updated: 22.03.2026, 08:41

ОАВлар ёритаётган 328 та реклама қонунчиликка тўғри келмайди — Ракобат комитаси

ОАВ томонидан ёритилаётган БФҚ (биологик фаол қўшимча)лар реклама қонунчилигига тўғри келмаслиги аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди

Улашиш:

OAVlar yoritayotgan 328 ta reklama qonunchilikka toʻgʻri kelmaydi — Rakobat komitasi

OAVlar yoritayotgan 328 ta reklama qonunchilikka toʻgʻri kelmaydi — Rakobat komitasi

Қайд этилишича, қўмита томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги реклама материалларининг қонун ҳужжатларига қай даражада риоя қилинаётгани кўздан кечирилган. Ўрганишлар давомида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 2205 та реклама ижтимоий тармоқларда айланаётгани аниқланган. 

Шундан 328 та рекламада қонунчиликка номувофиқлик ҳолатлари кузатилиб, тегишли кўрсатмалар билан бартараф этилган. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини ихтиёрий бартараф этмаган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иш қўзғатилган. 

Андижон вилоятида фаолият юритувчи "Taraqqiyot TV" телеканали орқали "Қомус капсулалари" биологик фаол қўшимчаси рекламаси эълон қилинаётгани кузатилган. Мазкур реклама ўрганилганда унда чалғитувчи ва бўрттирувчи иборалар қўлланилгани аниқланган. 

Сўнг ушбу телеканал "Реклама тўғрисида"ги қонуннинг 16-, 34- ва 35-моддалари талаблари бузганликда айбланиб, ҳудудий бошқарманинг махсус комиссияси томонидан "Таraqqiyot TV"га  нисбатан иш қўзғатилган ва эфирида кетаётган маҳсулотининг рекламаси олиб ташланган. 

Шу каби ҳолат Тошкент шаҳрида ҳам кузатилган. "Жит Здорово" газетасида чоп этилган "Neoflex" БФҚ рекламаси текширувдан ўтказилганда қонунбузарлик ҳолатлари юзага чиққан. Ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан "PAKSTAMPA" МЧЖга нисбатан жарима белгилаган ҳамда масъулларига нисбатан маъмурий чоралар кўллаган.

Шунингдек, Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан "Mahalla" телеканали орқали "Фитоплюс" ҳамда "Геморроид" маҳсулотлари рекламасида ҳам қонун бузилиш ҳолатлари очиқланган. Сўнг ҳудудий бошқарманинг тегишли кўрсатмасига асосан "HERBAL MED" МЧЖ томонидан қонун талабларига зид бўлган ҳолатлар бартараф этилган.

Яна Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари ҳудудида ҳам турли Telegram-каналлари ("Сирдарё мошина бозор", "Гулистонликлар Расмий", "Гулистон Olx Сирдарё ", "Самарқандликлар_Самарқанд24", "Самарқанд100", "Нуробод OLX")  орқали биологик фаол қўшимчаларнинг ("Геморойдан халос этувчи", "Дисаар", "Stop diabet-No diabet") қонунга зид рекламалари тарқатилган ҳолатлар аниқланган. Сўнг канал админларига тушунтириш ва огоҳлантириш берилган ва реклама материаллари каналлардан олиб ташланган.

Ўзбекистон

08.11.2024, 11:26

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

“ALHADAYA” биологик фаол қўшимчаси рекламаси учун молиявий жарима қўлланилди

Реклама материалларида таъсирли даъволар ва маҳсулот ҳақида тўлиқ маълумот йўқлиги аниқланди. Бу эса истеъмолчиларда мазкур қўшимчани дори воситаси сифатида қабул қилиш эҳтимолини юзага келтирган.

Иқтисодиёт

13.02.2026, 12:39

Taftish.uz ходимларининг ушланиши юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ расмий муносабат билдирди

Taftish.uz интернет нашрининг барча ходим ва журналист-операторлари номаълум сабабларга кўра Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон

16.01.2026, 18:45

Ўзбекистонда ОАВ ва ноширлик соҳаси устидан назорат бошқа ташкилотга топширилди

Ўзбекистонда ОАВ, ноширлик ва рақамли ахборот соҳасида мониторинг ва назорат ваколатлари РТВ ҳузуридаги инспекцияга берилди. Президент қарори билан тизим янгиланди.

Ўзбекистон

12.12.2025, 15:29

Bosh prokuratura OAV vakillarini ogohlantirdi

Бош прокуратура ОАВ вакилларини огоҳлантирди

Бош прокуратура ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан прокуратура фаолиятига тегишли бўлган тергов тадбирларини ёритишда фақат вакиллик органининг ахборот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотлар асосида ёритишни сўради.

Ўзбекистон

28.10.2024, 09:57

"Yomgʻirdan soʻng chiqadigan chuvalchanglar, bir tiyinga qimmat blogerchalar". Oʻrmon xoʻjaligi agentligi matbuot rahbari nimaga shama qildi?

"Ёмғирдан сўнг чиқадиган чувалчанглар, бир тийинга қиммат блогерчалар". Ўрмон хўжалиги агентлиги матбуот раҳбари нимага шаъма қилди?

Ижтимоий тармоқларда Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати раҳбари Юлдуз Орипованинг блогерларни ёмғирдан кейин чиқадиган чувалчангга ўхшатиб, журналист-мухбирларни бир тийинга қиммат касб эгалари дея ҳақорат қилиб ёзган пости тарқалди. Хўш, нега давлат ишида ишлайдиган ҳукумат вакили бундай ҳақоратли сўзлар билан чиқди, бунга арзигулик сабаби бордир дерсиз. Агар сизни шу савол ўйлантирган бўлса, унга PARADIGMA.UZ'нинг эътиборингизга ҳавола этаётган қуйидаги мақоласи орқали жавоб олишингиз мумкин.

Ўзбекистон

02.10.2024, 16:01

Markaziy Osiyo davlatlari yagona media platformasini yaratmoqchi

Марказий Осиё давлатлари ягона медиа платформасини яратмоқчи

Жорий йилнинг 8 август куни Остона шаҳрида Марказий Осиёда ахборот маконини ривожлантириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш доирасида Марказий Осиё минтақасидаги давлатларнинг ОАВ масалалари бўйича ваколатли органлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги хабар берди.

Сиёсат

12.08.2024, 09:51

сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37