Ўзбекистонлик мигрантлар 10 ойда 15,8 миллиард доллар пул жўнатгани маълум қилинди
Хусусан, хорижда ишлаётган ўзбекстанликларнинг сони 2016 йилдан буён камайган бўлса-да, улар томонидан юборилган пул маблағлари сезиларли даражада ошиб, 2025 йилнинг ўн ойи якуни бўйича 15,8 миллиард долларга етган. Бу кўрсаткич 2016 йилдаги 3,8 миллиард доллардан қарийб тўрт баробар юқори.
Ўзбекистон
19.11.2025, 19:27
Улашиш:

Президент Шавкат Мирзиёевга меҳнат миграцияси тизимини халқаро стандартларга мос равишда такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот тақдим этилди.
Сўнгги йилларда фуқароларнинг чет элга тартибли жўнатилиши бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида меҳнат бозори диверсификация қилинмоқда.
Тақдимотда хорижий меҳнат бозорида малакали мутахассисларга талаб ошгани қайд этилди. Ҳозирда 140 минг нафар мутахассисга буюртма мавжуд, бироқ тил ва касбий кўникмаларга қўйиладиган талаблар юқорилиги туфайли етарли кадрлар тайёрлашда ҳали муаммолар борлиги билдирилди. Шунингдек, миграция хизматларининг тарқоқлиги фуқаролар учун ортиқча оворагарчилик келтирмоқда.
Соҳадаги хизматларни бирлаштириш мақсадида Тошкентнинг Учтепа туманида “Хорижга ишга тайёрлаш маркази”, Термизда эса “Ягона миграция хизматлари” маркази ташкил этилиши белгиланди. Яшнобод туманида эса халқаро компаниялар билан ҳамкорликда немис ва япон тиллари бўйича ўқув мактаблари очилади.
Ўзбекистонликларнинг Европа мамлакатларига миграция оқими охирги йилларда 4 баробар ошгани таъкидланиб, бу йўналишда ҳуқуқий ҳимояни кучайтириш зарурлиги қайд этилди. Айрим Европа давлатлари билан меҳнат миграцияси бўйича келишувлар мавжуд эмаслиги сабабли, тегишли ҳукуматлараро ҳужжатларни имзолаш жараёнини тезлаштириш топширилди.
Шунингдек, хорижда миграция атташелари ва агентлик ваколатхоналарини кўпайтириш, мамлакат ичида виза марказларининг кўчма офисларини очиш режалаштирилган.
Тақдимотда миграция хизматларини рақамлаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди. “Хорижда иш” платформасида 25 та сервис таклиф этилмоқда, жорий йил бошидан буён 524 минг фуқаро онлайн хизматлардан фойдаланган. Аммо барча жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилмаган.
Президент сунъий интеллект технологияларини жорий этиш зарурлигини таъкидлар экан, биометрик идентификация, реал вақт режимида хориждаги иш ўринларини кузатиш ва масофадан маслаҳат бериш бўйича режаларга эътибор қаратилди. Миграция агентлигида 24/7 ишлайдиган ситуацион марказ очиш таклиф қилинди.
Шунингдек, ноқонуний миграция ва фирибгарлик билан шуғулланувчи консалтинг хизматларининг кўпайгани қайд қилинди. Аэропортларда интерактив инфокиосклар ўрнатиш ва лицензиясиз ташкилотлар учун жарималарни ошириш таклиф этилди. Ноқонуний миграцияни ташкил этиш учун жавобгарликни Жиноят кодексига киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.
Ўзбекистон
19.11.2025, 19:27
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Шахматчиларга бериладиган мукофотлар оширилади
Иқтисодиёт
23.09.2026, 11:52

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
сўнгги янгиликлар

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?
Ўзбекистон
20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ
Жаҳон
20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди
Ўзбекистон
20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди
Ўзбекистон
20.10.2026, 13:03

Криштиану Роналду 30 кунга футболдан четлатилди
Спорт
20.10.2026, 11:15

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қанча миқдордаги келишув имзоланди?
Иқтисодиёт
20.10.2026, 10:27

Параосиё ўйинлари: Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 29 тага етди
Спорт
20.10.2026, 10:10

Пенсия тайинлаш соддалашади
Иқтисодиёт
20.10.2026, 09:40
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Шахматчиларга бериладиган мукофотлар оширилади
Иқтисодиёт
23.09.2026, 11:52

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
