updated: 22.03.2026, 10:03

Азиз Воитов: Қамоққа олинган собиқ вазирнинг судидан нималар маълум?

2022-2023 йилларда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигини бошқарган собиқ вазир Азиз Воитов ўтган йилнинг декабрь ойида қўлга олинган эди. 2022 йилнинг август ойида Президент фармони билан Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланган Воитов қайси қилмишлари сабаб ҳибсга олинди? Собиқ вазирнинг судга оширилган иши бўйича нималар маълум? Умуман олганда, Азиз Воитов ўзи ким? 

Сиёсат

16.08.2024, 14:31

Улашиш:

Aziz Voitov: Qamoqqa olingan sobiq vazirning sudidan nimalar maʼlum?

Aziz Voitov: Qamoqqa olingan sobiq vazirning sudidan nimalar maʼlum?

Азиз Ботирович Воитов — 1980 йил 29 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2001 йилда Тошкент молия институтида, 2004 йилда эса Тошкент ирригация ва мелиорация институтларида ўқиган. 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамоат қурилиши Академиясининг олий бизнес мактабини тамомлаган. 

Азиз Воитов 2000-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида турли лавозимларда ишлаган. 2017-2020 йилларда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи лавозимларида фаолият юритган. 

2020 йил март ойидан Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган. Президент фармони билан 2022 йил 29 августдан 2023 йил 24 октябргача Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири бўлган. 

Собиқ вазир қамоққа олинди 

Ўтган йилнинг 25 октябрида ишдан бўшатилган Азиз Воитов орадан бир неча ҳафта ўтиб, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, 13 декабрь куни қўлга олинган. Унга доир иш 14 декабрь куни соат 00:10 да жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг ёпиқ суд мажлисида кўрилган. 

Маълум бўлишича, собиқ вазир Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми "а" банди ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятларни қилганликда гумонланиб қўлга олинган. 

Расмий оммавий ахборот воситаларида ёзишича, Воитов мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда 2022-2023 йилларда Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директорига 'зудлик билан ва муаммосиз қарз ажратиб бериш тўғрисида' ноқонуний топшириқ берган. Бунинг оқибатида эса “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор талабига зид равишда бир неча тадбиркорлик субъектларига қарз маблағлари ноқонуний ажратилиб, давлатнинг 9,8 млрд сўм маблағи растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган. 

Бош прокурор ўринбосари судга илтимоснома киритиб, гумон қилинувчи А.Воитов томонидан давлат ва жамият манфаатларига етказилган жуда кўп миқдордаги моддий зарар қопланмаганини, у очиқда қолган тақдирда дастлабки терговдан яшириниши, жиноий ҳаракатларни давом эттириши, гувоҳларни кўндириши ва далилларни йўқ қилиши мумкинлигини инобатга олиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни сўраган. 

Суд Бош прокурор ўринбосарининг илтимосномасини қаноатлантирган ҳолда Воитовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни лозим топган. Шунингдек, у ДХХ тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган. 

Воитов иши судда кўриб чиқилмоқда 

Орадан бир неча ой ўтиб, жорий йилнинг 12 август куни Олий суд томонидан Азиз Воитовнинг иши судга оширилгани маълум қилинди. Унда Воитов иши 15 август куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида кўриб чиқилиши маълум қилинган. 

15 август куни Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов томонидан берилган маълумотга кўра, Воитовга оид иш яна бир ҳибсга олинган собиқ амалдор Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори лавозимида ишлаган Ҳусниддин Каримовга оид иш билан бирлаштирилган. Дастлабки эшитув Жиноят-протсессуал кодексининг 405-6-моддаси талабига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида ўтказилиб, айнан шунинг натижаси ўлароқ иккита жиноят иши битта иш юритувга бирлаштирилган.

"Азиз Воитов ва бошқаларга (жами 50 киши) оид жиноят ишини жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан биринчи инстансияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни 2024 йил 5 сентябрь соат 15:00 да жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида бошланади", 

дейди Азиз Абидов 

Тергов органининг айблов хулосасига кўра, судланувчилар Жиноят кодексининг:
167 моддаси — Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш; 
168,моддаси — Фирибгарлик; 
184 моддаси — Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш; 
185-2 моддаси — Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш; 
189 моддаси — Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш; 
205 моддаси — Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш; 
206 моддаси — Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш; 
28,209 моддаси — Жиноят иштирокчиларининг турлари, Мансаб сохтакорлиги; 
209 моддаси — Мансаб сохтакорлиги; 
211 моддаси — Пора бериш; 
228 моддаси — Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш; 
243-моддаси — Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш бўйича назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. 

Маълум бўлишича, 29 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 15 нафарига “гаров“ ва 6 нафарига "муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат" тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилмоқда.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда

19–21 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган рейдларда 120 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Уларнинг 39 тасида газ таъминоти соҳаси ходимлари алоқадор бўлган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →