Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 10:44

Рус сиёсатчиларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлашимиз керак — Алишер Қодиров

Жорий йилнинг 29 июль куни россиялик сиёсатчи, ЛДПР партияси етакчиси Леонид Слуцкий ТАСС томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида Марказий Осиёдан келиб, Россияда ишловчи мигрантлар учун мажбурий хулқ–атвор қоидалари тўпламини, яъни "Муҳожирлар кодекси"ни ишлаб чиқиш бўйича таклиф берганини маълум қилди. Мазкур таклифга Ўзбекистон Миллий тикланиш партияси раиси Алишер Қодиров ижобий муносабат билдирди. Хўш, Слуцкий томонидан илгари сураётган "Муҳожирлар кодекси"да нималар қайд этилган? Қодиров россиялик ҳамкасби илгари сураётган таклифни нега қўллаб–қувватламоқда?

Улашиш:

Rus siyosatchilarining tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlashimiz kerak — Alisher Qodirov

Rus siyosatchilarining tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlashimiz kerak — Alisher Qodirov

Россиялик сиёсатчи Леонид Слуцкий шу йилнинг 29 июль куни ТАСС (Россиянинг энг йирик ахборот агентликларидан бири) томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида Россияга ишлашга келган муҳожирлар учун мажбурий хулқ-атвор қоидалари тўпламини, яъни "Мигрант кодекси"ни шакллантиришни таклиф қилди

"Яширин миграция оқимларига қарши кураш тажрибамизни умумлаштириб, ЛДПРда мамлакатимизнинг ҳуқуқий майдонида янги бир қадам ташлаш ва четдан келиб Россияда ҳалол меҳнат қилмоқчи бўлган чет эллик меҳнаткашлар учун мажбурий хулқ-атвор қоидаларини ўз ичига олувчи "Мигрант Кодекси"ни ишлаб чиқиш қарорини қабул қилдик", дея таъкидлаган у. 

Бундан ташқари, Леонид Слуцкий юқоридаги ҳужжат Россия фуқароларининг истакларига асосланган партиявий қонунчилик ташаббусларига таянишини қўшимча қилган.

"Кодекснинг мазмунини диаспоралар(бир миллат ёки этник гуруҳ вакилларининг ўз ватанидан ташқарида, бошқа мамлакатларда яшаб, ўз маданиятини, тили ва анъаналарини сақлаб қолган жамоалари), ишчи мигрантлардан манфаатдор бизнес, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳукумат билан муҳокама қилишга тайёрмиз", дейди Слуцкий . 

Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Миллий тикланиш" демократик партияси фракциясининг раҳбари Алишер Қодиров рус сиёсатчиларининг юқорида таъкидланган ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзди

"Яқин келажакда кутилаётган беқарорлик, релокантларни жиддий ортиши эҳтимоллари фонида нафақат биз, бутун Марказий Осиё минтақасини Россия билан виза орқали кириш-чиқиш қилиш, иш излаб бораётганларга талаблар ва назоратни кучайтириш ҳақидаги рус сиёсатчиларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлашимиз керак деб ўйлайман", дейди Қодиров.

Шунингдек, у Ўзбекистонда яшайдиган ҳамма ўзбек тили, маданияти ва маҳаллий қадриятларни билиши ва ҳурмат қилиши керак деб ҳисоблашини, хорижга иш излаб бораётган ўзбекистонликлар ҳам маҳаллий тил, маданият, қонунлар ва қиладиган ишини яхши билиши зарурлигини билдирган.

 "Бу билан ҳақини ҳимоя қила олмайдиган, маҳаллий айирмакашлар томонидан камситилишга рози бўлаётган, энг ёмони, ихтиёрий-мажбурий, масъулиятсизларча ҳаётини сотиб юбориб Ўзбекистон учун жиддий ижтимоий, сиёсий, иқтисодий юк яратаётган айрим фуқароларимизга ҳам ёрдам берган бўламиз", дейди депутат. 

Маълумот учун, "Муҳожирлар кодекси"да ишчи мигрантларнинг рус тилини билиши, агар уларнинг оиласи Россияда яшаса, оиласини рус тилига ўргатиши, Россия маданияти ва анъаналарига ҳурмат билан қараши, шунингдек, жамоат жойларида хулқ-атвор қоидаларига риоя қилишини талаб этилган. 

Бундан ташқари, чет элликлар расмий равишда ишга жойлашиши, солиқ тўлаши, иш рухсатномасини олиши, депортация ёки бадарға хавфининг суғуртасига эга бўлиши, шунингдек, бармоқ изи, геном бўйича рўйхатга олиш ва руҳий текширувдан ўтиши керак. 

мавзуга оид янгиликлар

Европа россиялик туристлар учун виза қоидаларини янада кучайтирмоқчи

Европа Иттифоқининг тўққиз давлати, шунингдек Исландия ва Норвегия россиялик фуқаролар учун виза бериш тартибини янада қатъийлаштиришни таклиф қилди. 

Жаҳон

09.06.2026, 10:24

Никол Пашинян сайловда ғалаба қозонганини эълон қилди

Дастлабки натижаларга кўра, ҳукмрон “Фуқаролик келишуви” партияси 49,81 фоиз овоз тўплаб, биринчи ўринни эгаллади.

Жаҳон

08.06.2026, 14:25

Европа Иттифоқи Тошкентда “Mr. Nobody Against Putin” фильмини намойиш қилди

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси Элчи қароргоҳида “Mr. Nobody Against Putin” ҳужжатли фильмининг махсус намойишини ташкил қилди.

Маданий

06.06.2026, 12:30

Зеленскийнинг таклифи Путинга етказилди – Кремл

Зеленский пайшанба куни Путинга очиқ хат йўллаб, урушни тугатиш бўйича келишиб олиш учун учрашишни таклиф этди. Акс ҳолда Киев курашни давом эттиришга тайёр эканидан огоҳлантирди.

Жаҳон

05.06.2026, 16:01

Хитой раҳбари Шимолий Кореяга боради

Си Цзиньпиннинг Пхенянга сафари Хитойнинг Шимолий Корея устидан таъсирини мустаҳкамлашга қаратилган дипломатик қадамдир.

Жаҳон

05.06.2026, 11:49

Франция ҳарбийлари Россия нефть танкерини тўхтатди

Франция ва унинг ҳамкорлари якшанба куни Атлантика океанида санкцияларни четлаб ўтаётган Россия нефть танкерини қўлга олган. 

Жаҳон

01.06.2026, 11:25

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

“Шиппаклар мамлакати” – исроиллик вазир Италияни ҳақорат қилди

Рим Ғазога йўл олган фаолларга қилган ёмон муносабати юзасидан Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвирга нисбатан тергов бошлади. Бунга жавобан Бен Гвир Италияни масхаралади.

Жаҳон

09.06.2026, 17:36

ЕИ Қирғизистон авиакомпаниялари бўйича муҳим қарор қабул қилди - Paradigma

Европа Иттифоқи Қирғизистон авиакомпанияларини «қора рўйхат»дан чиқариш бўйича қарор қабул қилди. Шу тариқа, 2006 йилдан буён амалда бўлган тақиқ бекор қилинди. Бу ҳақда Paradigma Media мухбири хабар берди.

Жаҳон

09.06.2026, 17:08

Шифокорлар сунъий интеллект ёрдамида йилига 132 соат вақт тежамоқда – тадқиқот

Сунъий интеллект шифокорларнинг вақтини тежамоқда. Бироқ соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларининг аксарияти ушбу технология бўйича ўқитиш етарли ёки умуман мавжуд эмаслигини айтишмоқда.

Фан-технология

09.06.2026, 16:34

Латвия осмонида Россия дрони уриб туширилди

НАТО қирувчи самолётлари Россия томондан Латвия ҳаво ҳудудига кириб келган дронни йўқ қилди. Бу ҳодиса 4 йиллик урушнинг Украина ташқарисига тарқалиши борасидаги хавотирларни кучайтирди.

Жаҳон

09.06.2026, 15:23

Давлат ажратган моддий ёрдам пулларининг 75 фоизи ишлатилмай қолган

Парламент йиғилишида Бандлик вазирлиги ва унга қарашли жамғармалар томонидан ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилмаётгани танқид қилинди.

Ўзбекистон

09.06.2026, 12:21

“Soliq Mobile” орқали 3,2 млрд сўм кешбек талон-торож қилинди

Фарғона вилоятида “Soliq Mobile” иловаси орқали 3,2 млрд сўм маблағлар “Кешбек” сифатида талон-торож қилинганлиги фош этилди.

