Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар
Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадини ошириш ва касбий ривожланиши учун янги чораларни эълон қилди.
Ўзбекистон
30.09.2026, 15:22
Улашиш:

Жумладан, миллий сертификатга эга ўқитувчиларнинг ойлик маошига 50 фоиз устама тўланади. Ҳар йили 208 та туман ва шаҳардаги лидер ўқитувчиларнинг ҳар бирига 30 млн сўмдан мукофот берилади.
Шунингдек, ҳар йили 1 минг нафар ўқитувчи Буюк Британия, Франция ва Сингапур каби давлатларга малака ошириш ва стажировкага юборилади.
Камида 15 йиллик иш стажига эга педагогларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларида ўқиш учун контракт тўловини амалга оширишга фоизсиз таълим кредити ажратилади.
Сертификат ва олимпиада натижалари учун қўшимча рағбат
Хорижий ва миллий сертификат олиш учун педагоглар қилган имтиҳон харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Хоразмий, Фарғоний, Беруний, Ибн Сино, Менделеев каби халқаро ва минтақавий олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган педагогларга тўғридан-тўғри олий малака тоифаси берилади.
Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари йўлга қўйилади. Келаси йилдан 4-синфлар ўртасидаги олимпиаданинг туман босқичи ғолиблари компьютер билан тақдирланади.
Уларни тайёрлаган ўқитувчиларга натижага қараб:
- туман босқичида — 10 млн сўм;
- вилоят босқичида — 50 млн сўм;
- республика босқичида — 100 млн сўм
миқдорида мукофот берилади.
100 та мактабда айрим фанлар инглиз тилида ўқитилади
Янги ўқув йилидан бошлаб 100 та мактабнинг биттадан синфида математика, информатика ва табиий фанларни тўлиқ инглиз тилида ўқитиш йўлга қўйилади.
Лойиҳага жалб этилган ўқитувчилар ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳи педагогларининг ойлик маошига 100 фоиз устама тўланади.
Мактабларда сифат индекси жорий этилади
Ўрта таълим тизимида янги сифат индекси жорий этилади. Унга кўра, мактаблар педагогик жамоанинг салоҳияти ва эришган натижалари асосида тоифаларга ажратилади.
Илғор мактаблар ўз тажрибасини бошқа таълим муассасаларида жорий этиб, уларнинг юқори тоифага ўтишига ёрдам берса, бутун педагогик жамоага 30 фоиз устама тўланади.
Бунда мактабларда меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида ҳам сифат кўрсаткичлари ҳисобга олинади.
Бир ойлик мажбурий малака ошириш тартиби бекор қилинади
Педагогларнинг малака ошириш учун пойтахт ёки вилоят марказига бориб, бир ойлик мажбурий курсларда ўқиши талаби бекор қилинади.
Унинг ўрнига ўқитувчиларга тоифа синовидаги натижасига қараб, 18 соатдан 72 соатгача мустақил касбий ривожланиш учун ваучер берилади. Педагог малака ошириш жойини ўзи танлайди, харажатлар давлат томонидан қопланади.
Шавкат Мирзиёев учрашувда бу чоралар педагогларнинг касбий салоҳиятини ошириш ва таълим сифатига натижага асосланган ёндашувни кучайтиришга қаратилганини таъкидлади.
Ўзбекистон
30.09.2026, 15:22
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
