Давлат идоралари кўчиши ортидан бинолар сотилмоқда
Тошкент шаҳрида давлат идораларининг Янги Тошкентга кўчирилиши жараёни фонида пойтахт марказида жойлашган қатор йирик маъмурий бинолар аукцион орқали сотилмоқда.
Ўзбекистон
20.12.2025, 17:45
Улашиш:

Сўнгги кунларда кетма-кет ўтказилган учта савдо натижалари давлат мулкининг ҳақиқий бозор баҳосини, шунингдек, ушбу жараёнда фаол иштирок этаётган хусусий компаниялар манфаатини яққол намоён этди.
Қурилиш ва коммунал хўжалик вазирлиги биноси — 182,4 миллиард сўм
Абай кўчасида жойлашган, 48 сотих майдонни эгаллаган Қурилиш ва коммунал хўжалик вазирлиги биноси бўйича аукцион тўрт иштирокчи ўртасида ўтди. Бошланғич нарх 130,3 миллиард сўм этиб белгиланган эди.
Савдода ғолибликни “Ўзшаҳар қурилиш инвест” компанияси қўлга киритди ва бино 182,4 миллиард сўмга сотилди.
2017 йилда Миробод туманида рўйхатдан ўтган ушбу компания турар жой қурилиши билан шуғулланади. Компаниянинг 100 фоиз улуши Нуриддин Қодировга тегишли, бошқарув эса Бахтиёр Саатов зиммасида. Аукцион материалларига кўра, харидор Президентнинг 2019 йилдаги фармони асосида берилган имтиёзлардан фойдаланиб, объект учун тўловни 36 ой давомида бўлиб-бўлиб амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган.
Транспорт вазирлиги биноси — 187,7 миллиард сўм
Навбатдаги лот — Зулфияхоним кўчасида жойлашган Транспорт вазирлиги биноси бўлди. 62 сотих майдонга эга ушбу объект учун бошланғич нарх 110,4 миллиард сўм этиб белгиланди.
Уч иштирокчи ўртасидаги савдо бир соатдан ортиқ давом этди ва нарх 14 марта оширилди. Якунда бино 187,7 миллиард сўм таклиф қилган Қорақалпоғистондаги “Самарадор” компаниясига сотилди.
2017 йилда ташкил этилган ушбу компания 25 миллиард сўм устав капиталига эга. Унинг асосчиси Бахтиёр Махкамов бўлиб, у пойтахтда фаолият юритаётган яна бир қатор қурилиш корхоналарининг ҳам эгаси ҳисобланади.
Автомобиль йўллари қўмитаси биноси — 242 миллиард сўм
18 декабрь куни ўтказилган навбатдаги аукцион энг йирик сумма билан ёдда қолди. Мирзо Улуғбек туманида, Ҳамид Олимжон метро бекати яқинида жойлашган, 1975 йилда қурилган ва 1 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган Автомобиль йўллари қўмитаси биноси 242 миллиард сўмга сотилди.
Энг юқори таклифни Қобилжон Норбеков билдирган. Харид муддатли тўлов асосида амалга оширилади.
Маълум қилинишича, қўмита Янги Тошкентга кўчиб ўтишни режалаштирмоқда ва уч йил ичида бинoни тўлиқ бўшатиб бериш мажбуриятини олган. Агар янги маъмурий бино белгиланган муддатдан олдин тайёр бўлса, мавжуд бино харидорга шунга мувофиқ равишда эртароқ топширилади.
Марказдан чекиниш — йирик хусусий инвесторлар учун имконият
Учта аукцион якунларига кўра, давлат мулки ҳисобланган бинолар жами ҳисобда 612 миллиард сўмдан ортиқ суммага сотилди. Харидорларнинг аксарияти қурилиш соҳаси вакиллари бўлиб, улар пойтахт марказида катта ер майдонларига эга бўлиш имкониятидан фойдаланмоқда.
Давлат идораларининг Янги Тошкентга кўчирилиши жараёни эндигина бошланганини инобатга олсак, яқин ойлар ва йилларда бундай савдолар сони ортиши, пойтахт марказидаги кўчмас мулк эса бозорнинг энг қиммат активларидан бирига айланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон
20.12.2025, 17:45
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ерни аукционсиз расмийлаштиришни ваъда қилган шахс қўлга олинди
Ўзбекистон
14.10.2026, 10:59

Эҳтиёжманд оила фарзандларини бепул ўқитадиган тадбиркорларга ер 1 млн сўмдан аукционга чиқарилади
Ўзбекистон
10.09.2026, 10:06

“Ўзбекфильм” 22,9 млн евро қарзга кирди
Ўзбекистон
21.08.2026, 12:26
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди
Жаҳон
25.09.2026, 11:36
сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди
Жаҳон
25.09.2026, 11:36
