updated: 22.03.2026, 18:26

Instagram’да президентни ҳақорат қилган йигитга ҳукм ўқилди

Instagram’да Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни ҳақоратлаб изоҳ қолдирган оҳангаролик 18 ёшли йигитга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси ва қўшимча чекловлар тайинлади.

Instagram’да президентни ҳақорат қилган йигитга ҳукм ўқилди

Фото: Ситуативное

18 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар суди Ўзбекистон президентини ҳақорат қилган фуқарога нисбатан суд ҳукми ўқилди, дея хабар бермоқда ҳукмни ўрганиб чиққан Gazeta.

Суд ҳужжатида таъкидланишича, Оҳангарон шаҳрида яшовчи 18 ёшли судланувчи ўзига тегишли Instagram профили орқали Ўзбекистоннинг биринчи ва амалдаги президентлари тасвирланган фотосурат остида Шавкат Мирзиёевга нисбатан ҳақоратомуз мазмундаги изоҳ қолдирган.

Суд-сиёсатшунослик лингвистик экспертизаси хулосасига кўра, изоҳда президентга қарши қаратилган, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, обрўсизлантирувчи фикрлар, ғоялар ва сўзлар мавжудлиги аниқланган.

Нима учун бундай изоҳ қолдиргани ва мақсади нима бўлгани ҳақидаги саволга судланувчи ҳеч қандай мақсад бўлмагани, изоҳни ўйламасдан ёзганини айтди.

У айбига тўлиқ иқрорлик билдирди.

Суд айбланувчини Жиноят кодексининг 158-моддасининг 3-қисми (Ўзбекистон президентини интернетдан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш) билан айбли деб топиб, унга нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Шунингдек, унинг зиммасига қуйидаги қўшимча чекловлар юклатилди:

  • Алкоголли ичимликлар истеъмол қиладиган ва кўнгилочар жойлар (кафе, бар, ресторанлар)га бормаслик;
  • оммавий тадбирлар (намойишлар, митинглар)да иштирок этмаслик;
  • жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик;
  • маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз, яшаш жойини ўзгартирмаслик ҳамда Тошкент вилоят ҳудудидан ташқарига чиқмаслик.

Маълумот учун, 2021 йилдаги ўзгартишларга кўра, Интернетдаги бирор блог, ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифа ёки бирор бир хабар остидаги изоҳда президентга ҳақорат ёки туҳматни ифода этадиган маълумотни акс эттириш (матн, сурат, аудио, видео каби шаклларда) тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади. 

Эндиликда кодекснинг 158-моддаси 3-қисмига асосан, Ўзбекистон Республикаси президентини интернетда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш:

  • 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки –
  • 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд –
  • 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Хитойнинг ойлик автомобил экспорти 1 миллион донадан ошди

Доналд Трампнинг тариф сиёсатига қарамай, Хитой ўтган йилги 1 триллион долларлик рекорд савдо профитситини ошириши мумкин.

Иқтисодиёт

14.07.2026, 17:31

Аномал иссиқ: айрим ҳудудларда боғчалар ёпилди, чекловлар жорий этилди

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ туфайли айрим ҳудудларда болалар хавфсизлигини таъминлаш ва йўл инфратузилмасини муҳофаза қилишга қаратилган вақтинчалик чекловлар жорий этилди.

Ўзбекистон

14.07.2026, 16:25

Хитойда электромобиллар нега тез-тез алмаштирилмоқда?

Хитойда электромобиллар бозори жуда юқори суръатларда ривожланмоқда. Шунинг учун янги моделлар деярли ҳар ой тақдим этилмоқда ва бу эски автомобилларнинг қийматига ҳам таъсир кўрсатяпти.

Иқтисодиёт

14.07.2026, 14:48

Украина Европа Иттифоқи билан 6-кластер бўйича музокара бошлади

Европа Иттифоқи Украинанинг аъзолик музокараларида навбатдаги кластерни очди. Ушбу қарор Киевни Виктор Орбан туфайли юзага келган икки йиллик турғунликдан олиб чиқмоқда.

Сиёсат

14.07.2026, 14:43

Telegram’да t.me ҳаволалари ишламай қолди

Telegram мессенжерида t.me қисқа ҳаволалари вақтинча ишламай қолди. Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров X (аввалги Twitter) ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Жаҳон

14.07.2026, 14:38

Европа Иттифоқи 13 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни чекламоқчи

Европа Комиссияси сентябрь ойида тегишли қонун лойиҳасини тақдим этади. Таклифга мувофиқ, 13 ёшгача бўлган болалар ижтимоий тармоқлардан фақат чекланган вақт давомида ҳамда ота-она, васий ёки ўқитувчилар назорати остида фойдаланиши мумкин бўлади.

