Талабалар барибир ўқиш учун Россия ҳудудига борадиган бўлди. Ижтимоий тармоқдаги миш-мишлар рад этилди

Аввалроқ Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент давлат стоматология институти талабалари гўёки мажбуран жанговар ҳудудларга юборилаётгани ҳақида хабарга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тошкент давлат тиббиёт университети расмий муносабат берди.

Talabalar baribir oʻqish uchun Rossiya hududiga boradigan boʻldi. Ijtimoiy tarmoqdagi mish-mishlar rad etildi.

Муносабатда айтилишича, мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Хабарларда тилга олинган 40 га яқин талаба Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги 421-сонли қарорига кўра, икки давлат ҳамкорлигидаги қўшма таълим дастурига ўқишга қабул қилинган.

 

Таълим дастурига мувофиқ ҳар бир талаба билан шартнома тузилган, унга мувофиқ улар 4 ва 5-курсни Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида жойлашган Приволжск тиббиёт тадқиқот университетида (ПИМУ) ўқиб тугатиш мажбуриятини олган.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлардан сўнг, Тошкент давлат тиббиёт университети ректори Ш.Боймурадов “ПИМУ” ректори Н.Карякин билан қуйидагиларга келишилди:

 

  • ҳамкорлик дастури бўйича ўқиётган барча Ўзбекистонлик талабалар учун алоҳида ётоқхона ажратиш;
  • илгари шартнома шартларини бажармаган ва ПИМУ томонидан ўқишдан четлаштирилган талабалар учун академик йилни йўқотмасдан ўқишга қайта тикланиш имкониятини яратиш;
  • ПИМУ томонидан ҳамкорлик дастури талабалари учун алоҳида деканат фаолиятини юритиш. Бунда, ушбу деканат талабаларни доимий қўллаб-қувватлаб боради, яъни аэропортдан-кутиб олиш, Россияда яшаш учун зарур барча ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам беради.

 

Шунингдек, вазирликнинг ёзишича, Нижний Новгород шаҳри ҳақида тарқатилган “ҳарбий ҳолат эълон қилинган ҳудуд” деган маълумот ҳам асоссиз дейилмоқда.

 

Уларга кўра, Россия Федерациясининг мазкур ҳудудида расмий тартибда ҳарбий ҳолат эълон қилинмаган.

 

Аммо, Reuters ахборот агентлиги 11 августга ўтар кечаси Украинанинг Нижний Новгородга қилган дронлар орқали ҳужумидан сўнг 1 киши вафот этгани ҳамда 2 киши шифохонага ётқизилгани ҳақида ёзган. Шунингдек, Украина хавфсизлик вакили ҳужумда ҳудуддаги ракета компонентлари ишлаб чиқарувчи завод нишонга олинганини билдирган.

 

Маълум бўлишича ҳозирги вақтда Россиядаги мазкур университет Ўзбекистоннинг 5 та олий ўқув юрти билан 12 та ҳамкорлик қилмоқда. Қўшма дастур асосида 400 дан ортиқ ўзбекистонликлар “ПИМУ”да кундузги таълим шаклида таҳсил олмоқда.

сўнгги янгиликлар

«Paradigma»да эътироф: фидойи журналистлар ва фаоллар тақдирланди

«PARADIGMA MEDIA» 2025 йил давомида ўзбек медиасида юз берган муҳим жараёнларни таҳлил қилган ҳолда, журналистика ва фуқаролик жамияти ривожига салмоқли ҳисса қўшган шахсларни эътироф этиб келмоқда.

Маданий

09.02.2026, 18:28

Ўзбекистон бокси жаҳон етакчилари сафида

2025 йил ўзбек бокси учун тарихий йил бўлди — жаҳон чемпионатларида рекорд натижалар қайд этилди, олтин медаллар сони ошди ва илк бор уч карра жаҳон чемпиони етишиб чиқди.

Спорт

09.02.2026, 16:18

Абдусатторов ва Синдаров бир йилда 700 минг доллардан ортиқ мукофот пули ишлаб топди

2025 йилда ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб, мос равишда 361 минг ва 349 минг доллардан ортиқ мукофот пули ишлаб топди.

Спорт

09.02.2026, 15:30

Ретро-автомобил эгалари конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишмоқда

Ўзбекистонда ретро-автомобил эгалари 2026 йилдан жорий этилиши режалаштирилаётган утилизация тизими ва техник кўрикдаги чекловларга қарши чиқмоқда.

Ўзбекистон

09.02.2026, 13:57

Эпштейн иши билан боғлиқ можаролар: Британия ва Норвегияда юқори лавозимли амалдорлар истеъфога чиқди

Британия бош вазири аппарати раҳбари Морган Максуини жинсий жиноятларда айбланган миллиардер Жеффри Эпштейн билан боғлиқ можаро ортидан истеъфога чиқди.

Жаҳон

09.02.2026, 11:20

Алишер Навоий энди фақат қоғозда эмас — шоир ижоди рақамлаштирилмоқда

Бугун буюк мутафаккир, шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун. Асрлар давомида қўлёзма ва китобларда сақланган унинг бой адабий мероси бугун нафақат нашрлар, балки интернет платформалари орқали ҳам кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда.

Маданий

09.02.2026, 10:32

Ўзбекистон таълимида янги давр: 12 йиллик узлуксиз тизим ва “Янги авлод” мактаблари

Мамлакатда мактабгача ва умумий ўрта таълимни ўзаро боғлайдиган 12 йиллик узлуксиз таълим модели босқичма-босқич жорий этилади.

Таълим

09.02.2026, 09:58

Сунъий интеллект дунё мактабларига оммавий кириб келмоқда

Сальвадор, Қозоғистон, БАА ва АҚШда миллионлаб ўқувчи ҳамда ўқитувчилар таълимга мослаштирилган чат-ботлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Фан-технология

08.02.2026, 07:47

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти Фатво ҳайъати йиғилишида муборак Рамазон ойининг бошланиш санаси бўйича қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон

07.02.2026, 20:00

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлик учун жарималар енгиллашди

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари бўйича янги тартиб жорий этилди: агар ҳайдовчи рулда телефондан фойдаланишни биринчи марта бузса, унга жарима солинмайди.

Ўзбекистон

07.02.2026, 12:28

Эпштейнга оид ҳужжатлар интернетдан олиб ташланди

АҚШ Адлия вазирлиги Жеффри Эпштейн иши бўйича эълон қилинган минглаб ҳужжатларни интернетдан олиб ташлади. Бу камида 100 нафар жабрланувчининг ҳаётини жиддий издан чиқарган. 

Жаҳон

06.02.2026, 17:04

Украинада 14 ёшдан никоҳга рухсат берилиши мумкин

Украинада янги Фуқаролик кодекси қабул қилинса, айрим ҳолатларда 14 ёшдан никоҳдан ўтишга рухсат берилиши мумкин.

Жаҳон

06.02.2026, 16:00