Ўзбекистоннинг экологик лойиҳаси 94 мамлакат орасида биринчи бўлди

Мактаб ўқувчилари ташаббуси билан бошланган Sustainable Future Society лойиҳаси Европа таълим жамғармасининг Green Skills Award 2026 халқаро танловида ғолиб деб топилди.

Ўзбекистоннинг экологик лойиҳаси 94 мамлакат орасида биринчи бўлди

Лойиҳа Ўзбекистондаги 25 та мактабда 25 мингдан ортиқ кишини қамраб олган.

Ўзбекистоннинг Sustainable Future Society (SFS) — «Барқарор келажак жамияти» лойиҳаси Европа таълим жамғармаси (ETF) томонидан ташкил этилган Green Skills Award 2026 халқаро танловида биринчи ўринни эгаллади.

Ғолиб 25 ноябрь куни Италиянинг Турин шаҳрида ўтказилган Torino Global Skills Summit доирасида эълон қилинди. Ўзбекистон лойиҳаси 94 мамлакатдан келиб тушган 369 та ариза орасидан танланган олти финалчи орасида биринчи бўлди. Иккинчи ўринни Перунинг Young Glacier Ambassadors дастури, учинчи ўринни эса Непалнинг Repair Revolution Workshop & Training лойиҳаси эгаллади.

SFS ташаббуси мактабларда чиқиндиларни саралаш муаммосидан бошланган. Тарих фани ўқитувчиси Аброржон Садриддинов ўқувчилар чиқиндиларни алоҳида йиғиш учун ўрнатилган контейнерлардан нотўғри фойдаланаётганига эътибор қаратган. Шу муаммони ҳал қилишга қаратилган ташаббус кейинчалик мактаб ўқувчилари етакчилигидаги экологик ҳаракатга айланган.

Лойиҳа халқаро Eco-Schools дастурининг етти босқичли методикасини маҳаллий шароитга мослаштирган. У мактабларда экологик ҳолатни баҳолаш, ҳаракат режаларини ишлаб чиқиш, атроф-муҳитга оид мавзуларни ўқув дастурига киритиш, натижаларни кузатиш ва маҳаллий ҳамжамиятни жалб этиш каби йўналишларни қамраб олади.

Европа таълим жамғармаси маълумотларига кўра, SFS дастури «Яшил байроқ» мукофотига сазовор бўлган. Бугунга келиб у Ўзбекистондаги 25 та мактабда жорий этилган ва ўқувчилар, ўқитувчилар ҳамда ота-оналарни қўшиб ҳисоблаганда 25 мингдан ортиқ кишини қамраб олган.

Лойиҳа доирасида ўқувчилар ташаббуси билан 128 та экологик лойиҳа амалга оширилган. Шунингдек, 70 дан ортиқ ўқув машғулоти ва 53 та тарғибот тадбири ўтказилган. Бу ишлар ёшларда экологик етакчилик, танқидий фикрлаш, маълумотларни таҳлил қилиш ва лойиҳаларни бошқариш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

Перу ва Непал ҳам совриндорлар қаторида

Танловда иккинчи ўринни Перунинг Young Glacier Ambassadors — «Музликларни ҳимоя қилиш бўйича ёш элчилар» дастури олди. У тоғли ҳудудларда яшовчи ёшларни музликларни кузатиш, илмий тадқиқотларда иштирок этиш ва сув хавфсизлиги масалалари бўйича аҳоли хабардорлигини оширишга ўргатади. Дастурда 18–29 ёшдаги 15 нафар иштирокчи тайёргарликдан ўтиб, маҳаллий ҳамжамиятлар учун тўққизта кичик экологик лойиҳа ишлаб чиққан.

Учинчи ўрин Непалнинг Doko Recyclers ташкилоти томонидан амалга оширилаётган Repair Revolution Workshop & Training лойиҳасига берилди. Дастур ёшларга электрон қурилмаларни таъмирлашни ўргатиш орқали уларнинг хизмат муддатини узайтириш ва электрон чиқиндиларни камайтиришга қаратилган.

Танлов финалига Босния ва Герцеговина, Кипр ҳамда Иордания лойиҳалари ҳам чиққан. Улар мос равишда мода саноатида қайта ишлаш ва чиқиндисиз ишлаб чиқариш, ишлатилган ошхона ёғини биодизелга айлантириш ҳамда қайта тикланувчи энергия соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш йўналишларидаги ташаббуслардир.

Green Skills Award танлови Европа таълим жамғармаси томонидан 2021 йилда таъсис этилган. У айланма ва углерод-нейтрал иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қиладиган инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг тажрибасини оммалаштиришга қаратилган.

мавзуга оид янгиликлар

Ёмғирли об-ҳаво

Ўзбекистонда 28 ноябрдан 5 декабргача об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ҳарорат 5 даража совуққача пасаяди. 3–5 декабрь кунлари мамлакатнинг бир қатор жойларида ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзбекистон

26.11.2026, 15:37

Қўштепа канали тайёр: Афғонистон сувни қачон олади?

Афғонистон томони Амударё сувини каналга яқин вақтда йўналтиришини айтмоқда. Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири эса сув олиш 2030 йилгача бошланмаслигини билдирган.

Сиёсат

26.11.2026, 14:58

Гулнора Каримова иши: Ўзбекистонга қайтарилаётган 252,5 млн доллар нималарга сарфланади?

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида 252,5 миллион долларлик активларни қайтариш бўйича келишув тасдиқланди. Маблағлар «Ишонч – 2030» траст жамғармаси орқали соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига йўналтирилади.

Иқтисодиёт

26.11.2026, 12:10

Жавоҳир Синдоров жаҳон чемпионатида

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионатини оқ донада бошлайди

Женевада шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун ўтказиладиган Жавоҳир Синдаров ва амалдаги чемпион Гукеш Доммаражу ўртасидаги баҳс учун қуръа ташланди.

Спорт

23.11.2026, 09:35

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади

Яна қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Ўзбекистон

20.11.2026, 10:18

O‘zbekiston va Ummon davlat bayroqlari.

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади

Келишувнинг кучга кириш шартлари қандай? 

Ўзбекистон

19.11.2026, 16:55

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Özbek tili korpusi SI kompaniyalariga taqdim etildi

Энди сунъий интеллект ўзбек тилида равонроқ сўзлаша олади

Ўзбекистон 20 миллиард токенли миллий тил корпусини OpenAI, Anthropic, Meta ва Alibaba компанияларига бепул тақдим этди.

Фан-технология

26.11.2026, 16:20

Ёмғирли об-ҳаво

Ўзбекистонда 28 ноябрдан 5 декабргача об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ҳарорат 5 даража совуққача пасаяди. 3–5 декабрь кунлари мамлакатнинг бир қатор жойларида ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзбекистон

26.11.2026, 15:37

Қўштепа канали тайёр: Афғонистон сувни қачон олади?

Афғонистон томони Амударё сувини каналга яқин вақтда йўналтиришини айтмоқда. Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири эса сув олиш 2030 йилгача бошланмаслигини билдирган.

Сиёсат

26.11.2026, 14:58

Гулнора Каримова иши: Ўзбекистонга қайтарилаётган 252,5 млн доллар нималарга сарфланади?

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида 252,5 миллион долларлик активларни қайтариш бўйича келишув тасдиқланди. Маблағлар «Ишонч – 2030» траст жамғармаси орқали соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига йўналтирилади.

Иқтисодиёт

26.11.2026, 12:10

Ёнилғи ташувчи мошина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди

Мисрда ёнилғи ташувчи машина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди

Қоҳира яқинида содир бўлган ёнғин оқибатида яна 21 киши жароҳатланди. Ҳодиса жойида 27 та автомобиль ёнган.

Жаҳон

26.11.2026, 11:19

Таэквандочилар

Ўзбекистон таэквондочилари Олимпиада йўлланмаси учун курашади

Мусобақа 28–29 ноябрь кунлари Остона шаҳрида ўтказилади. Унда олти нафар ўзбекистонлик спортчи медаллар ва 2028 йилги Олимпиада учун рейтинг очколари учун курашади.

Ўзбекистон

26.11.2026, 09:57

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бора олади?

Ўзбекистон фуқаролари 31 та давлатга визасиз бориши мумкин. Яна бир қатор мамлакатларда чегарада виза олиш ёки электрон виза расмийлаштириш имконияти мавжуд.

Сиёсат

26.11.2026, 08:40

Semipalatinsk poligoni

Семипалатинск: СССР 40 йил давомида ўтказган ядро синовлари

АҚШ билан ядровий куч борасида беллашган СССР Қозоғистон даштларида юзлаб портлашлар амалга оширди. Семипалатинск полигонида ўтказилган 456 та синов миллиондан ортиқ инсонни радиация таъсирига дучор қилган.

Фан-технология

25.11.2026, 17:17

Toşkentda adolatli sudlov masalalari muhokama qilindi

Адолатли судлов ҳуқуқи амалда қандай таъминланмоқда?

Тошкентда одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқига бағишланган халқаро конференция ўтказилмоқда.

Ўзбекистон

25.11.2026, 16:56

Ўзбекистонда Коксаки вируси билан боғлиқ вазият қандай?

Санэпидқўмита мамлакатда энтеровирусли инфекциялар, жумладан Коксаки вируси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор ва назорат остида эканини маълум қилди.

Ўзбекистон

25.11.2026, 16:32

Tyson Fury

Тайсонда шизофрения аниқланди

Боксчи бу ҳақда ҳаёти ва спортдаги фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи Netflix ҳужжатли фильмида сўзлаб берди.

Спорт

25.11.2026, 11:52

Гўшт

Ўзбекистонда гўшт импорти: энг кўп гўшт қайси давлатдан келади?

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида мамлакат 12 та давлатдан 132 минг тонна мол гўшти импорт қилди. Харидлар учун 597,7 миллион доллар сарфланган.

Ўзбекистон

25.11.2026, 10:41

Imtihondagi firibgarlik uçun $371 ming mukofot

Имтиҳонда фириб қилганлар 10 йилгача тест топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилади

Жанубий Кореяда университетга кириш имтиҳонларида назорат кучайтирилади. Фирибгарлик ҳолатлари ҳақида хабар берганлик учун қарийб 371 000 АҚШ долларигача мукофот пули таклиф қилмоқда.

Таълим

25.11.2026, 10:19

Синдоров ва Гукеш ўйини

Синдаров биринчи мусобақада қанча ютди?

Жавоҳир Синдоров Жаҳон тожи учун шахмат мусобақасида Ҳиндистон вакили Гукеш Доммаражу билан дуранг ўйнади. Ушбу натижа учун ўз ҳисобига 168 минг доллар мукофот пули қўшди.

Спорт

25.11.2026, 09:40

Ўзбекистон Президенти Иорданияда

Аммон шаҳридаги «Ал-Ҳусайния» саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёевани Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ҳамда Малика Рания ал-Абдулла расмий кутиб олди.

Сиёсат

24.11.2026, 16:32

Малайзия рохинжа қочқинларини Мьянмага қайтарадими?

Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим 6,5 мингдан ортиқ Мьянма фуқаросини декабрь ойида мамлакатга қайтариш режасини эълон қилди. 

Жаҳон

24.11.2026, 15:58

Tojikiston Xalqaro jinoyat sudidan chiqmoqda

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда

Душанбе халқаро қидирувдаги президент – Владимир Путин ташрифидан сўнг, ХЖСдан чиқиш қарорини эълон қилди. Европа Иттифоқи Тожикистонни бу ниятидан қайтишга чақирмоқда.

Сиёсат

24.11.2026, 15:41

Женсен Хуанг Nvidia раҳбари лавозимига қайтди: акциялар 31 фоиздан ошди

Nvidia директорлар кенгаши компания асосчиси Женсен Хуангни бош директор лавозимига қайта тайинлади. АҚШ президенти Дональд Трампнинг уни лавозимга қайтариш ҳақидаги чақириқларидан кейин қабул қилинган қарор компания акциялари кескин қимматлашишига сабаб бўлди.

Жаҳон

24.11.2026, 12:53

Ипотека субсидиясига ариза қабул қилиш 25 ноябрда бошланади

Ўзбекистонда ипотека кредити бўйича субсидия олиш учун аризалар 25 ноябрь куни соат 10:00 дан қабул қилинади. Номзодлар ижтимоий мезонлар асосида камида 30 балл тўплаши ва банкнинг кредит тарихи бўйича талабларига жавоб бериши керак.

Ўзбекистон

24.11.2026, 10:42

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →