Ўзбекистонда 1,5 млн нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади
Ўзбекистонда икки йил ичида 1,5 миллион нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 24 сентябрь куни қабул қилинган "Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида"ги Президент Фармонида маълум қилинди.
Ўзбекистон
24.09.2024, 10:01
Улашиш:

Oʻzbekistonda 1,5 mln nafar aholi kambagʻallikdan chiqariladi
Унга кўра, 2024 йилнинг қолган даврида 500 минг, 2025 йилда 1 миллион нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг ҳамда барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланган.
Шунингдек, фармонда "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури амалга оширилиши ҳамда дастур бўйича Республика комиссияси ташкил ташкил этилиши айтилган. Дастур 2024 йил 1 ноябрдан қуйидагиларни назарда тутувчи "Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият" тамойили асосида амалга оширилади:
— Барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш;
— Таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш;
— Кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиш;
— Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш;
— Яшаш шароитларини яхшилаш;
— Давлат томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш;
— Давлат органлари ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш.
Бундан ташқари, фармонда 2024 йил 1 декабрдан "маҳалла еттилиги" томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш натижасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилиши ёзилган. 2025 йил 1 январдан:
— Кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда ушбу нафақа ва моддий ёрдамни уларнинг муддати тугагунга қадар, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўлаш давом эттирилади;
— Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўланади;
— Камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилади.
Ўзбекистон
24.09.2024, 10:01
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ишлаётган оналарга боласи бир ёшга тўлгунга қадар нафақа тўланади
Ўзбекистон
03.09.2026, 14:48

Ёшлар нега таълим ва ишдан узиляпти — тадқиқот
Фан-технология
26.06.2026, 10:11

Камбағал оилаларга озиқ-овқат ва кийим-кечак учун ваучерлар ажратилади
Ўзбекистон
15.12.2025, 16:11
машҳур янгиликлар

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Қозоғистон Россияга бензин экспорт қилишдан воз кечди
Иқтисодиёт
27.08.2026, 16:41

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 15:35
сўнгги янгиликлар

Ҳиндистон ва Хитой: 2020 йилги тўқнашувдан кейин вазият қандай?
Жаҳон
12.09.2026, 14:39

Криштиану Роналду: «Футболдаги сўнгги йилим бўлиши мумкин»
Спорт
12.09.2026, 13:56

24-августдан 4-сентябргача бўлиб ўтган чет тили бўйича имтиҳон натижалари чиқди
Таълим
12.09.2026, 12:26

Душанба кунида ҳам қатор хорижий валюталар тушади
Иқтисодиёт
12.09.2026, 12:19

Болаларга зўравонлик қилганларга педагогик фаолият тақиқланади
Таълим
12.09.2026, 12:03

Адвокат ChatGPT сабаб жаримага тортилди
Жаҳон
12.09.2026, 09:53

22 ёшли қиз эркаклар футбол кулубига мураббий бўлди
Спорт
11.09.2026, 15:51

Келаси ҳафта Сеул Марказий Осиё саммитига мезбонлик қилади – Жанубий Корея президенти
Сиёсат
11.09.2026, 15:47

Шавкат Мирзиёев Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди
Сиёсат
11.09.2026, 14:53

Украина дронлари Тула вилоятида икки кишини ўлдирди, Киевда 8 киши яраланди
Жаҳон
11.09.2026, 14:27

11 сентябрь — АҚШ тарихидаги қонли кун
Жаҳон
11.09.2026, 12:25

Непал БМТдан $20 млн компенсация талаб қилди
Жаҳон
11.09.2026, 12:00

Ўзбекистон ва Япония энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиради
Ўзбекистон
10.09.2026, 17:09

Ғазо: Исроилнинг сўнгги зарбалари бир оиланинг тўрт аъзосини ҳаётдан олиб кетди
Жаҳон
10.09.2026, 16:13

Саида Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси этиб тайинланди
Ўзбекистон
10.09.2026, 15:34

Исроил — Буюк Британия ўртасидаги зиддият кескинлашди
Жаҳон
10.09.2026, 12:31

“Ҳар бирингизга $5000 дан бераман” – Трампдан янги ваъда
Сиёсат
10.09.2026, 11:57

Алифбодаги ўзгаришлар: амалдаги ҳужжатлар ва пуллар муомалада қолади
Ўзбекистон
10.09.2026, 11:50

Дунёда инфляция яна кучаймоқда
Иқтисодиёт
10.09.2026, 10:38

AI инсониятни 2030 йилгача йўқ қилиши мумкинми?
Фан-технология
10.09.2026, 10:30
машҳур янгиликлар

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Қозоғистон Россияга бензин экспорт қилишдан воз кечди
Иқтисодиёт
27.08.2026, 16:41

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 15:35
