updated: 22.03.2026, 19:08

Мубашшир Аҳмад суд иши биринчиси ўтди, кейингиси кузга қолдирилди

Бугун, 19 август куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судида диний уламо Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) суди бўлиб ўтди. Суд иши айрим гувоҳларнинг судга келмаганлиги учун 8 сентябрга қолдирилди. Бу ҳақда PARADIGMA.UZ журналисти хабар қилди.

Улашиш:

Mubashshir Ahmad sud ishi birinchisi oʻtdi, keyingisi kuzga qoldirildi

Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Азиз Абидовга кўра, Алишер Турсунов Жиноят Кодексининг учта бобида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. Суд жараёни очиқ кечган. Суд ОАВ вакилларидан суд жараёни якунлангунига қадар аудио, видео ёзмаслик ва барчадан изоҳ ёки тахминий гумон қилмасликни сўраган.

 

“Менимча, бу суд қарорини, суд томонидан чиқарилган ажримни муҳокама қилмаймиз. Бу қарорни ижро қилиш керак ва суд жараёни бўлиб ўтмоқда. Суд терговга киришдан олдин прокурор томонидан айблов хулосаси ўқиб эшиттирилди. Ҳозир суд терговини бошлашга ўтилди”, — деди у.

 

Суд жараённи ёритишга келганда журналистлардан холис ёритишни илтимос қилган.

 

Турсуновни ҳимоя қилаётган адвокат Абуллоҳ Содиқнинг айтишича, суднинг очиқ бўлиши учун илтимоснома киритилган. Турсуновга нисбатан Жиноят кодексининг 244-3 моддаси ва 244-1 моддаси учинчи қисми “г” банди ва 156-модда иккинчи қисми билан айблов эълон қилинган.

 

“Бу айбловларга кўра, 244-3 модда диний материални, яъни Диний қўмита рухсати олинмасдан тарқатилиши. Бу айблов бўйича ҳеч қанақа эътирозимиз йўқ. Сабаби, устоз Туркия Республикасида бўлган ҳолатда ҳам “Азон Глобал”дан ва Ўзбекистонда ҳам “Азон.уз” каналлари орқали бу материалларнинг рухсат олмасдан тарқатилиш ҳолатлари бўлган. Сабаби, ҳеч қандай ғаразли мақсад бўлмаган. Лекин 244-1 модда, яъни ғаразгўйлик ғоялари билан йўғрилган хатти-ҳаракатларни содир этилиши ва шунга оид бўлган материалларнинг тарқатилиши — бу ерда қасд талаб қилинади. Биз домланинг айнан умуман бунақа қасди бўлмаганлигини, аксинча, аҳолини тинчлантириш ва ғазотга, ўша урушга кетиш ёки жиҳодга мажбурий шу нарсаларга кўчиришни нотўғри тушунган ҳолатда шунақа нарсалар бўлишининг олдини олиш, яъники Ўзбекистонда аҳолининг осойишталигини, тинчлигини, тотувлигини сақлаш мақсадида бу нарсани, фатвони ўзлари уламо ўлароқ илмлардан фойдаланган ҳолда шарҳлаб, уни таржима қилиб, шарҳлаб беришлари мақсади кўзда тутилган”, — деди адвокат.

 

Унга кўра, Турсуновга қўйилаётган айбловлар яъни 244-1 моддаси учинчи қисми “б” банди ҳамда 156-модда иккинчи қисми диний адоват қўзғатиш айбловлари ҳам бор.

 

“Бу ерда ҳам диний адоват йўқ, яъни диний адоват, миллий, ирқий, этник, диний адоват қўзғатиш деган модданинг номланиши, бу модда ҳам, демак, қасдни талаб қилади. Бу ерда ҳам бунақа қасд йўқлиги, яъни диний илмларига ўзаро ишонганлиги, яъни ортиқча ишониб, унинг орқасидан ўйламасдан, унинг оқибатларини ўйламасдан иш тутганликлари ҳақидаги айблов қўйиляпти. Демак, бундай моддаларда айблов тўғри қасддан содир қилинишини инобатга олган ҳолатда ва диний адоват қўзғатиш халқ ўртасида ёки бирор бир халқ, ирқийлар ёки Исроил давлати дегани ҳам, у модданинг диспозициясида давлат кўзда тутилмаяпти. Диний, миллий, ирқий, этник деб кўрсатиляпти. Шу маънода бу айблов билан ҳам келишилмади”, —  деди адвокат.

 

Тартибга кўра, суд 8 сентябрь кунига суд қолдирилди.

 

“Бу узоқ муддат, деган эътирозлар келиб чиқяпти, бунинг боиси шундаки, 8 сентябргача бўлган муддат оралиғида, яъни тахминан 20 кун муддат бўлса ҳам, изолятордан одамларни олиб келиш тартиби бор, мустақиллик байрамидан беш кундан кейин тўхтайди ва у кейин байрамдан кейин ҳам беш кундан кейин яна тўхтайди. Яъни шу нуқтаи назардан бу чўзилган деб ҳисоблаймиз ва бу нормал ҳолат. Сабаби, бу битта иш доирасидагина нарса эмас, бу бутун тизимда шунақа тартиб ўрнатилган ва буни тўғриқабул қилиниши ҳам менимча мақсадга мувофиқ бўлади”, – деди у.

 

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?

Германиянинг 34 та шаҳрида ўн минглаб ёшлар иштирокида намойишлар ўтказилди. Франкфуртда ғалаёнлар тартибсизлик ва талончиликларга айланиб кетди.

Жаҳон

02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.

Ўзбекистон

02.11.2026, 13:03

Illyustrativ tasvir

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди

Уни ўғирлаб кетишмаган, гаровда ҳам ушлаб туришмаган.  Aслида нима бўлган?

Жаҳон

02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди

Хитойлик 24 ёшли йигит тўйига меҳмон топиш учун ноодатий йўл тутди. Унинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати қисқа вақт ичида кутилмаган натижа берди.

Жаҳон

31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда газ таъминоти, божхона расмийлаштируви, мобил реклама, тадбиркорлар учун коммунал тўловлар ҳамда пенсия тайинлаш тартибига оид бир қатор ўзгаришлар жорий этилади.

Ўзбекистон

31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди

Пиротехника воситалари одамларда қўрқув ва хавотир уйғотиши ҳамда руҳий зўриқишга сабаб бўлиши мумкинлиги тақиққа асос қилиб кўрсатилган. 

Жаҳон

29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...

Исроилда парламент сайловларидан кейин овозларни санаш давом этмоқда. Бош вазир Биньямин Нетаньяху тарафдорлари блоки дастлабки натижаларга кўра олдинда бормоқда, бироқ ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 та мандатни ҳали қўлга киритмаган.

Сиёсат

28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди

Босмахонадан 17 579 дона тайёр ва 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоб, тўртта босма ва елимлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинди. 

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?

Жорий йилнинг 15 сентябридан бошлаб ўзбекистонликлар учун 60 кунлик визасиз режим ва аэропортда виза олиш тартиби бекор қилинган эди.

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин

Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди

Тожикистонда фуқароларга 18 ёшга тўлганидан кейингина хорижга ишлаш учун боришга рухсат берилади. Янги талаб президент Имомали Раҳмон томонидан 21 октябрь куни имзоланган «Миграция тўғрисида»ги қонунда белгиланган.

Жаҳон

28.10.2026, 10:24

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →