Париж-2024: Битта олтин, иккита кумуш ва битта бронза медали эгалланди
Кеча, 2 сентябрь куни Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган бир гуруҳ пара енгил атлетикачилар ўз баҳсларини ўтказди.
Спорт
03.09.2024, 11:03
Улашиш:

Parij-2024: Bitta oltin, ikkita kumush va bitta bronza medali egallandi
Ортда қолган кунда Паралимпия ўйинларида енгил атлетика бўйича ўзбекистонлик спортчилар иштирокини бошлаб берган, эркаклар ўртасидаги (T12 класси) узунликка сакраш баҳсларида қатнашган спортчи Дониёр Салиев 7,16 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида Салиев бронза медалини қўлга киритган эди.
Яна бир пара енгил атлетикачи Нурхон Қурбонова Паралимпия ўйинларидаги учинчи медалига сазовор бўлди. Ядро улоқтириш дастурида (F54 класси) иштирок этган спортчи 7,75 метр натижа қайд этиб, бронза медалига эга чиқди.
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган яна бир пара енгил атлетикачи Бобуржон Омонов навбатдаги олтин медални қўлга киритди. Ядро улоқтириш (F41 класси) беллашувларида иштирок этган Омомов 14,32 метр натижа қайд этиб, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ўзи ўрнатган рекордни янгилашга эришди.
Бундан ташқари, узунликка сакраш бўйича Паралимпия рекордини ўрнатган Асила Мирзаёрова бу гал 100 метр масофага югуриш спорт турининг саралаш баҳсларида (T11 класси) қатнашди. Асила Мирзаёрова саралаш босқичида 13,08 сония натижа қайд этди. Ушбу кўрсатгич спортчининг финалга чиқиши учун етарли бўлмади. Аммо бир неча кун олдин Асила Мирзаёрова узунликка сакраш баҳсларида 5,24 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритган эди.
Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳслари (T36 класси) ҳам ўз якунига етди. Ушбу йўналишда қатнашган Иззат Турғунов 5,58 метр натижа қайд этиб, саккизинчи ўрин билан иштирокини якунлади.
Эркаклар ўртасида 50 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича финал йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси — Ислам Асланов ҳамда Музаффар Турсунхўжаев маррага бешинчи ва олтинчи ўринда етиб келди.
Шу тариқа кечаги кун баҳслари ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон делегатсияси вакиллари терма жамоа ҳисобига 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўшиб қўйди. Ҳозирда Паралимпия медаллар рейтингида Ўзбекистон 6 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза, жами 14 та медаль билан 9-ўринни эгаллаб турибди.
Спорт
03.09.2024, 11:03
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
