Истанбулда икки ўзбекистонлик аёл ўлдирилиб, жасадлари бўлакланган
Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари бўлган икки аёлнинг ўлими юзасидан тергов давом этмоқда. Янги маълумотларга кўра, ҳар икки жабрланувчининг жасади бўлакларга ажратилган.
Ўзбекистон
13.02.2026, 11:37
Улашиш:

24 январь куни Истанбулнинг Шишли туманидаги чиқинди контейнеридан 37 ёшли Дурдона Ҳакимованинг чойшабга ўралган, қисмларга бўлинган жасади топилган эди. Ҳолат юзасидан икки нафар Ўзбекистон фуқароси Истанбул аэропортида мамлакатни тарк этиб, Грузияга учиб кетмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган.
Тергов давомида Умрание туманида содир этилган қотиллик иши бўйича қўшимча тафсилотлар аниқланди. Маълум бўлишича, ўша манзилда яна бир аёл — 32 ёшли Сайёра Эргашева ҳам ўлдирилган бўлиши мумкин.
Турк ОАВ маълумотларига кўра, Эргашева 2025 йил 28 декабрь куни Туркияга кириб келган ва сўнгги бор Ҳакимова ўлдирилган уйда кўринган. 23 январдан буён у билан алоқа узилган.

Истанбул полицияси томонидан кузатув камералари ёзувлари қайта кўриб чиқилган. 24 январга оид тасвирларда гумонланувчилар уйдан бир нечта қора пакет ва катта чемодан олиб чиқиб кетаётгани қайд этилган. Терговчиларга кўра, жасадлар қисмларга ажратилиб, шаҳарнинг Фотиҳ туманидаги турли чиқинди контейнерларига ташланган бўлиши мумкин.
Дастлаб гумонланувчилар жиноятда фақат ёрдам берганини билдирган. Бироқ иккинчи қотиллик ҳолати аниқлангач, уларга нисбатан “қасддан одам ўлдириш” моддаси бўйича процессуал чоралар кучайтирилган.

Мазкур воқеа жамоатчилик ўртасида катта резонанс уйғотди. Истанбулнинг Шишли туманидаги “Османбей” метро бекати яқинида мингдан ортиқ киши тўпланиб, марҳума жасади топилган жой томон юриш қилган. Намойиш иштирокчилари “Эркаклар зўравонлигини тўхтатинг”, “Ўлдирилган аёллар учун адолат талаб қиламиз” ва “Мигрант аёллар ёлғиз эмас” деган шиорлар билан чиқиш қилган.
Анқарада ҳам юзлаб одамлар “Аёллар қотиллигини тўхтатайлик” чақириқлари билан норозилик намойишлари ўтказиб, айбдорларга нисбатан қатъий жазо чоралари қўллашни талаб қилган.
Ўзбекистон
13.02.2026, 11:37
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?
Ўзбекистон
20.10.2026, 16:58
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12

