Ерни аукционсиз расмийлаштиришни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Улар 11,5 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ерни аукционсиз расмийлаштиришни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Наманган вилояти бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ходими Х.Д. ҳамда фуқаро Б.А.нинг ҳаракатларига чек қўйилди.

Терговга оид дастлабки маълумотларга кўра, улар фуқаро М.Е.га Мингбулоқ тумани ҳудудидан 40 сотих ер майдонини аукцион савдоларисиз, унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Мазкур «хизмат» эвазига талаб қилинган 11,5 минг АҚШ долларини олиш жараёнида ҳар икки шахс ашёвий далиллар билан ушланган.

Жиноят иши қўзғатилди

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 ва 168-моддалари (фирибгарликка суиқасд), шунингдек, 28 ва 211-моддалари (пора беришда иштирокчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ҳодисанинг барча тафсилотларига ҳуқуқий баҳо тергов натижалари асосида берилади.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Illyustrativ tasvir

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди

Уни ўғирлаб кетишмаган, гаровда ҳам ушлаб туришмаган.  Aслида нима бўлган?

Жаҳон

02.11.2026, 11:04

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда

Таълим ва илм-фан вазирлиги фуқароларни сохта хабарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Таълим

13.10.2026, 16:30

Янги Тошкент учун қанча ер майдони ажратилади?

Янги Тошкентда Тошкент шаҳрининг ҳар бир тумани ва мамлакатнинг қолган 13 та ҳудудига 100 гектардан ер ажратилади. Бу ҳудудларда маҳаллалар ташкил этиш ва тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Ўзбекистон

12.10.2026, 17:00

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди

Human Rights Watch Сирожиддин Одиловнинг товламачилик ва фирибгарлик бўйича шубҳали айбловлар билан қамалиши Ўзбекистонда адолатли судлов мезонлари юзасидан жиддий саволлар туғдираётганини таъкидлади.

Ўзбекистон

08.10.2026, 19:12

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?

Сирожиддин Media номи билан танилган блогер Сирожиддин Одилов фирибгарлик ва товламачиликда айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳукм эълон қилинди. Аммо иш ортидаги энг муҳим савол очиқ қолмоқда: нега айрим фуқаролар ўз муаммосини давлат идорасидан кўра блогер орқали ҳал қилишга уринади?

Ўзбекистон

07.10.2026, 18:38

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?

Самарқандда ШҲТ плюс хавфсизлик бўйича экспертлар мулоқоти ўтказилади

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин

Жамоат транспортида хавфсизлик масаласи кун тартибида.

Ўзбекистон

04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →