updated: 22.03.2026, 19:14

Жиззах вилоятида янги кичик АЭС учун котлован қазиш ишлари бошланди

Жиззах вилоятининг Фориш туманида кичик қувватли атом электр станцияси учун мўлжалланган РИТМ-200Н реактори жойлашадиган котлован қазиш бўйича тайёргарлик ишлари бошланди. «Росатом» бош директори Алексей Лихачёв ва «Ўзатом» агентлиги раҳбари Азим Аҳмедхаджаев ишларга расман старт беришди.

Жиззах вилоятида янги кичик АЭС учун котлован қазиш ишлари бошланди

Фото: Министерство энергетики

Биринчи босқичда тахминан 1,5 миллион куб метр тупроқ олиб чиқилиши режалаштирилган бўлиб, котлованнинг чуқурлиги 13 метрга етади. Алексей Лихачёвнинг таъкидлашича, бошқа хорижий лойиҳалардаги каби, кичик атом станцияси қурилишида ҳам маҳаллийлаштириш даражаси юқори бўлади — ишлар ўзбекистонлик субпудратчилар томонидан амалга оширилмоқда.

«Росатом»  60 йиллик минимал хизмат муддатига эга станцияни қуриб, унинг эксплуатациясида ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни таъминлайди, — деди Лихачёв.

Маълумот учун, аввалроқ маҳаллий Enter Engineering компанияси Ўзбекистондаги биринчи атом электр станцияси қурилишига тайёргарлик кўриш учун субпудратчи сифатида танлангани хабар қилинган эди. Ҳозирда АЭС жойлашув майдонида Enter Engineering қурилиш-монтаж базасини барпо этмоқда. У ерда конструкцияларни олдиндан йиғиш ишлари амалга оширилади. Шунингдек, база доирасида қурилиш ва монтаж материаллари учун омборлар, бетон аралаштириш узеллари ташкил этилади.

Enter Engineering компанияси бунга қадар Uzbekistan GTL заводи, Олмалиқ кон-металлургия комбинати таркибидаги 3-мисни қайта ишлаш заводи (3-МҚИЗ), Бойсун газни қайта ишлаш заводи «Мустақилликнинг 25 йиллиги» ёки М-25, Бухоро вилоятидаги МТО газ-кимё мажмуаси ва бошқаларни барпо этган. Шу билан бирга, Enter Engineering ўз ходимларига мунтазам равишда ойлик иш ҳақини бермай келиши билан машҳур. Интернетда тўлов талаб қилаётган ишчиларнинг фото ва видеолари бир неча бор пайдо бўлган.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

Криштиану Роналду 30 кунга футболдан четлатилди

Португалия футбол федерацияси ҳужумчига 255 евро жарима ҳам тайинлади.

Спорт

20.10.2026, 11:15

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қанча миқдордаги келишув имзоланди?

Марко Рубио бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Самарқандга ташрифи доирасида Америка ва Ўзбекистон бизнес вакиллари 12 миллиард долларлик 54 та ҳамкорлик келишувини тузди.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 10:27

Параосиё ўйинлари: Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 29 тага етди

"Кунчиқар мамлакат" да медалларни қўлга киритиш давом этмоқда.

Спорт

20.10.2026, 10:10

Пенсия тайинлаш соддалашади

Пенсия учун ариза ёзмайсиз, ҳужжат йиғмайсиз, тўлов ўзи давом этади. Қайси ҳолларда ва қайси ҳудудларда, билиб олинг.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 09:40

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →