Путин Россия Қуролли кучлари штатини йил бошидан бери тўртинчи марта оширди

 Россия президенти Владимир Путин Қуролли кучлар штатини яна 15,5 мингтага оширди. Энди армиянинг умумий штат бирлиги 2,44 миллион кишидан, ҳарбий хизматчилар сони эса 1,55 миллиондан ошди.

Путин Россия Қуролли кучлари штатини йил бошидан бери тўртинчи марта оширди

Россия Қуролли кучларидаги штат бирликлари сони 15 500 тага кўпайтирилди. Бу Владимир Путиннинг 28 сентябрда имзолаган фармонида белгиланган.

Ҳужжатга кўра, Россия армиясининг умумий штат таркиби 2 441 630 кишига етказилди. Шундан 1 550 500 нафари ҳарбий хизматчилар ҳисобланади.

Бунга қадар, июль ойидаги ўзгаришдан кейин штат таркиби 2 426 130 киши, ҳарбий хизматчилар сони эса 1 535 000 нафарни ташкил этган.

Бу 2026 йил бошидан бери Россия Қуролли кучлари штатини ошириш бўйича тўртинчи қарор бўлди. Украинадаги уруш бошланганидан бери эса армия сони еттинчи марта кўпайтирилди.

Йил давомида ҳарбий хизматчилар сони бир неча босқичда оширилди. Июль ойи охирида штат 25 минг ҳарбий хизматчига кўпайтирилган. 12 июнда эса ҳарбий хизматчилар сони 1,51 миллионга етказилган.

Путиннинг янги фармонида Россия ҳукуматига Мудофаа вазирлиги учун зарур бюджет маблағларини ажратиш вазифаси ҳам юклатилган.

2026 йил бюджетига мудофаа соҳаси учун 12,9 триллион рубль ажратиш режалаштирилган. 2027 йил бюджет лойиҳасида эса бу харажатларни 17,1 триллион рублга етказиш кўзда тутилган.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

Криштиану Роналду 30 кунга футболдан четлатилди

Португалия футбол федерацияси ҳужумчига 255 евро жарима ҳам тайинлади.

Спорт

20.10.2026, 11:15

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қанча миқдордаги келишув имзоланди?

Марко Рубио бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Самарқандга ташрифи доирасида Америка ва Ўзбекистон бизнес вакиллари 12 миллиард долларлик 54 та ҳамкорлик келишувини тузди.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 10:27

Параосиё ўйинлари: Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 29 тага етди

"Кунчиқар мамлакат" да медалларни қўлга киритиш давом этмоқда.

Спорт

20.10.2026, 10:10

Пенсия тайинлаш соддалашади

Пенсия учун ариза ёзмайсиз, ҳужжат йиғмайсиз, тўлов ўзи давом этади. Қайси ҳолларда ва қайси ҳудудларда, билиб олинг.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 09:40

Франциядаги тартибсизликлар ортидан 2 400 га яқин киши ҳибсга олинди

Оммавий норозиликлар ва тартибсизликлар нимадан бошланди?

Жаҳон

19.10.2026, 17:39

35 йилда Ўзбекистон аҳолиси қарийб 19 миллион кишига кўпайди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 39,5 миллион кишидан ошди. Энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида, энг ками эса Сирдарё вилоятида истиқомат қилмоқда.

Ўзбекистон

19.10.2026, 16:48

Ўзбекистондаги мактабларда кузги таътил қачондан бошланади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таътил қачондан бошланишини эълон қилди.

Таълим

19.10.2026, 16:27

Ўзбекистонда "Google Pay" хизмати ишга тушди

"Google Pay" Ўзбекистонликлар учун қандай имкониятлар беради?

Ўзбекистон

19.10.2026, 13:15

Курерни ҳақоратлаган ресторан ходими жавобгарликка тортилди

"Brasserie Park" ресторани ходими ва курер ўртасида содир бўлган ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилди.

Ўзбекистон

19.10.2026, 11:38

Самарқандда 310 миллиард сўмлик кўприк қурилмоқда

Кўприк ишга тушганидан сўнг, йўл учун сарфланадиган вақт 30 дақиқага қисқариши мумкин.

Ўзбекистон

19.10.2026, 10:11

Самарқандга кириш беш кун давомида чекланади

18–22 октябрь кунлари Самарқандга кириш йўлларида ҳамда шаҳарнинг айрим марказий кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бунга C5+1 учрашуви ва болалар фаровонлигига бағишланган халқаро саммит сабаб бўлади.

Ўзбекистон

19.10.2026, 09:41

4,7 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон энергетикаси қандай ривожланмоқда?

Ўзбекистон 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, электр энергиясини Европага экспорт қилиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Иқтисодиёт

17.10.2026, 15:32

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?

Ўзбекистонда дахлсизлик ва иммунитетга эга шахсларни жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш ва уларнинг ҳуқуқларини бузганлик учун жазо тартиби белгиланди.

Ўзбекистон

17.10.2026, 14:01

Rasm sun'iy intellektda yaratilgan

Хитой ва АҚШ Марказий Осиёда: иқтисодий рақобат янги босқичдами?

Хитой бош вазири Ли Сян ва АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи бир вақтга тўғри келмоқда. Пекин минтақада ҳамкорликни кучайтираётган бир пайтда, Вашингтон расмийси ҳам 200 дан ортиқ бизнес вакили билан Марказий Осиёга ташриф буюрмоқда.

Сиёсат

17.10.2026, 12:12

Нетаньяҳу ўрнини ким эгаллайди?

Исроилда 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари олдидан Биньямин Нетаньяҳуга қарши мухолифат сиёсатчилари бирлашмоқда. Бироқ уларнинг аксарияти Фаластин давлатини ташкил этишни қўллаб-қувватламайди

Сиёсат

17.10.2026, 10:37

Иккинчи жаҳон урушида Германия нега енгилди?

1941-йилда Гитлер СССРни бир неча ой ичида таслим қилишни режалаштирди. Европанинг катта қисмини аллақачон бўйсундирган Германия қўшинлари Москва остонасигача етиб борди. Аммо орадан тўрт йил ўтиб, Берлиннинг ўзи вайроналар ичида қолди.

Маданий

16.10.2026, 15:13

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →