Ўзбекистонликларни бортга чиқармай камситган WizzAir ҳақида канадалик хонанда қўшиқ куйлади
Канадалик хонанда Девид Керолл "айби" ўзбекистонлик бўлган Суҳроб Убайдулаевни самолётга чиқишига рухсат бермаган WizzAir лоукастери ҳақида қўшиқ басталаб, унга клип ҳам суратга олди ва “Ютуб”га қўйди.
Ўзбекистон
22.10.2025, 12:24
Улашиш:
Блогер Шаҳноза Соатованинг ёзишича, канадалик машҳур қўшиқчи Девид Керолл 2008 йили “United airlines” авиакомпанияси қиммат ($3500) гитарасини синдириб, товон тўлаб бермагани учун бу ҳақда қўшиқ ёзиб, “Ютуб”га чиқарган ва компаниянинг 180 миллион доллар зарар кўришига сабабчи бўл. Унинг ушбу иши билан жаҳон авиациясида мижозлар билан ишлаш стратегиясининг тубдан ўзгаришига сабабчи бўлган.
Ушбу хонанда бу сафар юртдошимиз, косонсойлик Суҳроб Убайдуллаев ва унинг WizzAir авиакомпанияси билан можароси ҳақида қўшиқ куйлади.
Суҳробни 2023 йил августида Римдаги аэропортда WizzAir компанияси самолёт бортига чиқармаган — шунчаки ўзбекистонлик бўлгани учун! Натижада Абу Даби орқали транзит билан учаётган талабанинг чипталари куйиб кетган, бир ҳафта юртма-юрт сарсон бўлиб, қарзга ботиб, аранг уйига етиб келган.
Авиакомпания ўзбекистонлик йигитни бортга бесабаб чиқармагани етмагандек, пулини ҳам қайтариб бермаган.
“Бу бедодликка чек қўйиш керак”, – деб ёзади Шаҳноза Соатова. Унинг қўшимча қилишича, Суҳроб Wizzair’ни Европа судига берган. Девид Керолл эса уни қўллаб қўшиқ ёзибди ва клип суратга олган.
Wizz Air — 2003 йилда таъсис этилган Венгрия лоукастери бўлиб, 50 дан ортиқ давлатга, шу жумладан, Ўзбекистонга парвозларни амалга оширган. Арзон авиакомпания жорий йил сентябридан Самарқанд ва Тошкентга парвозларни бекор қилди. Сўнгги йилларда йўловчилар ҳуқуқлари, кечиктирилган парвозлар ва хизмат кўрсатиш стандартлари бўйича компания атрофида бир қатор баҳс ва танқидлар кузатилган.
Ўзбекистон
22.10.2025, 12:24
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
сўнгги янгиликлар

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?
Ўзбекистон
20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ
Жаҳон
20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди
Ўзбекистон
20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди
Ўзбекистон
20.10.2026, 13:03
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
