинотеатрларда муваффақият қозониб, китоб савдоси ҳамда Грециянинг бой маданий меросига бўлган қизиқишни кучайтираётган бир пайтда, Ноланнинг қадимий асарга ёндашувидан, хусусан, замонавий инглиз тилидан фойдаланганидан норози бўлган айрим пуристлар ҳам бор.
Кўпчилик буни бадиий эркинлик сифатида қабул қилиб, Ноланнинг мослашувини олқишлаётган бўлса-да, Гомер достонини 2017-йилда инглиз тилига назм билан ўгирган илк аёл, класситсист Эмили Уилсон каби танқидчилар эътирозлар билдиришмоқда.
“Одиссея”да Ноланнинг одатий дабдабаси ва саёзлиги мужассамлашган”
London Review of Books нашри учун ёзган эссесида Уилсон шундай фикрлар билдирган:
“Ноланнинг Гомерга хос мавзуларга яқинлиги уни янги ижодий чўққиларга кўтариб, янада ишонарли қаҳрамонлар яратишига имкон беради, деб умид қилгандим. Аммо “Одиссея”да унинг (Ноланнинг) одатий дабдабаси ва саёзлиги мужассамлашган... Фильм ғояси жуда чалкаш, қаҳрамонлари эса етарлича очиб берилмаган, шу боис у илгари сураётгандай туюлган буюк ғояларни томошабинга етказа олмайди — гарчи катта портлашлар ва баҳайбат девларни тасвирлашни аъло даражада уддалаган бўлса ҳам”.
“Ноланнинг “Одиссея”сида достонни буюк қиладиган кўплаб унсурлар етишмайди. Унда вақт, хотира, тарих, уруш ёки бир жангчининг шонли қайтиши билан унинг оиласи, душманлари, сафдошлари, дўстлари ва қўшнилари ҳаёти ўртасидаги муносабатлар ҳақида ишонарли бирор фикр айтилмаган”.
“Асарда психологик, ҳиссий, сиёсий ва ахлоқий теранлик етишмайди. Сюжети сунъий. Тили расво. Бирорта қаҳрамоннинг сўзи ёки хатти-ҳаракатида ишонарлилик йўқ. Ишқий саҳналар ҳам мавжуд эмас, таомлар эса иштаҳани очмайди”.
Шунингдек, Уилсон “мабодо ушбу сценарийнинг бирор парчасини ёзганимда, бундан уялардим”, деб қўшимча қилди. Бироқ фильм қадимий юнон адабиёти ҳамда кинематография ҳақидаги маданий билимларни оширишга катта ҳисса қўшаётганини тан олди.
У The Times нашрига “Одиссея”нинг экранларга чиқиши эътирофга лойиқ воқеа эканини ва бу томошабинларни кинотеатрларга қайтараётганини айтди. Нолан кенг жамоатчиликни яна мутолаага қайтариш учун қўлидан келганича ҳаракат қилмоқда ва мен бундан миннатдорман, деди Эмили Уилсон.
Маданий
28.07.2026, 16:21
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этмоқдами?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18

