Гўзаллик салони ходимлари ОИВ учун тест топширади

Тожикистонда мижозларга бевосита хизмат кўрсатадиган гўзаллик салони ходимлари ОИВ бўйича тиббий кўрикдан ўтиши ва тегишли маълумотномага эга бўлиши шарт этиб белгиланди. Мамлакатда 7 017 нафар эркак, 5 035 нафар аёл, 18 ёшгача бўлган 993 нафар ёшлар ҳисобда турибди.

Улашиш:

Гўзаллик салони ходимлари ОИВ учун тест топширади

Тегишли тиббий маълумотномасиз уларга ишлашга рухсат берилмайди.

Янги тартиб президент Эмомали Раҳмон томонидан 28 август куни имзоланган ҳукумат қарори билан белгиланган. Қарор амалда экани ҳуқуқий ахборот базасида қайд этилган, бироқ унинг айнан қачон кучга киргани кўрсатилмаган.

Мажбурий тиббий кўрик қуйидаги мутахассисларга тааллуқли:

  • маникюр ва педикюр усталари;
  • қошларни тузатиш бўйича мутахассислар;
  • юз ва тана тозалаш хизматларини кўрсатувчи ходимлар;
  • татуаж ва пирсинг усталари.

Қарорга кўра, ОИВ билан яшаётган шахслар, жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган ёки қон қуйилган фуқаролар, гиёҳванд моддаларни инъекция орқали истеъмол қилувчилар, ОИВ билан яшовчи оналардан туғилган болалар ҳамда тиббиёт ходимлари учун ҳам ОИВ тести мажбурий ҳисобланади.

Тожикистонда никоҳдан ўтмоқчи бўлган фуқаролар ҳам ОИВ бўйича тест топшириши керак. Бу талаб 2016 йилда мамлакат Оила кодексига киритилган ва ҳукумат қарорида яна мустаҳкамланган.

Никоҳдан олдинги ОИВ тести давлат тиббиёт муассасаларида бепул амалга оширилади. Қон ва бошқа биологик материаллар донорларини текшириш ҳам бепул ўтказилади.

Шунингдек, тест натижалари бўйича маълумотнома бериш муддати ҳам қисқартирилди. Аввал бунинг учун 10 иш куни ажратилган бўлса, энди ҳужжат 5 иш кунида берилиши керак.

Тожикистон Республикаси ОИВ профилактикаси ва унга қарши курашиш маркази маълумотларига кўра, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатида мамлакатда ОИВ билан яшаётган 13 045 нафар фуқаро ҳисобда турган. Уларнинг 7 017 нафари эркаклар, 5 035 нафари аёллар, 993 нафари эса 18 ёшгача бўлган ёшлар.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Эрдўғон ва диний қадриятлар ҳақидаги ҳазили учун туркиялик комик судланди

Туркиялик комик Дениз Кўктош 88 кундан сўнг судланди. У президентни ва диний қадриятларни ҳақорат қилишда айбланмоқда.

Жаҳон

28.09.2026, 13:44

Тўртта клуб Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда

Англия матбуотида «Челси», «Астон Вилла», «Эвертон» ва «Борнмут» клублари «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолатини кузатаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Спорт

28.09.2026, 12:22

Қорақалпоғистонда $2,6 млрдлик шамол электр станцияси қурилиши бошланди

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида қиймати $2,6 млрд ва қуввати 1,5 ГВт бўлган шамол электр станцияси қурилиши бошланди.

Ўзбекистон

28.09.2026, 11:45

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон мудофаа вазири ишдан олинди

Ҳарбий машғулотда 14 ҳарбий ҳалок бўлганидан кейин нималар содир бўлди? Тафсилотлар — мақолада. 

Жаҳон

28.09.2026, 11:10

Фарғона ва Наманганда 2,6 кг гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Фарғона ва Наманган вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами қарийб 2,6 кг «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сақлаш ва сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

28.09.2026, 11:06

28–29 сентябрь кунлари инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд форуми ўтказилади

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида инсон ҳуқуқлари, барқарор ривожланиш ва халқаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган V Самарқанд форуми бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

28.09.2026, 10:28

Тошкентда зилзила қайд этилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳри ва вилоятида зилзила содир бўлган.

Ўзбекистон

28.09.2026, 09:50

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади

Нархлар қанчага ошади?

Иқтисодиёт

28.09.2026, 09:49

АҚШ ва Эрон музокаралари тўхтаб қолди: нефть нархи 1 фоиздан кўпроқ ошди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг тинчлик таклифини рад этганидан сўнг нефть нархи 1 фоиздан кўпроқ кўтарилди.

Жаҳон

28.09.2026, 09:09

Қозоғистонда денгизда оқиб кетган сўнгги аскарлар жасади топилди

Каспий денгизида 24-сентябрь куни юз берган фожиа вақтида бедарак йўқолган яна икки қозоғистонлик ҳарбийнинг жасади топилди.

Жаҳон

26.09.2026, 13:30

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзега қўнғироқ қилди

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе билан телефон орқали мулоқот қилди. Томонлар савдо, саноат ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Ўзбекистон

26.09.2026, 10:48

Тошкентда 30 сентябрь куни Европа Иттифоқининг икки тадбири бўлиб ўтади

30 сентябрь куни Тошкентда Транскаспий транспорт йўлаги конференцияси ва Европа тиллари куни ўтказилади. Журналистлар тадбирларни ёритишга таклиф этилмоқда

Ўзбекистон

26.09.2026, 10:08

Ўзбекистон шахмат Олимпиадасида яна пешқадам бўлди

Ўзбекистон шахмат терма жамоаси Олимпиаданинг 9-турида АҚШни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этиб, 16 очко билан турнир пешқадамлигига қайтди.

Спорт

26.09.2026, 09:41

Жуд Беллингем иккинчи бор Англиянинг йил футболчиси бўлди

«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем иккинчи йил кетма-кет Англия терма жамоасининг йил футболчиси деб топилди.

Спорт

25.09.2026, 17:31

Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси 12 минг доллар талаб қилиб, 4700 доллар олаётганда ушланди

Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси фуқародан 600 млн сўмлик кредит ва автомобиль масаласини ҳал қилиш учун 12 минг доллар талаб қилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон

25.09.2026, 15:47

Қозоғистонда 25 сентябрь — миллий мотам куни деб эълон қилинди

Қозоғистонда Каспий денгизидаги ҳарбий машғулотлар вақтида 12 нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлиши муносабати билан 25 сентябрь умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.

Жаҳон

25.09.2026, 14:57

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди

Ғазодаги геноцид айбловларини рад этган Исроил бош вазири минбардан туриб яна кимларни «тиран» деб атади? 

Жаҳон

25.09.2026, 11:36

ЙПХ ходимини обрўсизлантиришга қаратилган видео тарқатган фуқаро 10 суткага қамалди

Қашқадарё вилоятида йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходимининг хизмат фаолиятига оид видеони ижтимоий тармоқда обрўсизлантириш мақсадида тарқатган фуқарога нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ўзбекистон

25.09.2026, 11:35

«Усмонов ва Фридмандан санкцияларни олиб ташлаш шармандалик»: Украина расмийлари муносабати

Украина ва Европанинг айрим расмийлари россиялик миллиардерларга қарши чекловлар бекор қилинганини қоралади. Аксарият давлат Усмоновга миллий санкция қўлламоқчи.

Ўзбекистон

25.09.2026, 08:48

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →