Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди.
 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Улашиш:

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда келгуси ўн йилда ҳамкорлар билан қуёш ва шамол электр станциялари ҳамда энергия сақлаш қувватларини барпо этиш бўйича 450 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш мақсад қилинган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди.

Учрашувда электротехника саноати учун асосий хомашёлардан бири бўлган мис ишлаб чиқаришни кўпайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилда учинчи мис бойитиш фабрикаси ишга туширилди. Ушбу лойиҳа ҳисобига мис ишлаб чиқариш ҳажми 300 минг тоннага, 2030 йилга бориб эса 500 минг тоннага етказилади.

Мамлакатда қуёш ва шамол электр станциялари, энергия сақлаш қувватлари барпо этилмоқда. Шунингдек, ҳудудларда кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу электротехника маҳсулотлари учун катта ва узоқ муддатли бозор яратади.

Давлат раҳбари электротехника саноатидаги навбатдаги вазифа ишлаб чиқариш қувватларини ошириш билангина чекланмасдан, катта технологик сакрашни амалга ошириш эканини таъкидлади.

Жумладан, 2030 йилгача энергия сақлаш қувватларини 4,5 гигаваттга етказиш режалаштирилган. Хорижий ҳамкорлар ушбу лойиҳаларда маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланишга тайёр, бироқ зарур айрим ускуналар ҳозирча Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаяпти.

Учрашувда видеокузатув ускуналари ишлаб чиқариш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Савдо мажмуалари, корхоналар, уй-жойлар ва кўчаларда бундай ускуналарга талаб ортиб бормоқда. Ушбу маҳсулотларнинг ички бозордаги йиллик эҳтиёжи 200 млн долларни, қўшни мамлакатлар бозори билан бирга ҳисоблаганда эса 600 млн доллардан ошади.

Бухородаги «Digital security» ва Самарқанддаги «Samvision» корхоналари ўз дастурий таъминоти асосида йилига 2 мингта камера ишлаб чиқармоқда. Бундай лойиҳалар сонини кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Президент мис ва муҳим минераллар захиралари, салоҳиятли ёшлар, тажрибали тадбиркорлар ҳамда ҳамкорликка тайёр инвесторлар имкониятларини янги технологиялар ва ишланмалар билан бирлаштириш муҳимлигини қайд этди.

мавзуга оид янгиликлар

Газ етиб бормаган маҳаллалар электр иситиш тизимига ўтказилади

Табиий газ етиб бормаган маҳаллалар учун янги ечим тайёрланмоқда. Энди бундай ҳудудлардаги хонадонлар босқичма-босқич электр иситиш тизимига ўтказилиши мумкин.

Ўзбекистон

27.07.2026, 17:24

Ўзбекистонда “Экологик технологиялар саноат парки” ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод металлургия комбинати ҳудудида 90 гектар майдонда тайёр инфратузилмага эга “Ўзбекистон экологик технологиялар саноат парки” ташкил этилишини маълум қилди.

Ўзбекистон

13.07.2026, 15:52

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди

Кинорежиссёрга уч хонали хонадон калити топширилди. Мусоқов бу қарорни оиласи учун кутилмаган совға деб атади.

Маданий

26.10.2026, 17:36

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →