Украина Ўзбекистондан нималарни умид қилмоқда?
Бугун, 11 сентябрь куни Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонасида Украина фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко ва ўзбекистонлик журналистлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Сиёсат
11.09.2024, 16:39
Улашиш:

Украина Ўзбекистондан нималарни умид қилмоқда?
Tадбир давомида элчи Украинанинг ички сиёсатига, шунингдек, Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликка оид бир қатор муҳим масалаларни шарҳлаб, мавжуд вазият ва ўзаро ҳамкорлик ҳақида батафсил маълумот берди.
Матбуот анжумани аввалида Николай Дорошенко Украина ҳукуматидаги сўнгги ўзгаришларга алоҳида тўхталиб ўтди.
"Украина Президенти Вoлoдимир Зеленский 10 та янги вазир тайинланганини эълон қилиб, бу ўзгаришлар Россиянинг давом этаётган тажовузкорлиги ва таҳдидлар кучайиб бораётган шароитида ҳукумат ишига янги туртки бериш учун мўлжалланганлигини таъкидлади", деди Дорошенко.
Элчининг сўзларига кўра, Вазирлар Маҳкамасидаги ислоҳотлар, янгиланишлар давлат тузилмасини мустаҳкамлаш ҳамда долзарб муаммоларга мослашишга қаратилган бўлиб, бу давлат ишини янада самаралироқ олиб бориш ва фронтни қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши керак.
Шунингдек, элчи Украина Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустиннинг Ўзбекистонга келганлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. У мазкур ташриф Россиянинг ички иши эканлигини ва Украина ташқи сиёсати масалаларига алоқадор эмаслигини таъкидлади. Бироқ, Россия орқали ўтадиган транспорт йўлагининг ёпилиши билан боғлиқ мавжуд муаммолардан келиб чиққан ҳолда, икки давлат ўртасида товар етказиб бериш қийинлашганини билдирди. Элчининг таъкидлашича, ҳар икки давлат ҳам савдо айланмасини ошириш ва логистика йўналишларини оптималлаштириш йўлларини фаол изламоқда, бу эса иқтисодий ҳамкорликни сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга.
Бундан ташқари, Николай Дорошенко Украинада Ўзбекистон фуқаролари томонидан ташкил этилган камида 1500 та компания рўйхатдан ўтганини маълум қилди. Бу ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Украина бозорига қизиқиши ортиб бораётганини тасдиқлайди. Элчи иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва Украина иқтисодиётига ўзбек бизнесининг қўшимча сармоясини жалб этишга умид билдирмоқда. У икки томонлама иқтисодий алоқаларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Украина учун муҳимлигини алоҳида эътироф этди.
Тадбирда гуманитар масалалар ҳам муҳим муҳокама мавзусига айланди. Элчининг қайд этишича, бу йил украиналик болалар Ўзбекистондаги соғломлаштириш лагерларига кела олмаган. Бироқ, Украина келажакда ҳам шундай муҳим гуманитар ҳамкорликни давом эттиришга умид қилмоқда. Элчи Ўзбекистон бундан кейин ҳам инсонпарварлик ташаббусларида иштирок этишига астойдил ишониши билдирди.
Матбуот анжуманининг асосий мавзуларидан бири Украинадаги энергетика секторининг бугунги кундаги аҳволи бўлди. Элчи мамлакат энергетика инфратузилмасига, жумладан, Россия томонидан Эрондан сотиб олинган баллистик ракеталар ва дронлардан фойдаланиш билан мунтазам ҳужумларга дуч келаётганига эътибор қаратди. Оқибатда Украина 80 фоизгача энергия ишлаб чиқариш манбаидан узилган. Шу сабабли элчи Ўзбекитон ҳукуматидан бу борада Украинани қўллаб-қувватлашини сўраган.
Бундан ташқари, элчи Украина мудофаа соҳасини мустаҳкамлаш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганини билдириб, давлатдан Украинага ёрдам беришини кутмоқда.
Дорошенко, шунингдек, Украина уруш бошланганидан бери дуч келаётган сохта тарғибот ва дезинформация муаммосига ҳам тўхталиб ўтди. Унинг қайд этишича, жаҳон Украина ҳамжамиятига қаратилган сохта маълумотларни рад этиш ва мамлакатда содир бўлаётган воқеалар ҳақидаги ҳақиқатни қўллаб-қувватлаш учун фаол ҳаракат қилиши керак.
Элчи суҳбат сўнггида Украинанинг муҳим инфратузилмаларини тиклаш бўйича Ўзбекистондан ёрдам сўради. Шунингдек, у Ўзбекистондан Украинанинг қайта қуришда фаол иштирок этишини умид қилди. Элчи мамлакатнинг Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларидаги иштирокини ошириш истаги борлигини таъкидлади.
"Украина билан боғлиқ янгиликлар Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида кўпроқ иштирок этишини истардим, биз ҳамкорликка тайёрмиз", деди Николай Дорошенко.
Сиёсат
11.09.2024, 16:39
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳри ҳокимлиги ташкил этилади
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