Ўзбекистон

09.06.2026, 12:21

Букмекерликни реклама қилиш қонунчиликка зид – Рақобат қўмитаси огоҳлантирди

Футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланиши арафасида ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида букмекерлик хизматлари, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни тарғиб қилувчи рекламалар тарқалиши фаоллашди.

Ўзбекистон

09.06.2026, 11:54

Кимлар фоизсиз таълим кредити олиши мумкин? Имтиёзли тоифалар маълум қилинди

Ўзбекистонда айрим тоифадаги талабалар учун таълим кредитлари фоизсиз (0%) асосида ажратилмоқда. Улар кимлар?

Таълим

09.06.2026, 11:35

Европа россиялик туристлар учун виза қоидаларини янада кучайтирмоқчи

Европа Иттифоқининг тўққиз давлати, шунингдек Исландия ва Норвегия россиялик фуқаролар учун виза бериш тартибини янада қатъийлаштиришни таклиф қилди. 

Жаҳон

09.06.2026, 10:24

“Зудлик билан тўхтанг“ – Трамп Эрон ва Исроилдан ўт очмасликни сўрамоқда

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу эса АҚШ президентига "Йўқ" демоқда.

Жаҳон

08.06.2026, 17:33

Жосуслар ҳақидаги ҳақиқат: махфий хизматлар қандай ишлайди?

Пекинда АҚШ президенти Дональд Трамп иштирок этган расмий банкетда Хитой томони хорижий делегацияларни яширин кузатиш учун айрим ҳарбийларни официант сифатида жойлаштирган, деган даъволар тарқалди.

Сиёсат

08.06.2026, 17:17

Александр Федин барпо этган боғ давлат муҳофазасига олинади

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида эколог Александр Федин томонидан барпо этилган боғ тақдири ҳамда унинг саломатлиги билан боғлиқ хабарлар кенг муҳокама қилинганидан сўнг, мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва унинг ҳузуридаги Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан алоҳида назоратга олинди.

Ўзбекистон

08.06.2026, 15:32

Филиппинда 7,8 магнитудали зилзила: қурбонлар бор

Филиппиннинг жанубида жойлашган Минданао ороли яқинида 7,8 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Табиий офат оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган, 129 нафардан ортиқ одам жароҳат олган.

Жаҳон

08.06.2026, 15:25

Никол Пашинян сайловда ғалаба қозонганини эълон қилди

Дастлабки натижаларга кўра, ҳукмрон “Фуқаролик келишуви” партияси 49,81 фоиз овоз тўплаб, биринчи ўринни эгаллади.

Жаҳон

08.06.2026, 14:25

Ўзбекистон банкларининг активлари ҳажми 962,8 триллион сўмга етди

Бир йил аввалги кўрсаткичга нисбатан қарийб 133 триллион сўмлик ўсиш қайд этилди.

Ўзбекистон

08.06.2026, 13:39

Сифатсиз озиқ-овқат туфайли йилига 1,5 миллион одам вафот этмоқда – ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти огоҳлантиришича, ҳар йили дунё бўйлаб 860 миллиондан ортиқ одам носоғлом озиқ-овқат туфайли касалланиб, 1,5 миллион киши нобуд бўлмоқда.

Жаҳон

08.06.2026, 11:11

Одамизод бу дунёдан ўтиб борар — Иброҳим Ғафуров вафот этди

Атоқли мунаққид, таржимон ва адиб, Ўзбекистон санъат арбоби Иброҳим Ғафуров бугун, 6-июнь куни 89 ёшида вафот этди.

Маданий

06.06.2026, 18:01

Исроилнинг 2 нафар вазирига Ирландияга кириш тақиқланди

Ирландия Бош вазири Майкл Мартиннинг фикрича, тақиққа учраган бу икки исроиллик вазир фаластинликларнинг Фаластиндан йўқ бўлишини истайди.

Жаҳон

06.06.2026, 15:20

Автомобиль импорт қилишдаги чеклов бекор қилинди

Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахслар томонидан хориждан автомобиль импорт қилишга оид муҳим чеклов бекор қилинди.

Иқтисодиёт

06.06.2026, 15:11

Йил бошидан бери пойтахтда уйлар нархи қандай ўзгарди?

Тошкентда 2026 йилнинг дастлабки 5 ойида кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг ўртача нархи 3 фоизга ошди. 

Ўзбекистон

06.06.2026, 15:00

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →