Париж-2024: Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон ҳисобига 3 та медаль қўшилди
Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг кечаги баҳсларида ўзбекистонлик спортчилар ўз делегатсиялари ҳисобига навбатдаги медалларни қўшиб қўйди.
Спорт
02.09.2024, 10:42
Улашиш:

Parij-2024: Paralimpiya oʻyinlarida Oʻzbekiston hisobiga 3 ta medal qoʻshildi
Дастлаб K44 классининг -80 кг вазн тоифасида иштирок этган пара таэквондочи Асадбек Тоштемиров финал жангини ўтказди. Унга бу босқичда мексикалик Луис Нахера рақиб бўлди. Асадбек Тоштемиров финал жангида рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва якунда олтин медальни қўлга киритди.
Ўзбекистон делегатсиясининг яна бир маҳоратли пара таэквондочиси Гулжаной Наимова эса Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медалини қўлга киритди. K44 классида +65 кг вазн тоифасида қатнашган спортчи финалда британиялик Эми Трюсдейлга қарши чемпионлик жангини ўтказди. Олтин медаль учун кечган баҳсда жароҳат сабаб Гулжаной Наимова жангни охиригача якунлай олмади ва кумуш медаль соҳиби бўлди. У Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида у олтин медальни қўлга киритган эди.
Пара енгил атлетика бўйича F57 классининг найза улоқтириш баҳсларида иштирок этган Ўзбекистон вакили Ёрқинбек Одилов олтин медалга сазовор бўлди. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларини тўртинчи ўринда якунлаган Ёрқинбек Одилов Парижда 50,32 метр натижа кўрсатди ва унга бу натижа олтин медаль учун етарли бўлди.
Бу натижалар орқали Париж-2024 Паралимпиясида Ўзбекистон делегатсияси ҳисобидаги медаллар сони 11 тага етди. Уларнинг 5 таси олтин, 3 таси кумуш ва қолган 3 таси бронзани ташкил этмоқда.
Спорт
02.09.2024, 10:42
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
