updated: 22.03.2026, 16:33

Ўзбекистонда қимматлашган газ ва “свет”нинг янги нархлари эълон қилинди

Ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024-2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда шу йилнинг 1 май санасидан эътиборан, аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди. Бу тўғрисида 2024 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинган эди.

Улашиш:

Taliban and US

Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳларига кирувчи қисмига ўзгаришсиз — 1 кВт·соат учун 1000 сўм ҳамда 900 сўмдан қолмоқда. 

Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

— ойига 200 кВт·соатгача – 225 сўм;
— ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 450 сўм; 
— ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 675 сўм; 
— ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 787,5 сўм; 
— ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 900 сўмдан этиб белгиланмоқда. 

Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб: 

— ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
— ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
— ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм; 
— ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм; 
— ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда. 

Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи учун ҳам нархлар ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 900 сўмдан қолмоқда. 

Қарорда табиий газ етказиб бериш нархидаги ўзгаришлар ҳам белгиланган. 

Барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори ўзгаришсиз, яъни бир кубометр учун 1 500 сўмдан қолмоқда. 

Йирик улгуржи истеъмолчилар ҳамда бюджет ташкилотлари учун ҳам табиий газ нархи ўзгаришсиз – бир кубометр учун 1 800 сўмдан қолмоқда. 

Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. Хусусан, ноябрь-февраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб тегишли нарх белгиланмоқда. 

— ойига 500 куб метргача – 650 сўм; 
— ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм; 
— ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм; 
— ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм; 
— ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлашлари белгиланмоқда. 

Март – октябрь ойларида истеъмолчилар бир ойдаги истеъмолидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича ҳақ тўлайди. 

— ойига 100 куб метргача – 650 сўм; 
— ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм; 
— ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм; 
— ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм; 
— ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлайдилар. 

Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми учун тўлов 1 600 сўм этиб белгиланяпти. 

2024 йилнинг 1 июлидан бошлаб эса автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун бир куб метр табиий газ 1 800 сўмдан етказиб берилади. 

Қарор билан 2025 йилнинг 1 апрелидан эътиборан босқичма-босқич ўзгарадиган нархлар ҳам белгилаб берилмоқда.  

Хусусан, 2025 йил апрелдан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I гуруҳига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1 000 сўм этиб белгиланяпти. II гуруҳ истеъмолчилар учун ҳам бир киловатт·соат электр энергияси 1000 сўмдан етказиб берилади. 

Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

  • ойига 200 кВт·соатгача – 300 сўм;

  • ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 500 сўм;

  • ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 750 сўм;

  • ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 875 сўм;

  • ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 000 сўмдан этиб белгиланмоқда. 

    Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:ойига 200 кВт·соатгача – 600 сўм;

  • ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 1 000 сўм;

  • ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 500 сўм;

  • ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 750 сўм;

  • ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 2 000 сўмдан этиб белгиланяпти.

Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи ҳам кейинги йилнинг 1 апрелидан эътиборан бир кВт·соат электр энергияси учун 1 000 сўмдан тўлайдилар.

Табиий газ етказиб бериш нархи эса қуйидагича ўзгаради.

Барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори бир кубометр учун 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда. 

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун бир куб метр табиий газ 2 500 сўмдан етказиб берилса, иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари бунинг учун 1 800 сўмдан тўлайдилар. 

Аҳолининг коммунал-маиший эҳтиёжлар учун истеъмол қиладиган табиий гази учун нархлар ўзгаради. Яъни, келгуси йилнинг 1 апрелидан эътиборан, ноябрь-февраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

  • ойига 500 куб метргача – 1 000 сўм;

  • ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 800 сўм;

  • ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 2 100 сўм;

  • ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 500 сўм;

  • ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 3 000 сўм этиб белгиланяпти.

Март – октябрь ойларидаги бир ойлик истеъмол учун эса қуйидагича ҳақ тўланади:

  • ойига 100 куб метргача – 1 000 сўм;

  • ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 800 сўм;

  • ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 2 100 сўм;

  • ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 500 сўм;

  • ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 3 000 сўмдан тўлайдилар.

Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми учун тўлов 2 000 сўм бўлади. 

Айтиш керакки, қарор билан 2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари ҳам белгиланмоқда. 

Унга кўра, электр энергияси бир ойлик базавий меъёри 200 кВт·соатни, табиий газ учун эса иситиш мавсумида 500 куб метрни, бошқа мавсумда эса 100 куб метрни ташкил қилмоқда. 

Иситиш мавсуми Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябрь – февраль ойларини, бошқа ҳудудларда эса ноябрь – февраль ойларини қамраб олади. 

Иситишдан ташқари мавсум Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида март – сентябрь ойларини, бошқа ҳудудларда эса март – октябрь ойларини қамраб олиши назарда тутилмоқда.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Трамп H-1B ишчи визаси учун 103 минг долларлик йиғимни доимий қилмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти юқори малакали хорижий мутахассислар учун H-1B визасига доир янги аризаларга 103 265 долларлик йиғимни доимий жорий этишни таклиф қилди.

Сиёсат

25.08.2026, 15:19

Марадонанинг тўпи арзонга – 3,35 миллион долларга сотилди

1986 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина-Англия ўйинида ишлатилган Adidas Azteca тўпи ким ошди савдосида тахмин қилинган 10 миллион долларлик нархига ета олмади.

