Андижонда илк бор «Yashil uyim» экологик фестивали ўтказилади
26 сентябрь куни Андижон шаҳрида илк бор «Yashil uyim» экологик фестивали бўлиб ўтади. Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида ташкил этилаётган тадбирда экологик турмуш тарзи, чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш ҳамда замонавий илмий-экологик ечимлар ҳақида очиқ мулоқотлар ва амалий машғулотлар ўтказилади.
Ўзбекистон
17.09.2026, 16:39
Улашиш:


Андижонда илк бор «Yashil uyim» экологик фестивали ташкил этилади. Тадбир 26 сентябрь куни соат 12:00 дан 19:00 гача Berlin Zentrum мажмуасида ўтказилади. Манзил: Андижон шаҳри, Чўлпон кўчаси, 193-уй. Кириш барча учун бепул.
Фестиваль экологик турмуш тарзини тарғиб қилиш, чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда замонавий илмий ва экологик ечимларни оммалаштиришга қаратилган.
Катталар ва ёшлар учун дастур
Фестивальнинг асосий майдонида очилиш маросими, DJ дастури, совринли ўйинлар, очиқ маърузалар, муҳокамалар ва амалий машғулотлар ўтказилади.
Дастурда қуйидаги мавзулар бўйича учрашувлар режалаштирилган:
13:00–14:00 — «Имо-ишора тилини ўрганамиз». Имо-ишора тили мутахассиси Эъзоза Аҳмедова кундалик ҳаётда зарур бўладиган асосий ишоралар ва инклюзив мулоқот ҳақида сўзлайди.
14:00–15:00— «Экологик яшаш қиммат эмас: уйда нимадан бошлаш керак?». ORGANIC LIVING асосчиси Ойдин Пўлатова экологик одатларни катта харажатларсиз шакллантириш ҳақида маълумот беради.
15:00–16:00 — «Саратон геномикаси». Биолог ва ихтиолог Муроджон Рахмонов генетик ўзгаришларнинг саратон ривожланишидаги ўрни ҳақида маъруза қилади.
16:00–17:00 — «Нега чиқиндиларни саралаш керак?». Экологик фаол ва Batareykalar.Uz лойиҳаси асосчиси Ферузбек Сайфуллаев чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва саралашнинг амалий аҳамиятини тушунтиради.
17:00–18:00 — ёшлар учун «Экология ёки иқтисодиёт?» мавзусида мунозара.
19:00 — фестиваль дастури «WALL·E» мультфильмининг ўзбек тилидаги намойиши билан якунланади.
Болалар учун алоҳида дастур
Фестиваль доирасида болалар учун Kid's Zone махсус ҳудуди ташкил этилади.
Унда:
14:00–15:00 — «Математика амалда» машғулоти;
15:00–16:00 — илмий тажрибалар намойиши;
16:00–17:00 — «Fikrlab» китоби тақдимоти ва «Менинг эко сумкам» лойиҳаси;
17:00–18:00 — робототехника машғулоти ўтказилади.
Экоярмарка, чиқиндиларни қабул қилиш ва SWAP ҳудуди
Фестиваль давомида экологик маҳсулотлар ва маҳаллий экологик ташаббуслар ҳамда илмий ишланмалар ярмаркаси ишлайди.
Шунингдек, махсус қабул пунктларида батарейкалар, ишлатилган ўсимлик ёғи, қоғоз, целлофан ва алюминий қабул қилинади.
SWAP ҳудудида ташриф буюрувчилар китоб, гул ва турли буюмларни ўзаро алмашишлари мумкин. Фестиваль меҳмонлари шахмат ўйнаш имкониятига ҳам эга бўлади.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, «Yashil uyim» фестивали экологик масъулиятни кундалик ҳаётнинг бир қисмига айлантириш, фойдали одатларни шакллантириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган амалий ечимларни кенг тарғиб қилиш учун очиқ майдон вазифасини ўтайди.
Ўзбекистон
17.09.2026, 16:39
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Асакада қалбаки пулларни ҳақиқий пулга сотган шахс ушланди
Ўзбекистон
07.10.2026, 10:56

Самолётда қоида бузган йўловчилар 8,8 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин
Ўзбекистон
12.10.2026, 17:24

Андижонда ЙТҲ юз берди: уч киши ҳалок бўлди
Ўзбекистон
12.10.2026, 10:37

Ўзбекистон МДҲга раислик қилади
Ўзбекистон
09.10.2026, 17:08

Пайпоққа яширилган 64 минг доллар фош бўлди
Ўзбекистон
09.10.2026, 14:48

MrBeast Тошкентга келади
Ўзбекистон
09.10.2026, 09:32
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
сўнгги янгиликлар

Самолётда қоида бузган йўловчилар 8,8 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин
Ўзбекистон
12.10.2026, 17:24

Янги Тошкент учун қанча ер майдони ажратилади?
Ўзбекистон
12.10.2026, 17:00

Ғазо жанубидаги зарба оқибатида камида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди
Жаҳон
12.10.2026, 16:16

Туркия ва уч давлат ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропортига ҳужумларини қоралади
Жаҳон
12.10.2026, 15:34

Uzbekistan Airways ички рейсларида чипталар 20 фоизгача арзонлашади
Ўзбекистон
12.10.2026, 13:02

Ар-Риёд аэропортига ҳужумда ўзбекистонликлар жароҳатланди
Ўзбекистон
12.10.2026, 12:41

Yandex Go Ўзбекистонда бир неча соат ишламай қолди
Ўзбекистон
12.10.2026, 11:51

Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистон
12.10.2026, 11:07

Андижонда ЙТҲ юз берди: уч киши ҳалок бўлди
Ўзбекистон
12.10.2026, 10:37

MrBeast Ўзбекистонни тарк этди: Самарқандда нима юз берди?
Ўзбекистон
12.10.2026, 10:05

Энг норози авлод
Маданий
12.10.2026, 10:05

Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди
Таълим
12.10.2026, 09:37

Банклар энди картангиздаги охирги тийингача ечиб ололмайди
Иқтисодиёт
10.10.2026, 10:48

Ўзбекистонликлар қайси ижтимоий тармоқда, қачон ва нима учун вақт ўтказмоқда?
Ўзбекистон
09.10.2026, 17:40

Ўзбекистон МДҲга раислик қилади
Ўзбекистон
09.10.2026, 17:08

Ар-Риёд аэропортига уюштирилган ҳужумларда 3 нафар Қироллик фуқароси ҳалок бўлди
Жаҳон
09.10.2026, 16:12

Маргарет Ҳемилтон 90 ёшида вафот этди
Жаҳон
09.10.2026, 15:43

Пайпоққа яширилган 64 минг доллар фош бўлди
Ўзбекистон
09.10.2026, 14:48

MrBeast Тошкентга келади
Ўзбекистон
09.10.2026, 09:32

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
