updated: 22.03.2026, 19:24

Тиббиёт олийгоҳларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасаларига талабаларни суперконтракт (оширилган тўлов-контракт) асосида қабул қилиш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда.

Таълим

04.03.2026, 10:02

Улашиш:

Тиббиёт олийгоҳларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасида назарда тутилган.

Лойиҳага кўра, тиббиёт соҳаси учун кадрлар тайёрловчи олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналишларига оширилган тўлов-контракт асосида қабул қилиш тартиби 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб бекор қилинади.

Шунингдек, ушбу ўқув йилидан бошлаб тиббиёт ОТМларида “Даволаш иши” ва “Педиатрия иши” бакалавр таълим йўналишлари негизида 5+1 шаклидаги “Умумий тиббиёт” бўйича 6 йиллик таълим йўналиши жорий этилади. Мазкур йўналиш битирувчилари оилавий шифокор мутахассислигига эга бўлади.

2027 йил 1 январдан бошлаб бакалавриат, резидентура (клиник ординатура) ва магистратура мутахассисликлари бўйича умумий ўқиш даврининг камида 50 фоизини давлат гранти асосида тамомлаган ҳамда махсус имтиҳондан муваффақиятли ўтган талабалар учун давлат тиббиёт муассасаларида мажбурий ишлаб бериш тартиби жорий этилади.

Мажбурий ишлаб бериш муддатлари қуйидагича белгиланмоқда:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида — камида 1 500 иш соати;

Туман (шаҳар) даражасидаги (Тошкент шаҳри бундан мустасно) бошқа даволаш-профилактика муассасалари ҳамда тиббиёт соҳасидаги давлат бошқарув органларида — камида 2 000 иш соати;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар даражасидаги даволаш-профилактика муассасалари ҳамда тиббиёт соҳасидаги давлат бошқарув органларида — камида 2 500 иш соати;

Тошкент шаҳри ва республика даражасидаги даволаш-профилактика муассасалари ҳамда тиббиёт соҳасидаги давлат бошқарув органларида — камида 3 000 иш соати.

Шу билан бирга, бакалавриат, резидентура ва магистратура мутахассисликларида ҳар бир ўқув модули бўйича академик кўрсаткичларни ўзлаштиришда, шунингдек давлат имтиҳонларида минимал ўтиш баллари белгиланади. Жумладан, шифокор мутахассисликлари учун — 70 фоиз, ўрта тиббий ходим мутахассисликлари учун эса 60 фоиз этиб белгиланиши кўзда тутилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Туғруқ масканининг ачинарли аҳволи: Саида Мирзиёева ҳолатни ўрганди

1972 йилда қурилган мазкур бино ҳозирда 13 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатиб, 16 та қишлоқ учун ягона туғруқ маскани ҳисобланади.

Ўзбекистон

19.12.2025, 09:38

Энди беморлар зарур тиббий ёрдам учун тўғри келадиган муассасани ўзлари танлайди

Беморларга зарур ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатиш мақсадида улар бир тиббиёт муассасасидан бошқасига ўтказилади. Кўчириш жараёнида беморлар зарур тиббий ёрдамни тақдим эта оладиган муассасани ўзлари танлаши мумкин. Ўтказиш шифокор томонидан берилган тиббий кўрсатма асосида амалга оширилади. Беморларни кўчириш жараёни бепул амалга оширилади.

Ўзбекистон

02.12.2025, 14:21

Тошкентда янги тиббиёт кластерига 150 миллион доллар сарфланади

Тошкент шаҳрида Корея Эксимбанки билан ҳамкорликда замонавий “тиббиёт кластери” ташкил этилади.

Ўзбекистон

21.10.2025, 17:41

Урганчда тиббиёт институти фаолияти йўлга қўйилади

2025 йил 3 октябр санасида “Урганч давлат тиббиёт институти фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди. 

Таълим

09.10.2025, 11:03

Super-kontrakt bekor qilindimi?

Супер-контракт бекор қилиндими?

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда супер-контракт тўлиқ бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тармоқлардаги мазкур хабарларга муносабат билдирди.

Таълим

26.09.2025, 10:54

Oliygoh va litseylarda oʻqish qachon boshlanishi maʼlum qilindi

Олийгоҳ ва лицейларда ўқиш қачон бошланиши маълум қилинди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири олий таълим ташкилотлари ва академик лицейларда 2025/26 ўқув йилининг бошланиш саналарини тасдиқлади.  Унга кўра:

Таълим

23.08.2025, 12:14

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45