Спорт

25.08.2026, 15:08

Эрон ўғилларимдан бирини ўлдирмоқчи бўлди – Нетаньяху

“Эрон ўғилларимдан бирини ўлдиришга уринди, шунинг учун хавфсизлик чоралари ҳашамат эмас”, – деди Исроил бош вазири.

Жаҳон

25.08.2026, 14:01

Россия шахматчилари Самарқанддаги Жаҳон шахмат олимпиадасида қатнашмайди

FIDE Президентлик кенгаши Россия шахматчилари ва жамоаларининг Ўзбекистонда ўтказиладиган Жаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этишига рухсат бермади.

Спорт

25.08.2026, 11:02

Эрон уруши фонида Ўзбекистонда бензин нархи 33 фоизга ошди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан кейин дунёнинг камида 145 мамлакатида бензин нархи ошган. Бу даврда Марказий Осиё давлатларида ҳам ёқилғи қимматлашган.

Иқтисодиёт

25.08.2026, 10:25

Қозоғистонда президентга яқин партия парламент сайловида ғалаба қозонди

Қозоғистонда бўлиб ўтган парламент сайловида президент Қосим-Жомарт Тоқаев маъмуриятини қўллаб-қувватловчи Adilet партияси 71,17 фоиз овоз олди.

Жаҳон

25.08.2026, 10:03

Илон Маск ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та китоб

Дунёнинг биринчи триллионери Илон Маск кўп вақтини китоб ўқишга сарфлайди. У ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та бадиий бўлмаган китобни санаб ўтган.

Маданий

24.08.2026, 18:06

Россия ва Украина мактабларни ҳам урушга мослаштирмоқда

Беш йилдан бери давом этаётган уруш Россия ва Украинада нафақат армияни, балки таълим тизимини ҳам ўзгартирмоқда.

Жаҳон

24.08.2026, 17:51

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга анъанавий ўзбек шийпонларини совға қилди

Миллий ҳунармандчилик намунаси бўлган иккита шийпон аллақачон Вашингтонга етказилган.

Ўзбекистон

24.08.2026, 17:37

Зеленский: Украина «Фламинго» ракеталари Россияда «қишлайди»

Украина президенти узоқ масофали зарба воситалари, жумладан, «Фламинго» ракеталари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш зарурлигини билдирди.

Жаҳон

24.08.2026, 15:50

Россияда қийин вазиятга тушган фуқароларга Ўзбекистонга қайтишда ёрдам кўрсатилади

Оғир молиявий аҳвол ёки бошқа мураккаб вазият сабабли Ўзбекистонга қайтиш имкониятига эга бўлмаганлар Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин. 

Ўзбекистон

24.08.2026, 15:10

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари 5 миллионтага яқинлашди

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг қарийб 93 фоизини енгил автомобиллар ташкил этади.

Ўзбекистон

24.08.2026, 14:53

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди

Эрон АҚШнинг Теҳронга қарши иқтисодий босим чораларига қўшилган давлатларни душман сифатида кўришини маълум қилди. 

Жаҳон

24.08.2026, 11:30

АҚШ суди Ўзбекистон фуқароларига иммиграцион визалар тақиқини бекор қилди

Нью-Йорк федерал суди АҚШ Давлат департаментининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини ноқонуний деб топди. Қарор Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига ҳам дахл қилади.

Сиёсат

24.08.2026, 09:36

Беларусь 1 сентябрдан Финляндиядаги элчихонасини ёпади

Беларусь ҳукумати Хельсинкидаги дипломатик ваколатхона фаолиятини 2026 йил 1 сентябрдан тўхтатишга қарор қилди. Қарор сабаби ҳужжатда кўрсатилмаган.

Жаҳон

22.08.2026, 14:41

Арманистон Озарбайжонда қамалган собиқ сепаратистлар олдига кириш йўлини изламоқда

Арманистон Озарбайжонда жазо ўтаётган собиқ қарабоғ сепаратистларини консуллик нуқтайи назаридан зиёрат қилишни ташкил этишда бетараф учинчи давлатдан ёрдам сўраган.

Жаҳон

22.08.2026, 13:44

Ўзбекистонда 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумга кўчириши мумкин бўлади

Бу ўқувчиларга касбий таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда. 

Таълим

22.08.2026, 13:06

Россия ТИВ Ўзбекистондан блогер Макаренко фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришни сўради

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ҳукуматидан блогер Никита Макаренко фаолиятига объектив ҳуқуқий баҳо беришни кутаётганини билдирди.

Сиёсат

22.08.2026, 12:00

Россиянинг Украинага охирги ҳужумлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 130 киши жароҳатланди

“Бундай ҳужумлар террорчилик ҳаракатларидан бошқа нарса эмас. Биз албатта жавоб қайтарамиз”, — деди Зеленский.

Жаҳон

22.08.2026, 10:47

Туркия Нетаньяхуни Интерполга бермоқчи

Туркия Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва яна бир исроиллик амалдорга нисбатан Интерпол орқали халқаро қидирув эълон қилиш жараёнини бошлади.

Жаҳон

22.08.2026, 10:11

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →