Ўзбекистонга совуқ антициклон кириб келмоқда

7 мартдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига совуқ антициклон кириб кела бошлайди. Шу сабабли айрим ҳудудларда атмосфера ҳавоси сифати ёмонлашиши мумкин.

Улашиш:

Ўзгидромет маълум қилишича, ҳаво айланишининг сустлиги ва ҳарорат инверсияси шаклланиши эҳтимоли туфайли ифлослантирувчи моддалар атмосферанинг ерга яқин қатламида тўпланиб қолади. 

Айни пайтда кечаси 5–7 даража, кундузи эса 16–18 даража илиқ бўлиши ҳароратлар орасида кескин фарқни юзага келтирмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳри нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси таъсирида қолмоқда. Эрталабки соатларда туман, юқори намлик ва деярли шамолсиз об-ҳаво кузатилиб, ҳаво алмашинуви жуда секин кечиши мумкин. Бу эса чиқиндиларнинг шаҳар ҳудудида сақланиб қолишига олиб келади.

Маълум қилинишича, атмосферада асосан шаҳарларга хос бўлган ифлослантирувчи моддалар тўпланади. Улар асосан автотранспорт, иситиш тизимлари, ёқилғини ёқиш ва саноат чиқиндиларидан ҳосил бўлади. Бундай шароитда ҳавода чанг ва майда заррачалар концентрацияси ортиши мумкин.

Мутахассислар бу ҳолат яқин уч кун давом этишини билдирмоқда. 10 мартга келиб совуқ антициклон мамлакат ҳудудини тўлиқ қамраб олади. Ҳаво ҳарорати барқарорлашиши, шамол тезлиги ошиши ва ёғингарчилик кузатилиши натижасида атмосферадаги ифлослантирувчи моддалар тарқалиши кутилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Bugun havo biroz bulutli boʻladi

Бугун ҳаво бироз булутли бўлади

18 октябрь шанба куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади ёғингарчилик кутилмайди. 

Ўзбекистон

18.10.2025, 09:12

Bugun ob havo yana isiydimi?

Бугун об-ҳаво яна исийдими?

Республика Гидрометеорология хизмати агентлиги 10 октябрь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Ўзбекистон

10.10.2025, 10:30

Ўзбекистон ҳудудига салқин ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади

Жорий йилнинг 1–2 октябрь кунлари республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати пасайиб, шамоллар кучаяди.

Ўзбекистон

30.09.2025, 11:25

Bugun ob-havo qanday boʻladi?

Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 25 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-16 даража илиқ, кундузи 29-31 даража иссиқ бўлади.

Ўзбекистон

25.09.2025, 09:30

Bugun ob-havo qanday boʻladi?

Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидромет 26 август кунги об-ҳаво прогнозларини маълум қилди. Унга кўра, ҳарорат кундузи 25-30°, кечаси 8-17° атрофида бўлади.

Ўзбекистон

25.09.2025, 08:30

Bu hafta ob-havo qanday boshlanishi maʼlum qilindi

Бу ҳафта об-ҳаво қандай бошланиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” жорий йилнинг 22-25 сентябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Ўзбекистон

22.09.2025, 11:00

сўнгги янгиликлар

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.

Венгрия етти нафар украинликни ва иккита бронирланган автомашинани, уларда миллионлаб евро нақд пул ва 9 кг олтин бўлган, тўхтатди ва пул ювиш ҳолатини ўрганиш бўйича тафтиш очди. Киев Орбанни сиёсий мотивланган провокацияда айбламоқда, Зеленский бош вазирга таҳдид қилди ва Будапештда шок ҳамда сиёсий кескинлик келтирди. 

Иқтисодиёт

07.03.2026, 14:42

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда

1–5 мартда Яқин Шарқдан Ўзбекистонга 9 361 нафар, Қозоғистондан эса 4 700дан ортиқ фуқаро эвакуация қилинди. Эвакуация авиарейслар ва назорат йўллари орқали тизимли ва босқичма-босқич тарзда амалга оширилмоқда. 

Сиёсат

07.03.2026, 14:19

Замонавий урушнинг хавфли қуроли: Навигация бузилди, юзлаб кемалар ортда қолди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларидан сўнг Ҳурмуз бўғози ва бошқа минтақаларда электрон сигналларни бузиш ҳолатлари аниқланди. 

Жаҳон

07.03.2026, 14:12

Emirates Airlines

Дубай парвозлари тикланмоқда: Emirates яқин кунларда тўлиқ фаолиятга қайтишни режалаштирмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик туфайли тўхтаб қолган парвозлар босқичма-босқич тикланмоқда. Emirates авиакомпанияси яқин кунларда рейсларни тўлиқ ҳажмда қайта йўлга қўйишни режалаштирмоқда. 

Жаҳон

07.03.2026, 13:27

Ирина Матвиенко “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев Nemolchi.uz ижтимоий лойиҳаси раҳбари Ирина Матвиенкони мамлакатда ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси ва фаол жамоатчилик ишлари учун “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.

Ўзбекистон

07.03.2026, 13:14

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди

Ўзбекистон Марказий банки талаби билан тўлов ташкилотлари ва банкларнинг мобил иловаларида картадан-картага (P2P) пул ўтказишда “ўтказма мақсадини кўрсатиш” тартиби мажбурий равишда жорий этилди.

Иқтисодиёт

07.03.2026, 13:08

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда

Путин, шунингдек, Форс кўрфази араб давлатлари раҳбарлари билан доимий алоқада эканини билдирган.

Жаҳон

07.03.2026, 11:18

Ангренда фожиа: дайди итлар 8 ёшли болага ҳужум қилди

Ангрен шаҳрида дайди итлар ҳужуми оқибатида мактабдан қайтаётган 8 ёшли бола ҳалок бўлди.

Ўзбекистон

07.03.2026, 10:27

Трамп Эронга янги раҳбар танлови ҳақида баёнот берди

Трамп Эроннинг янги раҳбарини танлаш жараёнида АҚШ ҳам рол ўйнаши кераклигини, янги раҳбар мамлакатда “тинчлик ва барқарорлик”ни таъминлаши лозимлигини айтди.  

Жаҳон

06.03.2026, 16:56

Эрон нега Озарбайжонни нишонга олди?

Кўрфаз давлатлари ва Ироқ Курдистонидан фарқли равишда, Озарбайжон ҳудудида АҚШ ҳарбий базалари мавжудлиги ҳақида очиқ маълумотлар йўқ.

Жаҳон

06.03.2026, 16:44

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?

Эроннинг асосий дипломатик ҳамкорлари — Россия ва Хитой АҚШ–Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ бузилиши деб атади, урушни қоралади. Бироқ улар ҳарбий ёрдам кўрсатмади.

Жаҳон

06.03.2026, 14:09