Расмий муносабат: “Дарбанд”даги тарози ҳокимнинг қариндошига тегишлилиги рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари чегарасидаги М–39 халқаро автомобиль йўлининг 1326-километрида жойлашган “Дарбанд” мунтазам йўл-патрул постидаги юк автомобиллари оғирлигини ўлчаш учун ўрнатилган тарози вилоят ҳокими У.Қосимовнинг қариндошига тегишли экани ҳақида хабарлар тарқалди.

Улашиш:

Мазкур хабарга вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдириб, “Дарбанд” постида ўрнатилган “Tenso M VA–20P” русумли юк тарозисини Бойсун тумани йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси Президентимизнинг 2023 йил 10 октябрдаги “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги қарорига мувофиқ ўрнатганини маълум қилди. 

Расмий муносабатда айтилишича, мазкур тарози хусусий шахсга эмас, балки давлат корхонасига тегишли бўлиб, у вилоят ҳокимининг қариндошига алоқадор экани ҳақидаги маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди. “Дарбанд” постидаги юк оғирлигини ўлчаш тизими – йўл инфратузилмасини сақлаш, автотранспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ортиқча юк ташиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида юқоридаги меъёрий ҳужжатлар асосида ўрнатилган.

Ҳозир вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси “Дарбанд” постидаги назорат жараёнларини 24/7 режимида кузатув ва таҳлил остига олган.

Олиб борилган текширувлар шуни кўрсатмоқдаки, айрим оғир юк машиналари оғирлик назоратидан қочиш мақсадида пост яқинида сунъий тирбандлик ҳосил қилган. Яъни, икки йўналиш бўйича 30-40 тадан ортиқ юк автомобили йўл четида тўхтаб турган ҳолда ҳаракатни тўсиб қўйган. Уларга белгиланган тартибда назоратдан ўтиш ва ҳаракатни давом эттириш таклиф этилган бўлса-да, айрим ҳайдовчилар буни рад этиб, тирбандликни сунъий равишда кучайтиришда давом этмоқда. Шунга қарамай, меъёрдаги юк билан ҳаракатланаётган транспорт воситалари белгиланган тартибда вазн назоратидан тўсиқсиз ўтмоқда. Уларнинг ҳаракатида ҳеч қандай муаммо кузатилмаяпти.

Муносабат якунида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган асоссиз маълумотларга ишонмасликни ва фақат расмий манбаларга таянишни тавсия этган.

Ўзбекистон

23.10.2025, 09:01

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Сентябрь ойида Ўзбекистонда электромобиллар савдоси рекорд даражага етди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мамлакатдаги автомобиль бозори динамикаси бўйича сентябрь ойи учун янгиланган таҳлилни эълон қилди.

Иқтисодиёт

23.10.2025, 14:23

Ҳайдовчилик курсларини тамомлаганлик ҳақида ягона электрон гувоҳнома жорий этилади

Энди ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширувчилардан курсни тамомлаганини тасдиқловчи қоғоз ҳужжат талаб этилмайди.

Ўзбекистон

23.10.2025, 13:24

Ғазо ССВ: Исроил топширган 30 нафар фаластинлик жасадида қийноқ белгилари бор

Оташкесим ва асирлар алмашинуви келишуви доирасида Исроил томонидан яна 30 нафар фаластинлик маҳбус жасади қайтарилди. 

Жаҳон

23.10.2025, 12:24

Мусиқа ва жисмоний тарбия ўқитувчиларига сертификатлар берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 октябрдаги 652-сонли қарори билан “Мусиқа маданияти” ва “Жисмоний тарбия” фанлари ўқитувчиларининг билим даражаси ҳамда касбий маҳоратини баҳолаш тизими жорий этилди.

Таълим

23.10.2025, 11:05

Путин ядровий кучлар бошқаруви бўйича режали машқлар ўтказилганини маълум қилди

Россия президенти Владимир Путин ядровий кучлар бошқаруви бўйича режали машқлар ўтказилганини билдирди.

Жаҳон

23.10.2025, 10:02

Ўзбекистон президенти ташриф билан Брюсселда бўлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйеннинг таклифига биноан 23-24 октябрь кунлари расмий ташриф билан Брюссель шаҳрида бўлади.

Сиёсат

22.10.2025, 21:54

Ўзбекистонда сохта рақамлар орқали қилинаётган қўнғироқлар автоматик блокланади

Ўзбекистонда алоқа операторлари сохта рақамлар орқали амалга оширилаётган телефон қўнғироқларини автоматик равишда тўсиб қўядиган “anti-spoofing” тизимини жорий этди. Бу ҳақда Beeline ва Mobiuz операторлари маълум қилди.

Фан-технология

22.10.2025, 16:44

Шаҳрам Ғиёсовнинг промоутерлари чемпионлик жанги учун охиригача курашишга тайёр

Яримўрта вазн тоифасида WBA камари учун мажбурий даъвогар бўлган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсовнинг “Matchroom Boxing” жамоаси америкалик чемпион Роландо Ромеро томони билан музокараларни олиб бормоқда.

Спорт

22.10.2025, 14:47

Ўзбекистонликларни бортга чиқармай камситган WizzAir ҳақида канадалик хонанда қўшиқ куйлади

Канадалик хонанда Девид Керолл "айби" ўзбекистонлик бўлган Суҳроб Убайдулаевни самолётга чиқишига рухсат бермаган WizzAir лоукастери ҳақида қўшиқ басталаб, унга клип ҳам суратга олди ва “Ютуб”га қўйди.

Ўзбекистон

22.10.2025, 12:24

Фавқулодда вазиятлар соҳаси рақамлаштирилади

Президентнинг “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини рақамлаштириш ҳамда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Фан-технология

22.10.2025, 12:05

Euronews Ўзбекистон ўзининг бой маданий меросини сақлаш ва тиклаш йўлидаги ишларини эътироф этди

Бугунги кунда миллий ташаббуслар асосида фаолият юритаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази хориждан деярли 2000 дан ортиқ ўзбек тарихий артефактларини қайтарди. Шунингдек, халқаро аукционлар ва ҳамкорликлар орқали ноёб экспонатларни сотиб олишга муваффақ бўлди.

Маданий

22.10.2025, 11:03