updated: 21.03.2026, 04:11

ТДТ раҳбарлари Шимолий Кипрни турк дунёсининг ажралмас қисми эканини тасдиқлашди

Туркий Давлатлар Ташкилотининг Озарбойжонда ўтказилган 12-Саммити якунлари бўйича етакчилар томонидан қабул қилинган қўшма баёнотда туркий давлатлар ўртасида ҳар бир соҳада ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик ва мувофиқлашувни кучайтиришга оид қатъийлик тасдиқланиб, ташкилотнинг Фаластин, Шимолий Кипр Турк Республикаси ва Сурия каби минтақавий масалаларга нисбатан позицияси баён этилди.

Сиёсат

08.10.2025, 14:16

Улашиш:

ТДТ раҳбарлари Шимолий Кипрни турк дунёсининг ажралмас қисми эканини тасдиқлашди

Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) асл аъзолари — Ўзбекистон, Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон ва Қирғизистон лидерлари имзолаган баёнотда ТДТ аъзоларининг тинчлик, хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонликка бўлган садоқатлари тасдиқланиб, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган мажбуриятлар яна бир бор таъкидланди. Баёнотда турк давлатлари ўртасида барча соҳаларда ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик ва мувофиқлашувни кучайтиришга бўлган мустаҳкам қатъийлик ифода этилди.

Баёнотда «Туркий давлатлар ўртасида стратегик ҳамкорлик, абадий дўстлик ва қардошлик шартномаси» лойиҳасини кўриб чиқишни тезлаштириш чақируви қилинди.

Лидерлар Исломга нисбатан ҳар қандай нафратга қарши курашиш ва бу ҳолатни ҳал қилиш учун халқаро платформаларда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича ўз мажбуриятларини яна бир бор тасдиқладилар.

Озарбойжон ва Арманистон ўртасида Озарбойжоннинг асосий ҳудудлари билан Нахичевон Автоном Республикаси ўртасида тўсиқсиз алоқани таъминлайдиган, минтақа транзит салоҳиятини юзага чиқарадиган, тинчлик, барқарорлик ва фаровонликка ҳисса қўшадиган алоқа йўлларини очишга оид келишув мамнуният билан қабул қилингани қайд этилди. Баёнотда «Аъзо давлатлар Зангезур коридори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашларини билдиргани, Боку-Тбилиси-Қарс темир йўлидан энг юқори салоҳият билан фойдаланиш мажбуриятларини яна бир бор тасдиқлагани, шу билан бирга, Транс-Каспий Халқаро Шарқ-Ғарб ўрта коридори ҳамда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини минтақалараро боғлиқликни кучайтириш, Европа билан Осиё орасидаги савдо йўлларини диверсификация қилиш нуқтаи назаридан муҳим эканлигини таъкидлагани» қайд этилди.

Кипр муаммоси бўйича эса оролдаги мавжуд реалликларга асосланиб, келишилган, ўзаро қабул қилинадиган ва амалга оширилиши мумкин бўлган ечимга эришиш зарурлиги қайд этилди. Баёнотда ТДТ аъзоларининг «Турк дунёcининг ажралмас қисми бўлган Кипр турк халқи билан уларнинг тенг ҳуқуқларини таъминлаш истакларида ҳамжиҳат эканликлари» қайд этилди.

Баёнотда Ғазодаги гуманитар вазиятнинг ёмонлашиб бораётганидан чуқур ташвиш билдирилиб, шошилинч ва доимий оташкесим ҳамда гуманитар ёрдамга тўсиқсиз кириш имкониятини таъминлашга чақириқ қилинди.

Исроил-Фаластин можаросига адолатли ва доимий ечим топиш зарурлигига урғу берилган баёнотда 1967 йилги чегаралар асосида пойтахти Шарқий Қуддус бўлган Фаластин давлатини кўзда тутган икки давлатли ечим БМТнинг тегишли қарорларига мувофиқ амалга оширилиши зарурлиги қайд этилди.

Сурия масаласига ҳам тўхталиб ўтилган баёнотда ТДТ аъзолари Суриянинг ҳудудий яхлитлиги, бирлиги ҳамда мамлакат хавфсизлиги, барқарорлиги ва тикланишига қаратилган қўллаб-қувватлашларини яна бир бор тасдиқладилар.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?

Кредит олиш илинжида фирма очиш ёки ЭРИ калитини воситачига ишониб топшириш йиллар давом этадиган молиявий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. Воситачи пулни олиб кетади, жавобгарлик эса сизнинг зиммангизда қолади.

Иқтисодиёт

24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди

Наманганда 35 тонна асал бир жойга жамланди. “Афсоналар водийси” боғида V Халқаро асал фестивали очилди.

Ўзбекистон

24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?

Саудия Арабистони ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ямандаги ҳусийларга қарши курашиб келади, бироқ американча қуроллар ва катта ҳарбий бюджет ғалабани таъминлай олмади. Яқинда тузилган Макка битими уруш тақдирини ўзгартира оладими?

Сиёсат

24.10.2026, 11:06

Rasm SIda yaratilgan

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?

Насия савдоси Ўзбекистонда тез суръатларда ривожланмоқда. Бироқ маҳсулотни ойма-ой тўлаш ҳар доим ҳам арзон ёки фойдали танлов дегани эмас. 

Иқтисодиёт

24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →