Президент Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев 20 октябрь куни Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, бу ердаги экспозициялар орқали халқимизнинг бой тарихий ва маънавий меросини кенг намойиш этишга қаратилган ишлар билан танишди.
Ўзбекистон
20.10.2025, 21:29
Улашиш:

Мазкур улкан ва ноёб лойиҳа давлат раҳбарининг 2017 йил 23 июндаги қарорига асосан бошланган. Кўп ўтмай, 2018 йилги Рамазон ҳайити куни унинг пойдеворига тамал тоши қўйилган эди. Ўтган даврда бу ерда катта ҳажмдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Марказ қадимий меъморий анъаналаримиз ва миллий безаклар уйғунлигида барпо этилди. Иншоотнинг тўрт томонида баландлиги 34 метрли пештоқлар, ўртада эса 65 метрли миллий услубдаги гумбаз қад ростлаган.
Иншоотнинг марказий қисмида Қуръони карим зали жойлашган. Бу ерда мусулмон оламининг ноёб маънавий дурдонаси саналган қадимий Усмон мусҳафи намойиш этилади. Шунингдек, сомонийлар, қорахонийлар, хоразмшоҳлар, темурийлар ва бошқа сулолалар даврига оид муқаддас китоб нусхалари, уларнинг эски ўзбек тилидаги таржималари, шу билан бирга, жаҳондаги энг нодир қўлёзма Қуръонлардан намуналар ҳам жой олади.
Бундан ташқари, давлат раҳбарининг ташаббуси билан чет элларда сақланаётган тарихимиз ва улуғ алломаларимиз мероси билан боғлиқ қимматли манбалар ва ашёлар Ўзбекистонга қайтарилди.
Марказ таркибида 460 ўринли анжуманлар зали ҳам қуриб битказилган бўлиб, халқаро миқёсдаги учрашув ва илмий анжуманларни ўтказиш учун барча замонавий шарт-шароитлар яратилган.
Мажмуада “Исломдан аввалги цивилизациялар”, “Биринчи Ренессанс”, “Иккинчи Ренессанс”, “Ўзбекистон XX асрда” ҳамда “Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс” бўлимлари ташкил этилган. Бу ерда буюк алломаларимиз фаолияти ҳақида маълумотлар, шунингдек, Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқа уламолар мероси ҳам кенг ёритилган.
Шунингдек, тарихимизда илму маърифат ва маънавият ҳомийси бўлган Бибихоним, Нодирабегим, Увайсий ҳамда Анбар Отин каби мўътабар зотлар фаолияти ҳам алоҳида экспозиция сифатида намойиш этилган.
Давлат раҳбари доимо марказнинг илмий-маърифий йўналишини самарали ташкил этиш, унинг мазмун-моҳиятини бойитиб бориш зарурлигини алоҳида таъкидлайди. Бу борада Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий номидаги илмий марказлар билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ахборот берилди.
Ташриф чоғида президент залларда амалга оширилаётган пардозлаш ва жиҳозлаш ишларини кўздан кечирди, бўлимлар ва кўргазмаларнинг мазмун-моҳияти, қўлланилаётган интерфаол технологиялар билан яқиндан танишди.
Давлат раҳбари экспонатларни маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчиларга ҳар томонлама қизиқарли ҳамда тушунарли қилиб тақдим этиш муҳимлигини таъкидлади. Шу мақсадда марказда фаолият юритадиган мутахассис ва гидларнинг сонини кўпайтириш, уларни махсус дастурлар асосида тайёрлаш зарурлигига эътибор қаратилди.
Марказ фаолиятини мазмунан янада бойитиш, экспозициялар орқали халқимиз маънавий ва илмий меросини тўлиқ намоён этиш бўйича қатор тавсиялар берилди.
Ўзбекистон
20.10.2025, 21:29
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказида пардозлаш ва жиҳозлаш ишларини кўздан кечирди
Ўзбекистон
29.08.2025, 15:24

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади
Ўзбекистон
17.03.2026, 10:18

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони
Ўзбекистон
04.03.2026, 06:16

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади
Маданий
13.02.2026, 17:31

Энди танк, самолёт ва аскарлар сонига таяниб ғалабага эришиб бўлмайди — Президент
Ўзбекистон
13.01.2026, 17:15
машҳур янгиликлар

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
сўнгги янгиликлар

Эрон Испанияга жавоб қайтарди
Жаҳон
26.03.2026, 10:16

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?
Фан-технология
26.03.2026, 09:34

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43
машҳур янгиликлар

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