Жаҳон

14.07.2026, 12:31

Трамп Конгрессга Эрон билан уруш қайта бошланганини билдирди

АҚШ қонунчилигига кўра, президент Конгресс розилигисиз уруш бошласа, уни 60 кун ичида тўхтатиши шарт. АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро бўйича 60 кунлик муддат 1 майда тугаган. Аммо Трампда урушни давом эттириш учун "баҳона" мавжуд.

Сиёсат

14.07.2026, 11:34

Норвегия Ғазо учун футбол чипталари даромадини хайрия қилди

Ижтимоий тармоқларда Норвегия терма жамоаси 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионатидан олган барча мукофот пулини Ғазога хайрия қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Жаҳон

14.07.2026, 11:24

"Korzinka" компанияси Тошкент автотураргоҳлари аукционида ғолиб бўлди

Бошланғич қиймати 1,3 миллиард сўм этиб белгиланган лот савдолар якунида 20,9 миллиард сўмга сотилди.

Иқтисодиёт

14.07.2026, 09:47

Европа Иттифоқи Ғазо учун 1 миллиард долларлик ёрдам дастурини ишга туширди

Европа Иттифоқининг Ғазодаги тикланиш ишларини жадаллаштириш учун бошлаган лойиҳаси 15 та халқаро ҳамкор иштирокида амалга оширилмоқда.

Жаҳон

13.07.2026, 18:03

Энди Жаҳон чемпионатида 64 та жамоа иштирок этадими?

FIFA президенти Жанни Инфантино 64 жамоалик формат муҳокама қилинишини маълум қилди.

Спорт

13.07.2026, 16:12

Ўзбекистонда “Экологик технологиялар саноат парки” ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод металлургия комбинати ҳудудида 90 гектар майдонда тайёр инфратузилмага эга “Ўзбекистон экологик технологиялар саноат парки” ташкил этилишини маълум қилди.

Ўзбекистон

13.07.2026, 15:52

Хитой тезюрар поездлар билан дунёда етакчига айланди

Хитой сўнгги йигирма йил ичида темирйўл соҳасида дунёда мисли кўрилмаган ютуққа эришди. Бугунги кунда мамлакат нафақат энг катта тезюрар темирйўл тармоғига, балки энг тез ҳаракатланувчи поездларга ҳам эга давлатлардан бири ҳисобланади.

Жаҳон

13.07.2026, 13:19

Финляндия Россия таҳдидига қандай тайёргарлик кўрган?

The Times нашри Финляндия пойтахти Хельсинкининг эҳтимолий ядровий ҳужумга тайёргарлиги ҳақидаги таҳлилий материалини эълон қилди. Унда мамлакатнинг кўп йиллар давомида шакллантирилган фуқаро муҳофазаси тизими ва ер ости инфратузилмаси ҳақида сўз боради.

Жаҳон

13.07.2026, 12:04

Бразилияда аёл 55 йил маошсиз меҳнатга мажбурлангани аниқланди

Бразилиянинг Форталеза шаҳри яқинидаги элита турар-жой мажмуасидан 62 ёшли аёл қутқариб олинди. Тергов маълумотларига кўра, у етти ёшидан бошлаб бир оиланинг уч авлодига қарийб 55 йил давомида маошсиз уй хизматчиси сифатида ишлатилган.

Жаҳон

13.07.2026, 09:56

Ядросизланишни АҚШ иттифоқчиларидан бошлаш керак — Шимолий Корея

Пхенян НАТОни Осиё-Тинч океани минтақасида қарама-қаршиликни кучайтираётганликда айблади.

Сиёсат

11.07.2026, 14:27

Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонун имзоланди

Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонунни имзолади. Шу тариқа мамлакатда халқаро молия марказини ташкил этиш ҳуқуқий жиҳатдан Конституциявий қонун даражасида мустаҳкамланди.

Иқтисодиёт

11.07.2026, 11:26

АҚШ бутун Эронни йўқ қилишга тайёр – Трамп

Вашингтонга Эрон Трампга суиқасд қилиш режаларини ишлаб чиққани ҳақида разведка маълумотлари етказилган. Трамп ўзига суиқасд уюштирилса, қақшатқич жавоб тайёрлаб қўйганини маълум қилди.

Жаҳон

11.07.2026, 11:14

OpenAI янги ChatGPT Work агентини намойиш қилди

Anthropic билан кучли рақобатга киришган OpenAI узоқ кутилган "супер илова"сини тақдим этди. 

Фан-технология

10.07.2026, 18:30

«Сунъий интеллект мустақил киберҳужум уюштирди: тарихда илк бор

Сунъий интеллект мустақил равишда киберҳужум уюштирди

Сунъий интеллект тарихда илк бор киберҳужум уюштирди. У инсон иштирокисиз серверга кириб маълумотларни шифрлаб товон ҳам талаб қилган.

Фан-технология

10.07.2026, 14:43

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →