Бухорода “Leapmotor” автомобиллари ишлаб чиқарилади
Ботир Зарипов “Leapmotor” компанияси витсе-президенти Лей Минг бошчилигидаги делегация билан учрашди. Вилоятда 2026 йилда Leapmotor автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Ўзбекистон
16.04.2026, 16:23
Улашиш:

Жорий йил 1 апрель куни Бухоро вилоятида Президент раислигида ўтказилган йиғилишда Хитой Халқ Республикасининг “Zhejiang Leapmotor Technology Co., Ltd.” компанияси иштирокида вилоятда автомобиль ишлаб чиқариш қувватларини босқичма-босқич йўлга қўйиш лойиҳаси тақдимот қилинган.
Лойиҳанинг ишлаб чиқариш ва даромадлар режаси қуйидагича белгиланган:
- 2026 йилда — 20 минг дона автомобиль (50 млн доллар);
- 2027 йилда — 40 минг дона автомобиль (100 млн доллар);
- 2028 йилда — 60 минг дона автомобиль (150 млн доллар);
- 2029 йилда — 100 минг дона автомобиль (200 млн доллар);
- 2030 йилда — 150 минг дона автомобиль (300 млн доллар);
- 2031 йилда — 200 минг дона автомобиль (350 млн доллар).
Мазкур лойиҳа доирасида B10, B10L, A10, C01, C16 автомобиль моделларини ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Шунингдек, автомобиль бутловчи қисмларини босқичма-босқич маҳаллийлаштириш режалаштирилган. Жумладан, бамперлар, ўриндиқлар, ойналар, эшик қопламалари, шиналар, орқа кўриниш кўзгулари, симлар жамланмаси, аккумуляторлар, асбоблар панели, торпеда қисми, ёритиш ускуналари ва бошқа айрим автокомпонентларни маҳаллий ишлаб чиқариш мақсад қилинмоқда.
Лойиҳага мувофиқ, Бухоро вилоятини Марказий Осиёдаги автомобилсозлик ва логистика хаби сифатида шакллантириш мақсад қилинган. Натижада келгусида нафақат ички бозорни таъминлаш, балки қўшни мамлакатлар бозорига чиқиш имкониятлари ҳам кенгайиши мумкин.
Лойиҳа доирасида 2026 йилда 200 та, 2028 йилда 1000 та, 2031 йилда 3000 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, малакали муҳандис ва техник кадрлар тайёрлаш мақсадида Бухоро давлат техника университети, Тошкент шаҳридаги INHA университети, Ахборот технологиялари университети, Турин политехника университети билан ҳамкорлик қилинади.
“Leapmotor” Хитойнинг тез ўсаётган электромобиль ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири бўлиб, 2015 йилда ташкил топган.
Компания 2025 йилда 600 мингда машина сотган, 2026 йилда эса бу рақамни 1 миллионтага етказишни мақсад қилган.
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
