Ўзбекистонликларни ҳақорат қилган тиктокер қамалди
Ўзбекистонликларни ҳақорат қилган тиктокерга ҳукм ўқилди. У Президентга тажовузда ҳам айбланган. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўтаттирилиш белгиланди.
Ўзбекистон
21.08.2025, 17:13
Улашиш:

Tik-Tok платформасида «Абдуллоҳ» номи билан танилган Тошкент вилоятида яшовчи 26 ёшли блогер – Югай Валерийга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Вилоят ИИБ маълумотига кўра, у 2024 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Корея Республикасида туриб, ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида миллатлараро низо келтириб чиқариши мумкин бўлган, миллий қадр-қимматни таҳқирловчи ҳамда диний эътиқодга кўра, фуқароларни камситувчи сўзлар билан Ўзбекистон қонунчилигини бузган.
Жамоатчиликнинг кескин норозилигидан сўнг мазкур шахс жорий илнинг 25 март куни Абу-Даби – Самарқанд йўналиши орқали Ўзбекистонга келтирилиб, қамоққа олинган.
Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг ҳукми билан Югай Валерий Жиноят кодексининг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми ва 158-моддаси (Ўзбекистон Республикаси президентига тажовуз қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўтаттирилиш белгиланди.
Ўзбекистон
21.08.2025, 17:13
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Рамазон ойи 2026 йил 19 февралдан бошланиши кутилмоқда
Маданий
11.11.2025, 09:23

Ой бориб омон қайтмаётган ўғлонлар...
Ўзбекистон
17.11.2025, 17:41

Тошкентликларга занглаган иссиқ сув учун тўловни қайта ҳисоблаш тартиби тушунтирилди
Ўзбекистон
10.11.2025, 11:11

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади
Ўзбекистон
27.11.2025, 09:55

Ўзбекистон ва Озарбайжон Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкин – Reuters
Сиёсат
08.11.2025, 15:19
сўнгги янгиликлар

Тошкент метро бекатларида кассалар 9 декабрдан ёпилади
Ўзбекистон
06.12.2025, 15:58

Тожикистоннинг Роғун ГЭСи — дунёдаги энг баланд қурилаётган мега-лойиҳа
Сиёсат
06.12.2025, 13:46

СПИД ҳақида 10 та нотўғри қараш
Ўзбекистон
06.12.2025, 12:26

Шимолий Оролда сув ҳажми 42 фоизга ошди: денгиз экотизими тикланмоқда
Жаҳон
06.12.2025, 11:12

Ўзбекистонда эко-стикер тизими қачондан амал қилади?
Ўзбекистон
05.12.2025, 17:01

АҚШ 2026 йилги Жаҳон чемпионати хавфсизлиги учун қанча маблағ ажратади?
Жаҳон
05.12.2025, 16:06

Фабио Каннаваро: “Умид қиламанки, қуръа натижалари ўзбекистонликларни хурсанд қилади”
Спорт
05.12.2025, 15:07

Ўзбек олимлари тупроқ намлигини сақлайдиган ва унумдорлигини оширадиган бактерияларни кашф қилди
Фан-технология
05.12.2025, 11:25

Тошкентдан Сирдарёга кўчаётган бизнесменларга янги имтиёзлар берилади
Ўзбекистон
05.12.2025, 10:31

Гулистон шаҳрига янги автобуслар олиб келинди
Ўзбекистон
04.12.2025, 19:39

Гулистондаги портлашда ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам берилади
Ўзбекистон
04.12.2025, 14:38

Ўзбекистонда экологик баҳолаш жараёнлари янада такомиллаштирилмоқда
Ўзбекистон
04.12.2025, 11:38
машҳур янгиликлар

Рамазон ойи 2026 йил 19 февралдан бошланиши кутилмоқда
Маданий
11.11.2025, 09:23

Ой бориб омон қайтмаётган ўғлонлар...
Ўзбекистон
17.11.2025, 17:41

Тошкентликларга занглаган иссиқ сув учун тўловни қайта ҳисоблаш тартиби тушунтирилди
Ўзбекистон
10.11.2025, 11:11

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади
Ўзбекистон
27.11.2025, 09:55

Ўзбекистон ва Озарбайжон Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкин – Reuters
Сиёсат
08.11.2025, 15:19

