Apple iPhone патентини бузганлиги учун $5,7 миллиард тўлайди
Калифорния ҳакамлар ҳайъати Apple иккита Taction патентини бузган, аммо буни қасддан амалга оширмаган деб топди; Apple апелляция беришни режалаштирмоқда.
Фан-технология
29.09.2026, 17:59
Улашиш:

Apple компанияси билдиришнома келганда ёки тугма босилганда сезиладиган тебранишларни таъминлаш учун Taction Technology компаниясининг патентланган технологиясидан фойдаланган.
Шу сабабли Apple компаниясига 5,7 миллиард доллардан ортиқ тўлов қилиш мажбурияти юклатилди.
Калифорния жанубий округи федерал судидаги ҳакамлар ҳайъати iPhone ишлаб чиқарувчиси Сан-Диегода жойлашган компанияга тегишли иккита патентни бузган деб топди.
«Ҳайъат Taction фойдасига қарор чиқаргани ва компаниянинг патент ҳуқуқларини тасдиқлаганидан хурсандмиз», — деди Taction компаниясининг адвокати Ленс Янг.
Мазкур ҳукм 2021 йилда бошланган суд жараёнининг якунидир. Ўшанда Taction илк бор Apple компаниясига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилган. 2023 йилда федерал судья Apple Taction компаниясининг патентларини бузмаган, деган қарорга келган эди. Бироқ апелляция суди ўтган йили ишни қайта кўриб чиқиш учун тиклади.
«Taction компаниясининг инновациялари ва муваффақиятидан фойдаланиб, Apple Taction патентларини бузадиган қурилмаларни сотмоқда. Apple Taction томонидан патентланган ихтиролардан компаниянинг лицензияси ёки рухсатисиз фойдаланмоқда. Taction Apple томонидан содир этилган патент ҳуқуқлари бузилишини бартараф этиш учун ушбу даъвони киритди», — дейилади Taction томонидан дастлаб тақдим этилган 31 саҳифалик даъво аризасида.
Бироқ ҳакамлар ҳайъати Apple патентларни қасддан бузмаган деб топди.
Apple қарор устидан шикоят қилишни режалаштираётганини маълум қилди.
«Apple’нинг Taptic Engine технологияси Taction технологиясидан тубдан фарқ қилади. Буни суд жараёнида Taction’нинг ўзи ҳам Apple маҳсулотларини синаб кўрганида тасдиқлади», — дея жавоб берди Apple.
Ҳукм компания учун ҳал қилувчи паллада, юқори тизимдаги ўзгаришлар фонида эълон қилинди. Технологик гигант ўзининг сунъий интеллект маҳсулотларини ишлаб чиқаришда бошқа йирик компаниялардан ортда қолаётган бир пайтда раҳбарият ўзгарди.
Душанба куни савдолар бошланиши билан Apple акциялари тахминан икки фоизга пасайди.
Фан-технология
29.09.2026, 17:59
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Apple қайси қурилмалари нархини оширди ва бунинг сабаби нима?
Фан-технология
26.06.2026, 16:33

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

4,7 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон энергетикаси қандай ривожланмоқда?
Иқтисодиёт
17.10.2026, 15:32

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
